Эркак уйига тез қайтди. Уловдан тушибоқ, ним қоронғу холл бўйлаб иш кабинети томон шошди. Секретарининг қўлини қўтариб, унга бир нима демоқчилигига ҳам эътибор бермай стулига ўтирди. Чунки аллақачон столдаги мактубнинг биринчи сўзларини ўқишга улгурганди: “Стаффоршайр, Five Towns…” Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Abdunabi Boyqo’ziev. She’rni Shukur Qurbon o’qisin
Маълумки, ўтган асрда Чўлпон, Усмон Носир нафасини уйғотган Эркин Воҳид, Абдулла Ориф, Рауф Парфи, Омон Матжондан кейин ўзбек адабиётида янги бир ижодий “портлаш” юз берди. Бу портлаш Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Ҳалима Худойбердиева, Хуршид Даврон, Азим Суюн, Муҳаммад Раҳмон, Йўлдош Эшбек, Шукур Қурбон деган (учинчи авлодга мансуб) шоирлар шодасини адабиётимиз осмонига юлдуздай сочиб юборди. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. «Funes El Memorios» hikoyasining ikki tarjimasi & Xurshid Davron. Bir og’iz gap
Бугун сизга Хорхе Луис Борхеснинг 1942 йилда ёзилган ва аслиятда «Funes El Memorios» аталмиш ҳикоянинг икки таржимасини тақдим этиш билан рус тилидан ва аслиятдан таржима қилиш орасидаги фарқ борми-йўқми, саволига жавоб изламоқни ўйладик. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Tuhfat ul-afkor. Qasida & Navoiy va Jomiy. Rivoyat. Video
Устози Абдураҳмон Жомийга бағишланган “Туҳфат ул-афкор” қасидаси Алишер Навоийнинг шоҳ асарларидан бири бўлиб, унда абадул абад аҳамиятини йўқотмайдиган, ҳамиша долзарб ғоялар ифода этилган (Нажмиддин Комилов). Davomini o'qish
Abdurashid Mamadolimov. Xorij hangomalari
Сайтимиз муштарийлари Абдурашид Мамадолимов ҳангомалари билан яхши таниш. Улар бу ҳангомалар давомини илҳақ кутадиган, айрим интернету қоғозли нашрлар уларни сайтимиздан кўчириб босадиган ҳам бўлишди. Мана бугун Малайзияда илмий-текшириш институтида хизмат қиладиган олим юртдошимиз янги ҳангомаларини сизгатақдим этмоқда. Davomini o'qish
Jun Takami. She’rlar
30 январь — Таниқли япон шоири Жун (Дзюн) Таками таваллуд топган куннинг 110 йиллиги
Япон шеъриятини беҳад яхши кўришимни биласиз. Ана шундай суйиб таржима қилган япон шоирларидан бири Жун (Дзюн) Такамадир. Унинг шеърлари ХХ аср япон шеъриятининг энг ёрқин саҳифасини ташкил этади. Davomini o'qish
Usmon Nosir: Ikki kitob & Shoirga bag’ishlangan maqola va spektakl
1936 йил июль ойининг жазирама куни она юрагини роппа-роса 20 йил куйдирди. «Ўлсанг ўлавер!..» деган сўзлар ўша дамда она юрагига ништардек санчилган эди. Усмон бу даҳшатли сўзларни онасининг қалбини асраб қолиш учун атайлаб айтганини ҳеч ким билмасди, албатта. Она буни кўп йиллар ўтгандан кейин ич-ичидан ҳис этди. Davomini o'qish
Albert Eynshteyn. Din va fan
Инсон зоти нимаки қилмасин, нима ҳақида ўйламасин, у мудом инсоннинг муҳим эҳтиёжларини қондириш, оғирини енгиллатишга боғлиқ бўлиб келган. Динлар ва уларнинг ривожланиш қонуниятларини англашга бел боғлаган одам ана шуни ёдда тутмоғи лозим. Ҳиссиёт ва кучли истак – унинг қанчалик рўёбга чиқишидан қатъи назар – инсон шижоати ва ижодкорлиги манбаидир. Хўш, қандай ҳиссиёт ва эҳтиёж кенг маънодаги диний тафаккур ва эътиқодга асос бўлади? Диний тафаккур ва туйғунинг пайдо бўлишида беқарор ҳиссиётлар муҳим роль ўйнаганини билиш учун бироз мулоҳаза қилиш кифоя. Davomini o'qish
Anton Chexov. Ayollik baxti & Uch pyesa: Chayka. Olchazor. Vanya tog’a & Anton Chexov: Yozuvchi monologi
29 январ — Антон Павлович Чехов туғилган кун
Антон Павлович Чехов ҳикояларидаги кулсанг ўзинг хижолат чекадиган, йиғласанг ҳақинг кетадиган персонажлар маърифатпарвар рус зиёлисининг ҳасратлари, кўзойнаги шишасини намлаган милт-милт кўзёшлари эди … Davomini o'qish
Rauf Parfi. Ikki kitob & Ona Turkiston. Videofilm & Abdunabi Boyqo’ziyev. Ko’chalarda to’kilgan umr
Бугун устоз Рауф Парфий муножотларини зикр қиларкан, сатрларида мустажо бўлган яна бир ҳикматни англагандаймиз: шоир шуури ва руҳиятида катта бир Иймон дарахти ҳам яшнаб, яшаб ўтган экан. Бу Собир Дарахт томирлари эса тасаввуфона эътиқод маҳзанларидан бот-бот сув ичиб турганлигини англаймиз ва беихтиёр қувониб кетамиз… Davomini o'qish
Nurulloh Oston. «Hurvatan» kitobidan she’rlar & Xurshid Davron. Nurulloh Oston haqida
Бир неча кун аввал (20 январ куни) “Kitob Olami” маънавий-маърифий савдо мажмуасида Нуруллоҳ Остоннинг “Ҳурватан” ҳамда “Чучмомага хат” шеърий китобларини тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли ижодкорлар: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, шоирлар Йўлдош Эшбек, Ғулом Фатҳиддин, Турсун Али, Чоршам Рўзиев,Очил Тоҳир, Неъмат Ҳасан, «Akademnashr» нашриёти директори Санжар Назар, адабий жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабларининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Oppoq qorlar, Onam va Koinot
Мен Евроосиё коинот институти доктарантиман! Ҳозир Германияда, институтнинг 12 қаватли ёш олимлар учун ажратилган ётоқхонасида китоб ўқиб ўтирибман. Ташқарида қор ёғяпти. Қор парчаларини жажи оқ қушчаларга ўхшаб, шўх учганча, заминга қўниб бормоқда… Davomini o'qish
