Vadud Mahmud. Ikki maqola: Yaxshi emas & Maorifimiz, nashriyotimiz

045   Ҳар миллат ўзини буюк кишилари билан исбот қиладир. Ҳозирги вақтимизда фахр қилатурғон кишиларимиз йўқ экан, бир оз тарихимиздагиси билан мақтанайлик. Бу мақтаниш бўш бир нарса бўлиб қолмас. Ўшал буюк кишиларни етишдирган ўлка ҳозир ҳам бор. (Баҳодир Каримнинг «Вадуд Маҳмуд ҳақида сўз» мақоласини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Zebo Mirzo. Bu — ming yillik ishqdir mukammal..;.

014    Шоира умр бўйи битта шеърни — “Ишқ” сарлавҳали шеърни ёзаётгандай.Ҳар бир шеър олдинги шеърнинг давомидек туюлади,уни тўлдиради,уни янада кучлироқ порлашига қувват беради… Минг йиллик муҳаббат Зебо юрагида янгиланади,унинг кўнгил мулкига айланади.Комил ишонч билан Ҳоди Тоқтошнинг “Муҳаббат эски нарсадир,ҳар бир юрак уни янгиртар” деган ҳикматини эслаган ҳолда шоиранинг ишқ дафтари ўзбек шеъриятининг кўҳна дафтарига янги саҳифалар қўшди деб айта оламан (Хуршид Давроннинг «Ишқ ёғдуси ёритган сатрлар» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Guljamol Asqarova. Men axir gullarning jamolidirman

034      Умрнинг гўзал ўтиши адабиётга ошуфталик билан белгиланади. «Кичкина шаҳзода» асарида «Феруза гулимизни асрайлик», деган сўзлар келади. Шу қаторда мен ҳам шеър мухлисларига ичимиздаги гулни, яъни кўнглимизни асрайлик, дегим келади ((Гулжамол Асқарова билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Rashod Majid. She’rlar

004   Озарбайжонда жуда машҳур бўлган «525-чи газет» номи билан нашр этиладиган газетанинг бош муҳаррири, таниқли публицист ва ёзувчи  Рашод Мажид истеъдодли шоир сифатида ҳам танилган. Бугун унинг шеърларини шоир Шавкат Одилжон таржимасида тақдим этамиз. Davomini o'qish

Javoharla’l Neru. “Dunyo tarixiga nazar” asaridan & Temur G’iyosov. O’zbek xalqining sodiq do’sti

09914 ноябрь – Ҳиндистон давлат арбоби Жавоҳарлаъл Неру таваллуд топган кун

    Жавоҳарлаъл Неру “Дунё тарихига назар” асарида табиийки ўз мамлакати тарихини кенгроқ кўламда ҳикоя қилишга интилади, хусусан Бобурийлар сулоласи ҳукм сурган даврлар баёнига алоҳида урғу беради, Бобур ва Акбар каби улуғ зотлар фаолиятига, уларнинг Ҳиндистон тарихида тутган ўрнини муносиб баҳолайди. Davomini o'qish

Astrid Lindgren: “Baxt bu — yozish imkoniyati…”

09     Астрид Линдгрен — дунёга машҳур швед адибаси. У яратган Карлсон, Пеппи, Эмиллар жаҳон бўйлаб кезиб юрибди. Миллионлаб дунё болалари бу қаҳрамонларни севиб, улар билан бирга вояга етмоқда. Болалар Линдгрен асарлари тараннум этган оқкўнгиллик, самимийлик, олижаноблик туйғуларидан баҳраманд бўладилар. Астрид Линдгрен атоқли болалар Ёзувчиси бўлиши билан бирга, аввало, она, буви — аёл. Катта қалбли, истеъдодли, меҳрибон аёл.
Унинг ана шу меҳри асарларига кўчди. У асарлари орқали дунё болаларига меҳр улашди.
Davomini o'qish

Yendirboy Rajabov. Hikoya va she’rlar

087   Ендирбой Ражабов ўтган давр мобайнида ўз ижоди намуналарини республиканинг бир қатор нашрларида чоп этдирди.Қуйида эътиборингизга ижодкорнинг наср ва назмда яратган айрим ижод намуналарини ҳавола қиламиз. Davomini o'qish

Gulnoz Mo’minova. Har tong o’zni Qaqnusdek qaytadan etgum bunyod

034   Ҳазрат Навоийнинг “Назмда ҳам асл анга маъни дурур, /Бўлсун анинг сурати ҳар не дурур” деган машҳур байти бор. Бунда олға сурилган мазмун шарқ-ислом адабиётининг туб моҳиятини ифода этади. Ушбу хайрли анъана ўзбек шеъриятида Навоийдан ҳам уч-тўрт аср олдинроқ бошланиб, ўтган асрга қадар изчил давом этиб келди. Аммо афсус-надомат билан таъкидлаш керакки, XX аср ўзбек шеърияти бундай анъаналардан анча узилиб қолди. Миллий шеъриятимизнинг тошқин дарёдек шиддатли ва улкан бадиий қуввати сон-саноқсиз бегона ўзанлар бўйлаб сочилиб кетди. Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Qiron

067    Тонг саҳардан забтига олган изғирин қош қорая бошлаганда бироз пасайиб, пешиндан бери учқунлаётган қор ростакамига гупиллай бошлади. Абдураҳмон чорва сурувни ўтовига яқин пастқамликдаги қалин саксовулзорга эндирди. У ер сал бўлса-да шамолдан пана, совуқни қайтариб туради…. Davomini o'qish

Anvar Suyunov. Oqtirnoq & Bahodir Karim, Normurod Norqobilov, Otabek Safarov: Hikoyani o’qib

022   Уни илк бор Ғўбдинтоғ этагида учратдим. Қуёш нурлари нимжўш рутубатни кесиб, тираманинг ачимтир иссиғи забтига олганида яйдоқ далада лўккиллаб кетиб борарди. Аҳён-аҳёнда бийдай ялангликда ис олиб чопар, гоҳида бўйнини чўзиб шувоқлар орасига ҳезланиб тикилиб қоларди… Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan uchrashuv

055    11 ноябр куни соат 14.00. да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кичик мажлислар залида таниқли шоир Хуршид Даврон билан учрашув ўтказилади. Адабиётшунослар ва санъаткорлар иштирокида қатнашадиган учрашувга адабиётимиз ва шоир ижоди ихлосмандларини таклиф қиламиз.
Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Yulg’un gullar dilni chimchilar

033     Ибодат Ражабова шеърларини ўқиган китобхон уларнинг ўзига хос тимсоллар силсиласини, фақат айни шу шоирага хос бўлган фикру мушоҳада тизимини сезади. Бир суҳбатда эътироф  этилганидек, бухоролик иқтидори баланд шоиранинг шеърлари  тил билан эмас дил билан ўқиладиган шеърлардир. Davomini o'qish