13 декабр — Буюк немис шоири Ҳейнрих Ҳайне (Генрих Гейне) таваллуд топган кун.
Ҳайнрих Ҳайне (Heinrich Heine) (1797.13.12, Дюссельдорф — 1856.17.2, Париж) — немис шоири, публицист, танқидчи ва мутафаккир. Бонн, Гёттинген, Берлин университетларида ўқиган (1819—25). Биринчи шеърий тўплами «Қўшиқлар китоби» (1827) романтизм руҳида ёзилган бўлиб, унда немислар ҳаётидаги мешчанлик, худбинлик қораланади. Кейинги «Йўл манзаралари» (1826-31) насрий асарида ҳам шу йўналишни давом эттириб, инсон эрки, шахсини хўрловчи тартибларга қарши чиқади, бу тартибларни ҳимоя қилувчи кучларни, давлат идораларини танқид қилади. Davomini o'qish










