Бу йил 70 ёшини нишонлайдиган Қамчибек Кенжа асарлари истаб-сўраб ўқилаётган ёзувчиларимиздан биридир. Адиб ажойиб сафарномалари билан ҳам адабиёт мухлислари қалбини қайтадан забт этди, десак хато бўлмайди. Феъли-хўйи, таъб-тутуми, ҳис-туйғулари, муҳаббати, ҳаётга муносабати бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган, турфа тақдирли ажойиб қаҳрамонлари билан бизни ҳаяжонлантириб қалам тебратаётган бу ёзувчининг ўзи ким, қандай одам, не ўй-хаёллар билан яшайди, ижод қилади? Ана шу саволларга ушбу рисолачадан озми-кўпми жавоблар топсангиз ажаб эмас (Муаллифдан). Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Matnazar Abdulhakim. Ilohiy diydor yoki bir g’azal sharhi.
2016 йил — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги
Ҳазрат Навоийнинг бу машҳур ғазали ҳақида суҳбатлашишдан аввал, ота-боболаримиз коинотни ўн саккиз минг оламдан иборат, деб англаганликларини эслаб ўтишимиз жоиз. «Ошуб» — ғавғо, тўполон дегани. Хўш, нима учун шоир «Ўн саккиз минг олам ошуби» дейди? Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Muhabbatdan boshqa shafqatlar — zulm…& O’tkir Rahmat. Tiniq tuyg’ular kuychisi
20 феврал — Матназар Абдулҳаким таваллуд топган кун
Бетакрор Матназар Абдулҳакимнинг бундан 16 йил аввал «Тафаккур» журналида чоп этилган мазкур шеърлари ўқир эканман, сатрлардаги шоирнинг оташ нафаси юзимга урилиб тургандек бўлди. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Tarjimalar
Аллома шоир Матназар Абдулҳакимнинг буюк мутафаккир шоирлар Шайх Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Мирзо Бедилдан қилган таржималари билан сайтимиз саҳифалари орқали яхши танишсиз. Улкан шоирнинг таваллуд куни арафасида унинг замонавий шоирлар ижодидан қилган таржималари билан таништирамиз. Davomini o'qish
Abdulla Sodiq. She’rlar & Abdullaning hayot qo’shig’i
Шеърларидаги қатъий тартиб, товушларнинг мусиқий оҳангдорлиги, кутилмаган ташбеҳ, бадиий вақт ва макон шоир эгзу ниятининг бадиий ифодасидир. У сўзларни ўз ўрнида моҳирлик билан қўллаш орқали икки аср, икки хил жамият чорраҳасидаги ҳаёт қўшиғини куйлаб кетди (Бундан 2 йилча аввал эълон қилинган Абдулла Содиқ ва шеърлари ҳақидаги саҳифа билан мана бу ерда танишинг)...
Muhammad Sharif. «Tolko’prik»dan bir hikoya & Erkin A’zam. Shu yo’ldan qolmang,Muhammad Sharif
Бамаъни, пурҳикмат гурунгдан гоҳо енгил-елпи бир ҳангома кўпроқ одам тўплаши мумкин, аммо хиёл ўтмай унинг ёдингиздан кўтарилиб кетиши ҳам бор гап. Муҳаммад Шарифнинг ҳикоялари бир ажаб: ўқидингизми, тамом, хотирангизга михланиб, муҳрланиб қолади. Йўқ, воқеалар тафсилоти билан эмас (айнан шулар унутилиши мумкин), тиниқ, табиий тасвирлари билан. Ясамаликдан холи руҳи, ҳаққонияти билан…
Davomini o'qish
Oydinniso. «Qoralama» to’plamidan she’rlar
Кеча истеъдодли шоира Ойдиннисонинг «Қоралама» номли шеърий тўплами нашрдан чиқди. Шоирани чин дилдан табриклаймиз. Адабиётшунос олима Муҳайё Йўлдошева ёзганидек, «Ойдиннисо шеърияти учун, аввало, ўз руҳиятини бадиий тадқиқ этиш характерли. Бу вазифани у реал воқелик ва ундаги ҳодисаларни кўнглига хос йўсинда идрок этиш орқали бажаради. (Муҳайё Йўлдошеванинг мақоласи билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish
Muhammad Shayboniyxon. Bahrul ho’do. Qasida & Ismoil Bekjon. Hidoyat dengizi
Шабоний (Муҳаммад Шайбоний)нинг ҳали ўқувчиларимизга унчалик яхши таниш бўлмаган яна бир асари “Баҳрул ҳўдо” (Ҳидоят денгизи) қасидасидир. 1508 йили ўзбек тилида яратилган бу ёзма ёдгорликда шоирнинг диний таълимот бўйича ўзлаштирган билимлари ҳосиласи ва тасаввуфий қарашлари бадиий йўсинда юзага чиққан бўлиб, унда шоир бошидан ўтган воқеалар асносида муаллиф ички кечинмалари ҳам акс этган. Davomini o'qish
Gulbahor Sattorova. She’rlar
Гулбаҳор Сатторова сўнгги йилларда Рауф Парфи шеърларининг турк тилига таржимаси устида ıш олиб бормоқда. Таржималари Туркиядаги қатор нашрларда мунтазам чоп этиб борилади. Davomini o'qish
Omon Muxtor. Uzun yo’lakdagi ikki kishi.
Шу куни Саида опа негадир ўзининг ёшлиги, адабиётга илк қадам қўйган йиллари ҳақида гапирди. Ойбек домлани эслади. Улуғ адиб ўқувчилар билан бир учрашувдан сўнг, кеч пайти қиз бола йигитлар орасида турмасин, деб машина кабинасидаги ўз жойини унга бўшатиб берганини ҳикоя қилди. Саид Аҳмад ака гапга бирон марта ҳам аралашмади… Davomini o'qish
Har so’zning rosti bitilgay («Boburnoma»ni o’qib)
“Бобурнома”даги ўша давр ҳаётининг Бобурга хос талқини билан танишганда, энг аввало, бир жиҳат – муаллиф шахси ўқувчи эътиборини тортади. Томирларида Соҳибқирон Амир Темур қони оққан аслзода Бобур кўз ўнгимизда холис, адолатли адиб сифатида намоён бўлади ва асарда қаламга олинган ҳар бир воқеа ва шахс тасвири ортида бобурона муносабат, бобурона қараш турганини яққол ҳис этиш мумкин… Davomini o'qish
Qozoqboy Yo‘ldosh. Ikkinchi umr manzillari
14 (15) феврал — атоқли шоир Тўра Сулаймон таваллуд топган кун
Ўзи-ку бизда фолклордан таъсирланмаган ижодкор камдан кам. Лекин оғзаки ижоднинг таъсири бутун ёзганларида бўй кўрсатиб турадиган Тўра Сулаймондай адиб адабиётимизда бошқа йўқ. Бу ҳолнинг муайян асослари бор. Аввало, Тўра Сулаймон фолклор асарлари яратилиши ҳали давом этаётган даврда ва шундай муҳитда дунёга келиб улғайди. Бундан ташқари, унинг табиатида бахшилик унсурлари бор эди… Davomini o'qish
