Бобур ижодида бус-бутун гулга бағишланган шеърлар ҳам талайгина. “Ғунчадек кўнглум менинг гулзор майли қилмағай”, “Хазон япроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим”, “Гул жамолин ёпқон ул гулнинг ики райҳонидур” мисралари билан бошланувчи ғазаллари ана шундай ғазаллардандур. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Lev Tolstoy. Ashshura shohi Asarxadon
Буюк адиб қаламига мансуб теран маъноли ҳикоя таржимаси менга маъқул келди. Мен фақат ҳикояда таржимон қўллаган икки атамани: «Оссурия»ни «Ашшура»га, «Ниневия»ни «Нинува»га ўзгартирдим. Зеро, ҳар икки атама кўҳна Шарқ адабиётида айни шу шаклда ифода этилган ва, қолаверса, ҳар икки шарқона атама асарнинг лисоний табиатига мос тушади. Ҳикояни ўзбекчага ўгирган Матлубахон Раҳимовани ижодий ютуғи билан қутлаб қоламан. Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. Sochmalar
Муслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Hazrat Navoiyning yetti go’zali
Ҳафталарким Ҳазрат Навоийни варақлаб, юрагимга ўт тушди. Дилрабо байтларга ҳавас қилиб, арузда бир туркум машқ қилдим. Булар – ожизона тақлидлардир, холос. Нуқта қўйилган ҳар қандай шеърни ким биландир бўлишиш эҳтиёжи ҳар биримизда қанчалар баланд… Балки шундан, бу туркумни, Муқаддас Рамазон ойи барчамизга хосиятлик бўлишини тилаб Сизга, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти ўқувчисига йўллаяпман. Ҳурмат билан муаллиф. Davomini o'qish
Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (1).
Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллиги олдидан
…Маълумким, бизнинг ота-боболаримиз ҳар бобда, айниқса, илм ва маърифатда олам аҳли учун ибрат ва намуна бўлганлар. Бориб-бориб замон ўзгарди, саъйу ҳаракатлар, илмга бўлган интилишлар сусайиб, талқинчиликка айланди, «ижод қилмоқ» (деган тушунча) зарарли ва алоқасиз манзумалар чордеворида қолиб кетди.Мамлакатимизда бундай тушкунлик давр узоқ муддат давом этди…Ушбу ахлоқия мажмуасини тартиб бериб, «Раҳбари нажот» («Нажот йўли») деб номладим. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Erkin Vohidov xotirasiga
Жуда кўпчилик саҳифамиз мухлислари мурожаатларига биноан устоз Абдулла Ориповнинг ўзбек шеъриятининг буюк Муаллими Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шеърини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Muhammad Alining uyi oldidagi daraxtni arilar qurshab oldi & Muhammad Ali: Men musulmonman!
“Капалак каби учиб, ари каби чақаман” деган сўзлари билан дунёда из қолдирган Муҳаммад Алининг вафотидан сўнг, унинг уйи олдидаги дарахтни арилар қоплаши барчани ҳайратга солди. Davomini o'qish
Ro’zai ramazon (Ramazon ro’zasi haqida)
6 июн — Рамазон ойининг биринчи куни
Ҳижрий тақвимнинг 9-ойи бўлмиш Рамазон илк бор шиддатли жазирама иссиқ кунларига, куйдирадиган ҳароратли кунларга тўғри келгани учун “Рамазон” деб аталган. Рамазон дегани “рамз” сўзидан олинган бўлиб, “қизимоқ”, “қизиб чўғ бўлмоқ”, “куйдирмоқ” маъноларидадир. Жазирама иссиқда қолган қўйлар куйиб, қорайиб, ўлиб қолар экан. Шунинг учун мазкур ойда рўза тутган одамнинг гуноҳлари куйиб, йўқ бўлади, айбу нуқсонлари Рамазоннинг савоблари жилоланиб турган муборак қуёшида ўлиб кетади, деган тушунча пайдо бўлган. Davomini o'qish
Muhammad Ali. «Kapalak ruhi» kitobidan.
ХХ аср спорти ва ёшлигимиз афсонаси енгилмас Муҳаммад Али 3 июнда 75 ёшида вафот этди
2002 йилнинг январь ойида Лос-Анжелсдаги Голливуднинг «Шуҳрат ҳиёбонида» Муҳаммад Алига аталган юлдузни ўрнатишаётганда Али унинг юлдузи оёқ остига эмас, балки деворга ўрнатилишини талаб қилган. Али: «Мен пайғамбаримизнинг исми билан аталаман, шунинг учун ҳам бу исм оёқ ости бўлишига йўл қўймайман», деди. Davomini o'qish
Qurdosh Qahramonov. Qushdan ildiz oldim, qanotni guldan…
Саксонинчи йиллар аввалида ижод майдонига кириб келган ёш истеъдод соҳиби Эшқобил Шукур шеърлари асосини ботиний олам манзаралари ташкил этди. Бу олам турфа хил тимсолу тасвирлар, шаклларда намоён бўлса-да, бош мақсад-муддао ўзгармади — кўнгилга қараб эврилиш, ўзликни излаш етакчи мавзу бўлиб қолди. Davomini o'qish
Oydinniso. Yuragimda bir buyuk sog’inch
Ойдиннисо шеърияти учун, аввало, ўз руҳиятини бадиий тадқиқ этиш характерли. Бу вазифани у реал воқелик ва ундаги ҳодисаларни кўнглига хос йўсинда идрок этиш орқали бажаради. (Муҳайё Йўлдошеванинг мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish
Sanjar Tursunov. Qulay & Isajon Sulton, Abdulla Ulug’ov, Abdulla Chinmirzayev hikoya haqida
У ҳозир тирик бўлса-ю, лекин кўзлари кўрмай қолган, кимдир ўқиб бераётган ёки қулоғи эшитмаётган-у, бошқа бир кимдир ҳаракатлар билан тушунтираётган ё ҳаммасидан бенасиб – бу дунёдан ўтиб кетган, тириклик дарёси қуриб, ҳаёт боғи вайрон бўлган эса-да – барибир ич-ичимдан, у мендан хафа эмасдай, ҳа, ёздингми, михладингми ишқилиб, таги тешикмасми, дегандай бўлаверади ва шунинг учун ҳам уни сизга таништиришни истадим. Davomini o'qish
