Шеър балосига қачон йўлиққанимни, ҳарчанд уринмай, эслай олмайман. Қишлоғимиздаги бир имонли отиндан яширинча сабоқ олиб юрган опам, қўли бўшади дегунча, араб имлосидаги қалин жилдли китобни очиб, азбаройи кўп эшитмоқдан менга деярли ёд бўлиб кетган «Бисмиллоҳ деб баён айлай, ҳикмат айтиб, толибларга дурри гуҳар сочдим мано…» деб бошланувчи «Хикмат»ни бурро-бурро қироат қилганда, бўғзимгача танчага тиқилиб эшитардим… («Шеър қадри» эссесидан) Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Odil Ikrom. She’r qadri & Maqola va esselaridan iqtiboslar & Ikki she’riy kitob
26 январ — Шоир ва таржимон Одил Икром таваллуд топган кун
Одил Икромни ўзбек шеърияти майдонига ўзига хос овоз билан кириб келган шоир, деб биламан. Ўша олис йиллар ёш дўстим билан қилган суҳбатларимиз сабаб адабиётга янги бир фикр кириб келганига ишонганман; Davomini o'qish
Miraziz A’zam. O’lmas Umarbekovni eslab & O’lmas Umarbekov. Saylanma & Fotima va Zuhra
25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун
Пахтадан қайтганимизда Умарбековнинг Ўзбекистондаги ёшлар орасида энг фаол ва таъсирчан ёзувчи эканини билдик. Унинг ҳар бир ҳикоя ёки қиссаси “Шарқ юлдузи” журнали ва бошқа матбуот нашрларида тез-тез босилиб чиқар ва ҳар бири ўқувчилар оғзидан тушмасди. “Бир муҳаббат тарихи”, “Севгим, севгилим”, “Ёз ёмғири”, “Одам бўлиш қийин”, “Дамир Усмоновнинг икки баҳори” каби асарларини ±пишиб ўқирдик. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. She’rlar & O’rozboy Abdurahmonov. Lochinning shunqor qalbi.
Мен бу дунёга нимага келганини билмасдан кетганларнинг кўпини кўрганман. Лекин Матназар бекорга келмади, у шоирлик оламида Матназар дунёсини яратиб кетди… Davomini o'qish
Husayn Baydemir: O’zbekistonning norasmiy madaniyat elchisiman
Домлам саволининг ортидан, “Яхши, қайси соҳада иш қилмокчисан? Туркманистонми, Ўзбекистонми, Қирғизистонми, Қозоғистонми ва ҳоказо?” дея сўради. Дарҳол мен яна ҳеч иккиланмай “Ўзбекистон” дедим. Бунинг бир неча сабаби бор эди. Авваломбор Ўзбекистон мустақилликка эришган туркий жумҳуриятлар ичида энг гавжуми эди. Ундан ташқари Темурийлар салтанатининг бир давомчиси мартабасида эди. Ўрта Осиёдаги тарихий шаҳарларнинг деярли аксарияти Ўзбекистон худудида жойлашган. Ўзбек- чиғатой лаҳжаси, ўзбек адабиёти ҳам муҳташам чиғатой адабиётининг бир давомчиси эди. Аҳвол бундай экан, тараддудга ўрин қоладими? Davomini o'qish
Xalilulloh Xaliliy. Ruboiylar
Халилуллоҳ Халилий 50–йилларда Муҳаммад Зоҳиршоҳ ҳукумати даврида Афғонистоннинг Саудия Арабистони ва Ироқдаги элчиси бўлди. Айни шу йиллари Ватандан жудолик унинг юрагида шеърият ҳавасини уйғотди… Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Yakkasuv & Paxmoq. Qissa va hikoyalar
Агар бу гап ўтган куни айтилганида эди, ярим соатча бурун шаҳарга жўнаб кетган Тиркаш тоғаси билан қуюқ хайр-хўшлашиб, эндигина картошга чопиққа тушган Мирза ҳадаҳа ғазаб отига минган ва уни беаёв қамчилаганча, “ким экан у зўр”, дея “наъра” тортган бўларди. Аммо бу сафар ўзини қора тортиб келган жўраларини таажжуб тўрига чирмаб, одатдагидек, “наъра” тортмади, қўлларини мушт қилиб сўкинмади, пайкал четидаги ариқ бўйига, ўрик кўланкаси остига чўка-чўка, гўё энди кўраётгандек, уларга бошдан-оёқ бир-бир назар ташларкан, худди кўпни кўрган катта полвонлардек, ўта босиқлик билан “ҳим-м” деб қўйди. Davomini o'qish
