6 март – Атоқли олим, академик, устоз Тўра Мирзаев туғилган кун
Ҳақиқий тарих кўнгилларга битилади. Бу тарихда бир кун ёзиларкан: “Юрагим ҳувиллаб қолди”. Бу оғирлик, бу ёлғизлик аслида юрагингдаги қабрлар ҳисобига бўлар экан. Мавлоно Жалолиддин Румий: “Хафа бўлма! Ҳар ким ўлади. Кимдир тупроққа, кимдир эса юракларга кўмилади”, – деган эди… Davomini o'qish









Ҳазрат Мир Алишер Навоий Шарқ адабиётининг қайси жанрида қалам тебратмасин, ўз асарининг шакл жиҳатдан тугал, мазмун ва бадиият нуқтаи назаридан мукаммаллигига тўла эриша олган. Улуғ шоир камдан кам кишига насиб этадиган савқитабиий – туғма истеъдод, теран тафаккур, юксак завқ ва ҳол соҳиби бўлган. Мутафаккир шоирнинг ҳар бир сўзи авлодлар учун ўгитнома, панднома, ҳикматномадир.