
Бундан роппа-роса 941 йил аввал 1072 йилнинг 25 январида -Маҳмуд Кошғарий туркий халқларнинг олтин китоби «Девону луғотит турк»ни ёзишни бошлади ва икки йил давом этган машаққaтли меҳнатдан кейин 1074 йилнинг 10 февралида якунлади. Бу туркий халқлар тарихидаги энг салмоқли ва бебаҳо асарни бошлашдан аввал Кошғарий “Юқори Чиндан бошлаб бутун Мовароуннаҳр, Хоразм, Фарғона, Бухоро, ҳозирги Шимолий Афғонистонга қадар чўзилган” туркий ўлкаларни, шаҳарлар, қишлоқ ва яйловларни кезиб чиқди, шу аснода турли шева ва лаҳжа хусусиятларини ўрганди, уларни адабий тил билан чоғиштирди, ўз иши учун ниҳоятда бой манба тўплади. Луғат тузишда араб тилшунослари яратган анъанадан унумли фойдаланган ҳолда, ишга ижодий ёндашди, туркий тил қонуниятларини биринчи навбатда инобатга олиб, китоби — “Девону луғотит турк”га тартиб берди.
“Девону луғотит турк” нафақат туркий халқлар,балки инсоният тафаккури тимсолларидан биридир. Шу пайтгача бу асар энг муътабар китоблар қаторида тилга олинади ва ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Robert Byorns. She’rlar.

25 январ — буюк шотланд шоири Роберт Бёрнс таваллуд топган кун.
Роберт Бёрнс (1759.25.1, Эр ш.-1796.21.7, Дамфрис)—шотланд шоири. Ўзига хос шеърият яратган, бунда меҳнатни, халқни, эркинликни, беғараз, фидойи севги ва дўстликни улуғлаган. «Шотландлар учун брюс» ватанпарварлик мадҳияси, «Қувноқ гадолар» кантатаси, фуқаролик ва севги тараннум этилган лирик шеърлар тўплами («Озодлик дарахти», «Жон Арпа дони» ва б.) муаллифи. Бёрнс ўз ижоди б-н чамбарчас боғлиқ бўлган шотланд насрий ва мусиқий фольклор намуналарини тўплаб нашр эттирган. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган (Қўшиқ ва балладалар, Т., 1971; Ёр кўнглининг қиролиман,Т.,2011). Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov, Xurshid Do’stmuhammad. Tarjima muhabbati va ohanrabosi.

Бизнинг беғубор болалик оламларимизга кириб келган Геклберри Финн, Том Сойер, Том тоғанинг кулбаси, Робинзон Крузо, Гулливер, Мултатули, Денгиз заҳматкашлари, Мартин Иден, Денгиз бўрилари, Минг бир кеча, Манас, Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон, Калила ва Димналар мурғак юракларимизни саргузашт, олижаноблик, жўмардлик, валломатлик, мубталолик нурлари билан тўлдирган. Бизни шакллантирган ҳодисалар ичида шулар ва яна шулар каби бошқа кўп нарсалар бор, сира хотирамиздан ўчмайди. Талабаларим қошига кирганда булардан сўз очаман… кўзлари пирпираган, тиллар лол, сезаманки, бу каби воқеалар уларга нотаниш, таъсирдан четда қолган… Юрагим увишади.
Худо ўз Пайғамбарига илоҳий мурожаатларидан бирида: “Алам нашрах лака садрок” – деб хитоб қилади: “Биз кўкрагингни очмадикми!” Яъни мурғак кўксингга бепоён олам ҳақиқатларини олиб кириб сени маърифатли қилмадикми! Шу бепоён фикрга, иқтибосан олсак, таржималар қадимда ҳам, ҳозир ҳам инсон кўксини маърифат, илм-фан, дид- фаросат, фасоҳат оламларига очади. Davomini o'qish
Somerset Moem. Uch hikoya.

Мен одамлар ўртасида деярли бирон бир фарқни кўрмайман. Уларнинг ҳаммасининг зуваласи улуғворлик ва майдалик, комиллик ва ахлоқсизлик, асллик ва олчоқликдан қорилган. Кимдир кучли феълу атворга, кимдир чексиз имкониятларга эгалиги билан ажралиб турса-да,умуман олганда улар бир-бирларидан фарқ қилмайдилар (Сомерсет Моэм). Davomini o'qish
Nodir Normatov. Bisot.Qissalar va hikoyalar.

