Маҳмуд ака адабиётимизда пайдо бўлган янги ҳикоя, қисса ёки романнинг генезиси, яъни вужудга келиш ибтидосини дарҳол англаб етар, асарнинг жаҳон адабиётидаги қайси машҳур асар таъсирида яратилганини, улар орасидаги фарқни ютуқ ва нуқсонлари билан таҳлил қилиб берар эди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Gabriyel Garsia Markesning hayoti va muhabbati tarixi

6 март куни колумбиялик буюк ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати, «Ёлғизликнинг юз йили» романи муаллифи Габриэль Гарсиа Маркеснинг таваллуд топганига бир кам 90 йил тўлади. Биз бугун адибнинг ҳаёт йўли ва муҳаббати ҳақида ҳикоя қилишни лозим топдик. Davomini o'qish
Yozuvchining iqrorlari. Gabriel Garsia Markes bilan suhbat
6 март — Габриэл Гарсиа Маркес таваллуд топган кун
Мен ниҳоятда инжиқ ўқувчиман. Агар китоб зериктирса, уни улоқтириб юбораман. Ёзаётганимда ҳам шундай қиламан. Қўлимга қалам олишим билан битаётганларим ўқувчи учун зерикарли бўлаётгандек туюла бошлайди. Шу боис, асарларимни жонлаштириш йўлларини қидираман… Davomini o'qish
Farida Afro’z she’rlari uyg’ur tilida (Yolqin Aziziy tarjimasi)
Мана салкам уч йилдирки, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти воситасида ўзбек ва уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Тилак Жўра, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Мирзо Кенжабек, Муҳаммад Юсуф, Фахриёр, Иқбол Мирзо, Беҳзод Фазлиддин ва яна бир қатор шоирларимиз шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Бу таржималар ўзбек адабиётининг фидойи тарғиботчиси бўлмиш Ёлқин Азизий томонидан амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаймиз. Бугун Ёлқинбекнинг навбатдаги таржимасида шоира Фарида Афрўзнинг шеърларини сизга мамнуният билан тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Bayram Aytmurod. Maxluq
Ай, нима бўлса бўлар, деб, кўзимни чирт юмиб туравердим. Бир пайт келиннинг ниши нақд кўзимга санчилди-я! Ниши миямгача кирди, деб ўйладим. Ўзимга келиб улгурмасдан иккинчи кўзимниям палағда қилди. «Вой-дод! Қутқаринглар!» дейман, қани биров ёрдамга келса! Ўғлимнинг қилмиши ҳаммасидан ўтиб тушди. Юрагимга тишини ботириб, ярмини юлиб олди-ю! Ҳушимдан кетиб, ерга қуладим. «Худойим-а! Кўрсатган роҳатинг шуми», деб нола қилдим. Davomini o'qish
Qudrat Do’stmuhammad. Qadimgilardan qadimroq
Трамвайнииг олд эшиги томонда бир киши баралла товушда тинмай жаврарди, Бундай жойларда одам деган секин-секин гаплашар эди, бу кимсанинг шанғиллаши ғашимга тегди. Ҳеч ким жавоб бермаса ҳам, тўхтамайди-я. Девонадир-да, деб ўйладиму беихтиёр қулоқ сола бошладим… Davomini o'qish
Husayn Boyqaro. G’azallar, muxammaslar, to’rtliklar
Ҳусайн Бойқаро темурийлар даври адабиётининг анчагина кўзга кўринган намояндаларидан эди. У шеърларини «Ҳусайний» тахаллуси билан ёзарди. Ҳазрат Навоийнинг хабар беришича, ҳар икки: форсий ва туркий тилда шеър яратиш иқтидорига эга бўлган Ҳусайн Бойқаро асосан ўзбек тилида ижод қилган. Шу тилда ёзган шеърларидан девон ҳам тузган. У бошқаларни ҳам ўзбек тилида шеър ёзишга даъват этган. Ҳатто, у томонидан, дейди Навоий, «… илтифот ва эҳтиром юзидин баъзи маънилар топиб назм қилурға ҳукмлар ҳам жорий бўлди ва сўз услубиға таъйинлар ва адосиға таълимлар ҳам изҳоре бўлди». Davomini o'qish
Alisher Navoiy. «Majolis un-nafois»dan. Sakkizinchi bob
Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро — Ҳусайнийга ўзининг «Мажолисун-нафоис» тазкирасидан махсус боб — саккизинчи мажлисни ажратади. Унда Ҳусайний девонидан бир юз олтмиш тўртта шеърининг матлаъ (биринчи байт)ини келтиради ва шоир қўллаган поэтик образ, восита, гўзал маъно ва умуман шоирнинг шеъриятдаги ихтиролари юзасидан фикр юритадн ва иқтибос — цитаталар келтиради, шуларга ўз муносабатини билдириб ўтади. Davomini o'qish
Husayn Boyqaro. Devon & Suyima G’aniyeva. Husayn Boyqaro haqida
Озарбайжоннинг таниқли олими профессор Ҳамид Орасли ёзади: «Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди. Бойқаро Навоийнинг таъсири билан қатор илғор сиёсий, маданий тадбирларни ҳаётга тадбиқ этган, ўзбек халқининг тарихида прогрессив роль ўйнаган, айни замонда даврининг кўзга кўринган шоири бўлгандир» Davomini o'qish
Mamadiyor Allayorov. 1916 yil Jizzax qo’zg’oloni
Халқ қўзғолонининг 100 йиллиги олдидан
Бу ҳужжатларнинг ўз тарихи бор. Даврлар кечиши билан саҳифалари сарғайиб кетган учта қўлёзма китоб. Оддий катак дафтарларга битилган хотиралар жамланиб, картон билан муқоваланган. Айниқса, учинчи қўлёзмани варақлаб туриб, одам даҳшатга тушиб кетади. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Men, Onam va O’rta Yer dengizi

Бу маконларга уни қўярда-қўймай олиб келганман. Шу гўзалликларни, шу оромни жуда илинганман. Кўрса завқланади, қалби қувнайди деганман. Саҳролару тоғ-тошлар оша уча-уча, ниҳоят, манзилимизга қўндик. Davomini o'qish
Iste’dod — namoyon bo’lishni, e’tirof etilishni istaydigan mo»jiza (Yozuvchi Isajon Sulton bilan suhbat)
Юртимиз бетакрор бўлгани каби, ўзбек кишиси ҳам бетакрордир. Биз эъзозлаган қадриятларнинг кўпини бошқалар англаёлмайди. Тоғай Муроднинг “Ойдинда юрган одамлар” асари эсингиздами? Ўзбек кишисининг ҳаётидаги энг муҳими фарзанд эканини намоён қилган бебаҳо асар. Тагмаъносида “Авлодим давом этсин, жаҳонда номим ўчиб кетмасин” деган ёруғ орзулар ётади. Davomini o'qish
