Боботоғ ва Бойсунтоғ оралиғида Сурхондарё қоқ иккига бўлиб оқувчи воҳани балки яхши биларсиз, билмассиз, аммо Тоғай Мурод туғилган манзилни излаб йўлга чиққан одам Олтинсой туманидаги Хўжасоат қишлоғини топишга қийналмайди. Нега десангиз, адиб асарларининг ўзи йўловчига харита бўлиб хизмат қилади. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Fozil Yo’ldosh o’g’li. Jizzax qo’zg’oloni. Doston.
Халқ қўзғолонининг 100 йиллиги олдидан
Россия подшоҳи Николай II 1916 йил 25 июнда «Империядаги рус бўлмаган эркак аҳолининг ҳаракатдаги армия районида мудофаа иншоотлари ва ҳарбий алоқа йўллари қуриш учун олиб бориладиган ишларга, шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга жалб қилиш ҳақида» фармон чиқарди. Унга кўра, Туркистон, Сибирь ва Кавказ халкларидан 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркакларни сафарбар қилиш кўзланган эди. Бу фармоннинг эълон қилиниши аҳоли ўртасида қонли воқеаларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Davomini o'qish
Mo Yan. Qissago’y. Nobel ma’ruzasi
Хитойлик ёзувчи Мо Яннинг Нобель мукофотига сазовор бўлган асари унинг сюрреалистик руҳда ёзилган “Мусаллас ўлкаси” романидир (Муҳаммаджон Холбековнинг «Нобель мукофоти соҳиби Мо Ян» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).
Қуйида мазкур мукофотни топшириш маросимида адиб ўқиган маъруза эътиборингизга ҳавола этиляпти. Davomini o'qish
Mukarrama Murodova. She’rlar
Ўтган асрнинг 70 йилларида ўзбек шеъриятига ўзига хос овоз ва дард билан кириб келган Мукаррама Муродова номини бугунги авлод эслаб қолишини жуда-жуда истардим. Айниқса, бугун шоира қизларимиз давлат мукофоти илинжида Ватан ҳақида ҳавойи ва дардсиз шеърлари билан шеъриятимиз минтақасини тўлдириб юборган бир пайтда Мукаррама опанинг содда ва дардкаш шеърлари юракларимизни тозалашига, юмшатишига ишонгим келади. Davomini o'qish
Anil Chandra. Yozning mayin shabbodasi
Малини Темби Пунадаги “Гринфильд” мактабига муаллима бўлиб келган пайтда у йигирма бешинчи ёзини қарши олган эди. Айни пайтда бу ёз Дипак Праданга ўн олти ёшни туҳфа этганди. Муаллима мактабга қадам қўйиши биланоқ болалар уни табрикномалар ва пушти гулларга кўмиб ташлашди. Қиз шунга муносиб: жуда гўзал эди… Davomini o'qish
Qaysar Aminpur. She’rlar.

Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб яна бир гуруҳ истеъдодли ёш шоирларнинг адабиёт майдонига қадам қўйиши билан замонавий Эрон шеърияти янги босқичга кўтарилди. Ҳозирги замон Эрон шеъриятининг янги такомил босқичига кўтарилишида таниқли шоир ва олим Қайсар Аминпурнинг алоҳида ўрни бор. Davomini o'qish
Luis de Gongora. She’rlar. Omon Muxtor tarjimasi
Саҳифа шоир таваллудининг 565 йиллигига бағишланади
Луис де Гонгора Ғарбга ҳам, Шарққа, хусусан, Исломга ҳам бирдек чексиз ҳурмат билан қарайди. Унинг шеърларидаги тафаккур кенглиги ва манзаралар тиниқлигини Гарсиа Лорка ҳам таъкидалаган.Ҳикояларга ўхшаш бу асарларни шоир романтик руҳда, испан халқ қўшиқларига суяниб ёзгани учун романслар деб атайди. Улардан айримлари журналхонлар эътиборига ҳавола этилмоқда. Davomini o'qish
Ibrohim G‘afurov: “Aql va yurak ma’nosini izlayman…”
Ҳаётидан кўнгли тўлган одам бормикан ўзи? Одам боласи бугуним кечаги кунимдан, эртанги куним бугунимдан яхши бўлсин, дея яшар экан унинг орзу-умидлари асло ниҳоя билмайди. Бу адабиётга ҳам, ижодий жараёнга ҳам тааллуқли. Демоқчиманки, кўнгил тўлиши — бу бахт, бироқ тўлиқ бахт бор деб ўйлайсизми? Дунёда тўлиқ бахт бўлмаганидек, тўлиқ қаноат ҳам йўқ. Ҳаммавақт, ҳар қандай шароитда ишни, нафасни яхшилаш, кўтариш, янгилаш, ўзгартириш имкони мавжуд. Davomini o'qish
Dadzay Osamu. Olcha bargi va sehrli nay
19 июнь — Атоқли япон адиби Дадзай Осаму таваллуд топган кун
Ҳар йили эрта баҳорда, олчалар гулини тўкиб, барг ёзаётган пайтда шу воқеа ёдимга тушади… — деб гап бошларди кампир. Davomini o'qish
Grant Matevosyan. Mesrop. Hikoya
Ҳамқишлоқлари — чўпонлар, соғувчилар, бузоқбоқарлар Месропга бир нима дейишолмасди, улар пода боқиш, сигир соғиш, қўйнинг жунини кирқиш ва яна минг бир ташвиш билан овора эдилар. Лео, Ованес Туманян, Зармайр, эрамизгача бўлган вақту эрамизнинг ўзи, 1907 ва бошқа йилларга келсак, бу нарсалар гўё Месропнинг уйидаги ашқол-дашқолларга ўхшарди, истаса бу ёққа осиб қўяди, истаса — бошқа ёққа. Davomini o'qish
Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (3).
Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллиги олдидан
Банда то нафас олар эканман, фарёд уриб таҳсил усулимиздаги нуқсонларни эътиборли арбоблар назарига ҳавола этаман, лекин, билмадим, бахтимга қарши ҳозиргача бирорта одам гапимга қулоқ солмади. Бунинг устига, айтсам, баъзи «ҳақиқатшунослар» мени кофир ҳисобладилар, баъзи соддадиллар эса девона дедилар. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Orzu bo’yog’i & Firdavs Fayzulloh asarlaridan namunalar
Таниқли мусаввир Фирдавс Файзуллоҳ ижоди билан у ҳали мактабда ўқиб юрган пайтидаёқ танишган эдим. Ўша пайтда ишлаб турган «Ёш гвардия» нашриётида нашрга тайёрланаётган онаси шоира Гулчеҳра Жўраева китобининг муқовасини Фирдавс чизган эди. Davomini o'qish
