Nabi Jaloliddin. Oraliq (Xayyom). Roman.

02215 (18) май — Буюк шоир ва мутаффакир Умар Хайём (1048-1122) таваллуд топган кун.

   Умар Хайём ҳақида дунё миқёсида жуда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Уларнинг муаллифлари шоирни турлича талқин қилишган ва баъзилари даҳрий, осий инсон сифатида тасвирлашган. Биз манбаларда «Ҳужжатул Ислом» номини олган Имом Ғаззолий билан шоирни қарама-қарши қўйиш ҳолатлари ҳам учрайди. Наби Жалолиддиннинг мазкур асарида эса бу жиҳатга бутунлай янгича ёндашилган. Ҳар икки буюк сиймонинг ақлу тафаккури, ўй-ҳаёллари, илм йўлидаги заҳматлари меҳр билан очиб берилган. Романда гўё тарих тирилади. Davomini o'qish

Fozil Farhod o’g’li. Maktubning umri tugadimi?

09   Вақт ва пулни иқтисод қилиш учун оддий, жайдари гаплар, қисқартма терминлар, абревиатуралардан фойдаланиш авж олди ва бу амалиёт ўзига хос қоидага айланиб улгурди. Биз интернет тилини компьютер соҳасидаги мутахассислар, ўсмирлар, талабалар ва идора хизматчилари ишлатадилар. Назаримда, келажакда бу тилдан фойдаланувчилардоираси янада кенгаяди. Глобаллашувнинг таъсиришу бўлса керак-да! Ишқилиб, бора-бора ёшлар “4” рақами кириллча “ч” ёки “ш” ҳарфи лотинча “w”дан келиб чиққан деб ўйламасалар бўлди. Davomini o'qish

Tomris Uyar. Xilvatda kechgan umrim

08   “Тонг оқаряпти… тун қўйнидан мовий булутлар сузиб чиқаяпти… Улар боққа чўкканда оёқда оғриқ туради. Буни ёшлар билмайди, аммо йиллар ўтавериб одатланиб қоларкансан киши, кўнгил булут келиб тонг отишини сезаркан. Бундан қўрқиш ўринсиз. Буни кексалик дейдилар, кексалик — янги кунни соатсиз қарши олиш дегани. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Taxminda chalg‘ish bo‘lur

09   Сўнгги пайтларда адабиётшуносликда, хусусан, мумтоз адабиётга доир ишларда даъвокашлик боис “илмий тўқима” кўпайиб кетди. Таҳлил ва талқинлардаги сохталик, хатоликларни майли, қўя турайлик. На бадиий ижод табиати, на санъаткорлик шуурига мувофиқ келадиган диний-маърифий, тарихий-сиёсий характердаги айрим бир асарларни ҳам адабий ҳодиса ўлароқ ўрганилишига нима дейсиз? Адабиётни ҳис қилиш ва англашдан наҳот биз шунчалик йироқлашдик? Ўзбошимчалик, ғайрилмийликка ён берилаверса адабиёт ва адабиётшуносликнинг ҳоли не кечади? Буни жиддий ўйлаш керак. Davomini o'qish

Nurulloh Оston. She’rlar

08   Туғилган қишлоғим Чордаранинг ён атрофларида қадимий Самарқандни ўраб турган кўҳна кентлар: Ҳазора, Бухори, Урганжи, Арабхона, Найман, Туркманқишлоқлари бор. Уларнинг ҳар бирида Самарқанд тарихининг бир саҳифаси яширин. Улардан бири Туркманқишлоқ деб аталса-да, кўпроқ хоразмтабиат инсонлар яшайди. Бу қишлоқ таниқли шоир Темур Маъруфий, адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ва бошқа жуда кўп машҳур ижодкорларнинг киндик қони тўкилган тупроқ. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. Davrning dongdor ovozi

02210 май — Атоқли шоир Ғафур Ғулом таваллуд топган кун

   Ғафур Ғулом 20 йилларнинг иккинчи ярмида адабиёт майдонига турмушнинг аччиқ-чучугини тотишга улгурган, ҳаёт ҳақида ўз қарашларига эга мустақил фикр эгаси сифатида кириб келган эди. Davomini o'qish

Usmon Chevikso’y. So’roq

034  Нимага дучор бўлганини билолмади. “Тўхта!” дедилар, тўхтади. Улар полициячи эдилар. Қўлларида тўппончалари бор эди. “Қўлингдагиларни ерга қўй…” дедилар, қўлидаги елим халта ва ярмигача ичилган шароб шишасини ерга қўйди. “Қўлларингни кўтар, қимирлама” дедилар, қўлларини кўтариб, қимирламай кутиб турди. Davomini o'qish

Mashriqzamin — hikmat bo’stoni. Aforizmlar kitobi

09

    “Машриқзамин — ҳикмат бўстони” номли тўпламга киритилган мумтоз адиб ёки алломаларимизнинг ҳикмат ёки ҳикоятлари минг ёки юз йиллар олдин битилганига қарамай бугунги ҳаётимиз учун зарур ва фойдалидир.
Davomini o'qish

Jurnalist haqida

09 01 Журналист: ўз газетаси томонидан таҳрир қилинадиган ёзувчидир. 01  Дунё қандай бошқарилади ва нега урушлар тугуни ечилади? Чунки дипломатлар журналистларга ёлғон айтиб, газетадан ўзлари тўқиган ёлғонларга ишонишади. Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Dahshatli kutish

07     Унинг юзи  оппоқ,  кўзлари киртайиб кетганди. Тўшакка михланиб хаёл суради, холос. Мен Ховард Пайлнинг «Денгиз қароқчилари ҳақида достон»идан энг қизиқ ҳикояни ўқиб бердим, бироқ унинг бунга мутлақо эътиборсизлиги сезилиб турарди. Davomini o'qish