
Фазлий Намангоний шеърий истеъдоди туфайли Умархоннинг марҳаматига сазовор бўлиб, «малик уш-шуаро» номини олган. Фазлий тузган «Мажмуаи шоирон» («Шоирлар мажмуаси», 1821) тазкираси ўзбек адабиётшунослиги тарихида илк марта шеърий йўл билан яратилган. Тазкирада 19-аср бошлари Қўқон адабий муҳитининг 100 дан ортиқ вакиллари ҳақидаги қимматли маълумотлар ва асарларидан намуналар мавжуд. Davomini o'qish





«Қутадғу билиг» бизгача уч нусхада етиб келган бўлиб, биринчиси сақланиш ўрнига кўра «Вена нусхаси» деган ном билан юритилса ҳам, аслида Ҳиротда 1439 йилнинг 17 июнида котиб Ҳасан Қора Сойил Шамс томонидан уйғур ёзувида кўчирилиб тугатилган. Иккинчи нусха кўчирилиш ўрни, топилиши ва сақланишига кўра «Қоҳира нусхаси» (Қоҳирадаги Ҳидув кутубхонасида сақланаётгани 1896 йилда маълум бўлган) деб номланади. Учинчи нусха «Наманган нусхаси» номи билан илмга кирган бўлиб, 1923 йили Фитрат томонидан қўлга киритилиб, Тошкентга келтирилган. А.Кононовнинг аниқлашича, ушбу қўлёзма мавжуд нусхалар ичида энг мукаммалидир. 
