Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. I qism

01     Ўзингиздан қолар гап йўқ, сўнг вақтларда назмбозлик касалига йўлиққанлар – жўнгина гапларини ҳам шеърга соладиган, энг ёмони, уларни “шеър” деб эълон қиладиганлар кўпайган. Қарангки, буларнинг бахтига овоз кучайтиргичу фонограммалар замони келиб, истеъдоду диддан мосуво қўшиқчилар ҳам кўпайгандан кўпайди! Ўхшатмагунча учратмас, деганлари шу-да: булар наригилари битган маза-матрасиз шеърларни хориждан ўғирланган куйларга солиб, компьютер дастурлари ёрдамида сайқаллаб, чунон “куйлай” бошладиларки, тезда FM тўлқинларини забт этиб, қўл телефон “чип”ларини тўлдирдилар. Davomini o'qish

Faxriyor. Yangi she’rlar

033     Фахриёр дардларига тинимсиз шакл излайди. Ташбиҳлар воситасида бир-биридан узаб кетган воқеликларни ва моҳиятларни ўзаро яқинлаштиради, чоғиштиради. Бу ҳол уларни уйғун ҳолда тасаввур этиш имконини беради. Унинг назарида, ташбиҳ — мазмун қофияси. Қофияли верлибрларни, фикрни асл шаклида сақлаб қолиш эҳтиёжидан туғилган, дейиш мумкин. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul: Mutolaa ezgulikka boshlaydi

077     Бу адибларни ўқиб, завқ оласиз, адабиётнинг соф, чинакам вазифасини теран англайсиз, ҳаётни, жамиятни, ўзингизни ўрганасиз. Булар бир илм. Бу илмни ўрганган сайин кўнглингиз юксалиб боради, ақлингиз теранлашади, инсоннинг моҳияти ва вазифасини кўпроқ англайсиз. Davomini o'qish

Abutolib Kalimi Koshoniy. G’azallar. Jamol Sirojiddin tarjimalari

044    Абутолиб Калими Кошоний Ҳиндистонда бобурийлар салтанатининг давомчилари бўлмиш Жаҳонгир Мирзо ва Шоҳжаҳонлар саройининг маликуш-шуароси ҳисобланиб, ундан йирик девон ва бошқа бир неча асарлар мерос қолган. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Badialar & Shoiraning o’zi o’qigan she’rlar

07      …Қишнинг ўртасида баҳорни соғинаман. Ва яна қалдирғочларниям. Юрагим орзиқишда онам авайлаган қизғалдоқлардай титрайди. Келажак баҳорнинг қадамларига ишонаман. Унинг осмонида чарх уражак қалдирғочларнинг қанотидаги Ҳақ битган меҳру-муҳаббат, ризқу-насибага ҳам… Davomini o'qish

Hoji Muin. Hajviy she’rlar & Halim Saidov. Behbudiyning safdoshi.

0319 март — Миллий уйғониш даврининг таниқли вакили, журналист, шоир, драматург ва таржимон Ҳожи Муин таваллуд топган кун.

    Беҳбудий ва унинг сафдошлари раҳнамолигида миллий истиқлол мафкураси билан қуролланиб, ўз элу юрти ва халқининг озод бўлиши истагида қўлга қалам олган, даврнинг энг қалтис ва нозик масалаларини теран англаб етган, бутун умрини илму маърифат, маънавият тарғибига бағишлаганлар даврасида Ҳожи Муин ибн Шукрулло алоҳида мавқега эга. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Yolg’iz o’zlari

077      Қачонлардир бу уйда болаларнинг жарангдор кулгуси янграган дамлар ҳам, кейинроқ тўйлар ҳам бўлган, ўлим келиб хонадон қайғуга чўкиб, кўзгулар юзи бекитилиб, липиллаб ёнган хира шам ёруғи ва аза жимлиги ҳукм сурган, ўлимнинг чуқур, сирли шарпаси кезган пайтлар ҳам бўлган эди. Кўп нарсалар бўлган. Антип Калачников ўзининг девдай шериги билан ўн икки жонни ҳаёт йўлига чиқариб қўйди. Davomini o'qish

Metin Oltio’q (Metin Altıok). She’rlar. Ma’rufjon Yo’ldoshev tarjimasi

07714 март  — Метин Олтиўқ таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

Сайтимиз саҳифаларида таниқли адабиётшунос олим Маҳмуджон Йўлдошев ўзбекчалаштирган замонавий турк шоирлари ижоди намуналарини тақдим этиб бормоқдамиз. Бугун сизни  ХХ аср турк шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири,  шаклий шеър тажрибалари билан танилган  Метин Олтиўқ шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Dino Bussati. Yozuvchining siri

055     «Мен адойи тамом бўлган одамман, лекин бахтиёрман. Ҳар қалай, мен қўлимдаги косани таг-тугига қадар сипқориб улгурганимча йўқ. Тўғри, жудаям оз бўлса-да, ҳали ичида нимадир бор. Уни сўнгги томчисига қадар тотиб кўришдан умидворман. Агар яна озгина яшай олсам, албатта: анчагина кексайиб қолганман, бир оёғим тўрда бўлса, бир оёғим гўрда. Davomini o'qish

Nodir Jonuzoq. She’rlar.

077Шоир Нодир Жонузоқни 40 ёшга тўлиши билан чин дилдан қутлаймиз!

     Шоир ким? Шеър нима учун ёзилади? Ҳақиқий шеър қандай бўлиши лозим? Бу саволларга ўтган йиллар мобайнида кўп жавоб излаганман. Ҳар гал жавоб топгандай бўламан-у, бироз ўтиб, фикримдан қониқмайман. Ўйлаб қарасам, шеър ёзаман дея, сўзларни кўп увол қилибман — гуноҳидан қўрқаман энди. Ҳарҳолда, шеър ёзиш шунчаки эрмак ҳам, панд-насиҳат ёки тарғибот қуроли ҳам эмас. Ижод – шоирнинг ўзига ҳам бўйсунмайдиган фавқулодда зиддиятли жараён. Бу ҳолат осмону-фалакка ўрлаётган қуюнга ўхшайди: шоирни бир лаҳза юксакка олиб чиқиб, у бехабар бўлган уфқларни кўрсатади (Нодир Жонузоқнинг «Ўзим ҳақимда» бадиасидан). Davomini o'qish