Нодир Норматов. «Бисот». Қиссалар ва ҳикоялар.
«Шарқ» НМАК Бош таҳририяти., 448 бет.
Тошкент — 2012
Адабиёт ва санъат шинавандалари Нодир Норматовнинг номини яхши билишади. У таниқли ёзувчи, билимдон санъатшунос, серғайрат журналист, моҳир таржимон ва ношир сифатида кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. Унинг «Кўҳитанг ҳикоялари», «Жарликдан қушлар учди», «Камалак яшайдиган уй», «Голубые орехи», «Баригал» каби тўпламларига кирган роман, қисса, ҳикоялари муаллифнинг юксак истеъдодидан далолат беради. Шунинг учун ҳам улар ўз вақтида адабиётшуносликда муносиб баҳоланди. Davomini o'qish
Джордж Байрон в Средней Азии и Казахстане. К истории профессиональных художественных переводов

Одним из первых авторитетных знатоков европейской литературы стал знаменитый узбекско-таджикский просветитель Ахмад Дониш (1827-1897). Позже с образцами культуры Западной Европы местную интеллигенцию знакомят автор первой узбекской пьесы Махмудходжа Бехбуди (1875-1919), первый «узбекский Магеллан» Мирзо Сиродж (1877-1914), первый узбекский профессор Абдуррауф Фитрат (1986-1937), др. Davomini o'qish
Ve Merhaba Kainat — Nazım Hikmet. Film.

Сиёсий эътиқоди учун Нозим Ҳикмат умрининг ўн уч йилини қамоқда ўтказди. Қамоқдан чиқишидан кўп ўтмай Туркия ҳукумати 49 ёшли Нозим Ҳикматни ҳарбий хизматга чақиради. Ўзига суиқасд уюштиришларидан қўрққан шоир ватанини тарк этади ва шу сабаб 50-чи йилларидан бошлаб СССРда яшай бошлайди. Аммо,у Совет Иттифоқидаям турк ўлароқ яшади. Davomini o'qish
Mag’jan Jumaboy. Turkiston.

Бу йил туғилганининг 120 йиллиги нишонланадиган Мағжан Жумабой (25.06.1893-19.03.1938), туркий – қозоқларнинг фидоий шоири эди. Адабиётшунослар унинг ижоди ва ҳаётини туркий — ўзбек шоири Чўлпонга ўхшатишади. Дарвоқе, Мағжан ҳам худди Чўлпондек, дастлаб эски мактабда ва мадрасада ўқиди, сўнг Татаристонга бориб Олимжон Иброҳимовдан сабоқ олди. Кейин эса, Тошкентга келиб, маълум муддат бу шаҳарда яшаб ижод қилди… Davomini o'qish
Turkistonda ilk dramatik asar chop qilinganiga 100 yil to’ldi.

Ўтган аср Туркистонининг биқиқ муҳитида театр асари ëзиб¸ уни саҳнага қўйишнинг ўзи жасорат бўлган. Бу жасоратли ишнинг Самарқанд муфтийси лавозимини эгаллаган Маҳмудхўжа Беҳбудий тарафидан амалга оширилиши эса¸ икки карра жасорат сифатида кўрилади. Davomini o'qish
Наим Каримов. Возникновение джадидизма как первоосновы национальной идеи.

Сегодня родился величайший мыслитель, лидер джадидского движения, известный просветитель, политический деятель, драматург Махмудходжа Бехбуди
Величайший мыслитель, лидер джадидского движения, известный просветитель, политический деятель, драматург Махмудходжа Бехбуди родился 19 января 1875 г. в г. Самарканде, в семье муфтия. Первоначальное образование он получил у своего дяди по матери Мухаммада Сиддика. Затем продолжил обучение в начальной старометодной школе и медресе. Знал арабский, персидский, русский и другие языки. Исполнял обязанности мирзы и казия, занимал должность муфтия в местечке Джанбай недалеко от Самарканда. В 1900 г. совершил паломничество в Мекку. В 1903–1904 гг. посетил Москву, Петербург, Казань и Уфу. В 1914 г. путешествовал по Турции, Египту и другим арабским странам. Davomini o'qish
Toj Mahal. Agra.Hindiston. Aeroformatli video.
TОЖ МАҲАЛ
Бобурийлар салтанатининг пойтахти бўлган Агра шахри яқинида, Жамна дарёси бўйида жойлашган Тожмаҳал мажмуаси ишқ рамзига айланган. Шоҳ Бобур невараси Шоҳ Жаҳоннинг суюкли аёли Мумтозмаҳал ўн тўртинчи фарзандига кўзи ёришаётган чоғида вафот этади. Шоҳ Жаҳон суюкли рафиқаси васиятини бажо келтириб, Тожмаҳал мақбарасини барпо этади.
Мақбара оқ мармардан, унинг атрофидаги бинолар эса қизил тошдан қурилган. Мажмуа хиёбонлар ва катта боғ билан қуршалган. Атрофда эса ястанган далалар. Жамна дарёси бир маромда, сокинлик билан оқади. Сукунатни фақат қушларнинг чуғурлаши бузади, холос. Davomini o'qish
O’zbek hikoyalari ingliz tilida.

ЎЗБЕК ҲИКОЯЛАРИ ИНГЛИЗ ТИЛИДА
Индиана штати Блумингтон шаҳридаги “AuthorHouse” нашриёти шу шаҳардаги Индиана университети магистранти Маҳмуда Сайдумарова томонидан инглиз тилига таржима қилинган “Ўзбек ҳикоялари тўплами” (A Collection of Uzbek Short Stories) китобини 2012 йил декабрь ойида нашр қилди. Davomini o'qish