Xurshid Davron «She’r va shuur» ko’rsatuvida & Eshqobil Shukur. She’rda ustoz vijdondir faqat…& Xurshid Davron. Qaqnus
20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 65 йиллиги
70-йиллардаги ўзбек шеъриятини “жасорат шеърияти” десак муболаға бўлмайди. Бу авлод адабиётнинг атмосферасини ўзгартириб юборди. Наср ва назмда об-ҳаво янгиланди. Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон… Улар 60-йиллардаги катта адабий кўтарилишнинг давоми, аниқроғи, гўзал якуни сифатида майдонга келдилар. Адабиёт – миллат овози эканлигини улар яна бир карра исботлаб бердилар. Чунки, уларнинг асарларида халқ қалбининг туб-тубида кўмилиб ётган озодлик туйғулари бетонни ёриб чиққан гиёҳдек бўй кўрсата бошлади. Чўлпон, Фитратларнинг армонлари улар ижодида қайта ниш урди. Айни шу “жасорат шеърияти”нинг вакилларидан бири – Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish
Oskar Uayld. Ikki ertak-hikoya: Xudbin pahlavon & Baxtiyor shahzoda
Кўркам боғлари билан машҳур бир шаҳарда фақат бир кишининггина боғи кўкармайди, унда қиш ва муз ҳукмрон. Боғнинг эгаси Паҳлавон ҳайрон: ҳамманинг боғига қишдан сўнг баҳор келади, уникида эса… абадий қаҳратон. Жумбоқнинг сири нимада?.. Davomini o'qish
Yahyo Tog’a. Bolalik hidi. Esse & Tasalli. She’rlar kitobi
Шоир Яҳё Тоғани 60 ёши билан самимий қутлаймиз
Гап улуғ қавмнинг фахру ифтихори, икки асрнинг оташин шоири Усмон Азимовнинг адабий-бадиий, шеърий маҳорати-ю маҳобати ҳақида… Менинг эса тилим лол. Шу боис ота юртимга “ўтлаб” қўяқолдим. Қолаверса, отамдан ошириб бир нарса дейишим мушкул: Бошларинг тошдан бўлсин… Davomini o'qish
Mahmudxo’ja Behbudiy. Tanlangan asarlar & Nilufar Namozova. Dunyodan xabardor ma’rifatparvar
19 январ — Жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун
“Муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратлари ким эди? Бу саволга жавоб бермак учун газета саҳифалари эмас, жилдларча китоб ёзмоқ керак бўладур”, деб ёзган эди маърифатпарварнинг сафдошларидан бири Садриддин Айний. Ўтган асрнинг 20-йилларидаёқ Беҳбудий ҳақида бир неча асарлар яратилди. Жумладан, Саидризо Ализода, Садриддин Айний, Ҳожи Муин, Вадуд Маҳмуд, Абдулҳамид Азамат, Абулқосим Азимий, Лазиз Азиззода ва Завқий сингари зиёлиларнинг мақолалари, хотиралари эълон қилинди. Биргина Ҳожи Муиннинг “Меҳнаткашлар товуши”, “Туркистон”, “Зарафшон” газеталари ва “Учқун” журналида мақола ва очерклари чоп этилди. Уларда алломанинг шахсиятига доир кузатишлар холис ифодасини топган. Davomini o'qish
Ortiqboy Abdullayev. So‘g‘dlar «tost» aytishganmi? yoki bir «adabiy tadbirkorlik» haqida (2009)
Истаймизми-йўқми, бозор адабиёти ҳам пайдо бўлди. Саёз, енгил-елпи асарлар қайта-қайта нашр этилиб турибди. Адабий танқидчилик эса уларга вақтида баҳо бермай сукут сақламоқда. Лекин бугун анча-мунча урф бўлаётган бозор адабиёти билан ишбилармонлик, тадбиркорлик орасида катта фарқ бор. Бу хусусда жиддий ўйлаб юрганимда бирдан омадим чопиб қолди. Навоий кўчасидаги расталардан бирида ҳажми 25 босма табоқдан ортиқ катта китобга кўзим тушиб қолди… Davomini o'qish
