19 март — Миллий уйғониш даврининг таниқли вакили, журналист, шоир, драматург ва таржимон Ҳожи Муин таваллуд топган кун.
Беҳбудий ва унинг сафдошлари раҳнамолигида миллий истиқлол мафкураси билан қуролланиб, ўз элу юрти ва халқининг озод бўлиши истагида қўлга қалам олган, даврнинг энг қалтис ва нозик масалаларини теран англаб етган, бутун умрини илму маърифат, маънавият тарғибига бағишлаганлар даврасида Ҳожи Муин ибн Шукрулло алоҳида мавқега эга. Davomini o'qish

…

«Мен адойи тамом бўлган одамман, лекин бахтиёрман. Ҳар қалай, мен қўлимдаги косани таг-тугига қадар сипқориб улгурганимча йўқ. Тўғри, жудаям оз бўлса-да, ҳали ичида нимадир бор. Уни сўнгги томчисига қадар тотиб кўришдан умидворман. Агар яна озгина яшай олсам, албатта: анчагина кексайиб қолганман, бир оёғим тўрда бўлса, бир оёғим гўрда. 

Николас Гильен Лотин Америкаси шеъриятида катта мавқе эгаллаган ва Оврупо билан Африка маданиятини ўзида ифода этган «қора шеърият» оқимининг энг йирик вакилларидан биридир. ХХ аср испанча шеъриятнинг ёрқин шоирлари сафидан муносиб ўрин эгаллаган шоир ижоди бундан 40 йил аввал менинг диққатимни жалб этган ва унинг бир сонетига эргашиб «Гул ҳақида қўшиқ» номли шеъримни ёзган эдим. Ушбу шеър билан боғлиқ бир воқеа умримнинг охиригача ёдимдан чиқмаса керак.