Abu Abdulloh Ro’dakiy. She’rlar

090    Таниқли шоир Самандар Воҳидов бундан 18 йил муқаддам Рўдакий давридан бошлаб то ХХ аср бошларигача Бухоро заминида яшаб ижод этган 30 дан ортиқ форс-тожик тилларида ижод қилган шоирлар шеърларини ўзбекчага таржима қилиб, «Бухоро бўстони» мажуасини тортиқ қилган эди. Бугун ана шу мажмуадан ҳақли равишда жой олган тожик шеъриятининг сардафтари бўлмиш Абуабдуллоҳ Рўдакий шеърияти намуналари билан таништирамиз, Davomini o'qish

Begali Qosimov. Ismoil Gasprinskiy

032Жадидчилик ҳаракати асосчиси Исмоилбек Гаспринский  таваллудининг 165 йиллиги олдидан

    Икки йил аввал ЮНЕСКО  ташкилоти томонидан 2014 йил  Исмоил Гаспирали йили деб эълон қилинган эди.  Бу йил эса  турк жадидчилиги асосчиси таваллудининг  165  йиллиги нишонланмоқда.  Davomini o'qish

Nikolas Gilyen. «To’rtinchi motam» turkumi va boshqa she’rlar

065    Николас Гильен Лотин Америкаси шеъриятида катта мавқе эгаллаган ва Оврупо билан Африка маданиятини ўзида ифода этган «қора шеърият» оқимининг энг йирик вакилларидан биридир. ХХ аср испанча шеъриятнинг ёрқин шоирлари сафидан муносиб ўрин эгаллаган шоир ижоди бундан 40 йил аввал менинг диққатимни жалб этган ва унинг бир сонетига эргашиб «Гул ҳақида қўшиқ» номли шеъримни ёзган эдим. Ушбу шеър билан боғлиқ бир воқеа умримнинг охиригача ёдимдан чиқмаса керак. Davomini o'qish

Erkin A’zam . Jannat o’zi qaydadir? yoxud Jiydalidan chiqqan Jo’raqul

045     Тўғрисини айтадиган бўлсам: ҳозир менинг ул Бойсуним қолмаган. Биларсиз, шу кунларда кўпроқ кинога сценарийлар ёзяпман. Режиссёрлар мен тасвирлаган жойларни, одамларни ҳозирги Бойсундан тополмай овора. Кўп нарса ўзгариб кетган. Она тупроғимнинг менинг юрагимдаги, хотираларимдаги файзу таровати бошқача эди-да!.. Шоир дўстим айтганидай, “Қаерларга кетдинг, Бойсунжон!” дея “оҳ” чекиб юрибман…(Эркин Аъзам билан суҳбатдан) Davomini o'qish

Umar Sayfiddin. Badal

06      11 март — Умар Сайфиддин таваллуд топган кун

Замонавий турк ҳикоячилигининг асосчиси бўлган Умар Сайфиддин асарлари бутун дунёда машҳур. Унинг асарлари ахлоқий маънавий руҳга бой бўлиб, энг кўп ўқиладиган асарлар сирасига киради. Сизга тақдим этилаётган ҳикоя инсон ор-номуси мавзусига бағишланган. Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Lirik qahramonga xat

055     Гулчеҳранинг шеърларини гапириб бериш мушкул: сўзлар худди муҳрлаб, қулфлаб қўйилганга ўхшайди. Хаёлий Ишққа мафтун лирик қаҳрамонни табиийки, Ёлғизлик дарди ўртайди. Дард туганмас ғамга айланади. Ҳамма вақт ҳам ғам чекиб яшаш мумкин эмас. Бунинг ҳеч иложи йўқ. Davomini o'qish

Dilorom Karimova. Hamon bizdan o’ch olyapti…

05     Тошхўжа Хўжаев — буюк ўзбек режиссёри. Мен бевосита ундан сабоқ олмаганман, лекин саҳна асарларини кўриб улғайдим, шаклландим… Мен унинг режиссёрлигида биронта роль ижро этмаганман, (армон билан ўтдим) лекин уни устозим деб билдим… Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Frensis Makomberning omonat baxti

045    Аёл эрига қараб қўйди. У иккала эркакка уларни худди биринчи марта кўраётгандек, қаттиқ тикилиб қолди. Бинобарин, оқ танли овчи Уилсонни у биринчи бор кўриши эди. Уилсон ўрта бўйли, малласоч, чақмоқ мўйловли, юзлари қизил, кўзлари эса жуда совуқ одам эди. Кулганида юзидаги ажинлар қуюқлашарди. У хонимга қараб жилмайди. Аёл кўзларини ундан олиб қочиб, кенг френчисини туртиб чиққан елкасига, чап чўнтагидаги тўртта патронга, офтобда қорайган бесўнақай қўлларига, чавандозча эски шимига, чанг-лой пойабзалига қаради, кейин яна унинг қип-қизил юзига боқди. Davomini o'qish

Ma’ruf Jalil. Yuragimda yotgan sir.

055Шоир Маъруф Жалил таваллудининг 80 йиллиги олдидан

   Еттинчи синфда ўқиб юрганимда синглим Роҳила қазо қилди. У жуда озғин, нимжон эди. Очарчилик унга ёмон таъсир қилганди. Менга жуда меҳрибон, битта олма ёки ёнғоқ топса ҳам менга асраб қўярди.  Уни қабрга қўйиб келгандан кейин уйга кирсам, сандал ёнида ётган Роҳила кўзимга кўриниб кетди. Дарди оғирлашиб қолгандан бери сандалнинг девор тарафида ётарди. Мен сандалнинг бу тарафида ўтириб дарс тайёрлар ёки китоб ўқирдим. Роҳила ҳар гал «Нима ўқияпсиз, ака», дерди… Davomini o'qish

Ma’suma Ahmedova. Ikki hikoya

045    Нимадир керак бўлиб, эски қутиларни титкилади, шу маҳал қути ичи аралаш-қуралаш бўлиб, бир нарса гиламга тушиб, юмалади. У эгилиб, қўлига олди: ялтироқ, яшил тугма. Кўнгли ёришди. Беихтиёр ёдига беғубор талабалик йиллари, олис етмишинчи йиллар ортида қолган ёшлик даври тушди. Davomini o'qish

Zebo Mirzo: She’r — eng katta ozodlik & She’rlar

055     Шеър — кўнгил озодлиги, руҳнинг озодлиги. Шеър, масалан, кичкина бир ҳаёт бўлиши ҳам мумкин. У қанча кучли бўлса, ўша сўзлар орқали катта бир озодликни намоён қиласиз.Нима учун биз сўзга эргашамиз. Чунки ўша сўзда эркинлик бор… Davomini o'qish