Muhammad Sharif. «Uoll strit». Hikoya

001    Акмал акаси келаётгани ҳақидаги хабарини илғаб-илғамай пешонаси қаттиқ тиришди, бироқ қўлида болта кўтариб олганмиш, деган гапдан кўзлари мошдек очилди. Эрталабдан бир бало бошланади шекилли, деган совуқ ўйдан бадани жимирлаб кетди. Хотини ҳамон оёғи куйган товуқдек ҳовлини гир айланиб типирчилайди, «Вой худойим-эй, ўлдириб қўйса-я!?» дея тинимсиз жаврайди, бир уйга киради, бир чиқади, рўмолини қайта-қайта танғийди, силлиқ шойи мато яна бошидан сирғалиб тушаверади. Davomini o'qish

Boqiy so’z. Folklorshunos olim To’ra Mirzayev bilan suhbat

0665    Атоқли ўзбек олими Ҳоди Зарифнинг аниқлашича, жонли оғзаки ижро шароитларида асрлар давомида куйлаб келинаётган “Алпомиш” достони илмий доираларга 1890 йилдагина маълум бўлган. Рус шарқшуноси Е. Ф. Каль ўз кундалигида 1890 йилнинг октябрида Термиз шаҳри яқинидаги Солиҳобод қишлоғи ўзбек-қўнғирот уруғининг айнли аймоҚига мансуб бахши Омонназардан достон тинглаганлигини, у уч соатга яқин тўхтовсиз дўмбирада куйлаганлигини ёзади. Davomini o'qish

Alixonto’ra Sog’uniy. She’rlar

07    Собиқ совет даврида Алихонтўра Соғуний ҳақида деярли ҳеч қандай расмий маълумот берилмас, бу шахс хусусида турли-туман, кўпинча бир-бирига зид бўлган фикр-мулоҳазалар юрар эди. Бир томондан халқ, эл-юрт орасида бу зотни улуғловчи сифатлар билан баробар душманлар томонидан тарқатилган ёлғон ва сохта миш-мишлар юрган. Алихонтўра Соғуний ҳақида нашр этилган хориж адабиётларида ҳам холис бўлмаган, бир-бирига қарама-қарши фикр мулоҳазалар билдирилган. «Тарих ҳақида қоғоз қораларганда илм одобига кўра, бир оғиз ортиқча сўз ҳам қўшмаслик ёки камайтирмаслик фарз», деган эди Алихонтўра Соғунийнинг ўзи (Қутлуғхон Шокиров — Эдиқутнинг «Туркистон ғурури мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Asqad Muxtor. «Sizga aytar so’zim» kitobidan she’rlar

056Устоз адиб Асқад Мухтор таваллудининг 95 йиллиги олдидан

Кейинги авлодлар томонидан «Устоз»  деб улуғланган  Асқад Мухтор лирик шоир, таниқли адиб, моҳир таржимон сифатида ўзбек маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшган. У бутун умри давомида  шеъриятга «қалбга қанот», «дардга даво» берувчи деб қараган ижодкордир. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Chappa

034   Хотини уни “Чаппа” деб чақирарди. Баъзида эркалаб шундай дерди. Чаппанинг бир ғаройиб хусусияти бор эди; у билан ҳамиша қандайдир ҳодиса рўй берарди. У буни хоҳламаса-да, албатта, аммо негадир доимо қанақадир ҳодисаларга аралашиб қолаверарди. Ҳар хил майда-чуйда бўлмағур ҳодисаларга. Мана, сафарда рўй берган ана шундай воқеалардан бири. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Kel, ko’zimning ochiqligida

09    Cиз севган Август кеча майин ёмғирлари билан деразамга урилди. Ишдан чиқиб кетаяпман… ортимда оғриқлари билан бир кун, бир тун, бир қуёш, бир ой, осмон тўла юлдузлар мўлтираб қолди. Мен эса туннинг зулмати аро шўнғиб кетдим. Эрта қуёшни топиш саодати бор экан, бизни йўллариммиз хамиша зулматлар оралаб ўтишини тушундим… Davomini o'qish

Mangu hikmat obidasi

09   «Калила ва Димна» асарини биринчи бор қачон ўқиганлигимни эслай олмайман. Тўғриси, биринчи марта бу китобни мендан катталар овоз чиқариб ўқишаётганида, ораларига суқилиб кириб, узуқ-юлуқ ҳолда эшитганман. Ёдимда қолгани — бу китобни бизнинг қишлоқда яшаган Файзулла қори деган киши ёзган экан, деб юрардим. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Qadimiy ohanglar

070        Таниқли шоир ва мутаржим Матназар Абдулҳаким (1948-2010) юрак қўри, виждон амри билан чинакамига ижод қилди. Шоирнинг бутун ижодига хос бу томойил унинг ҳали чоп этилмаган, лекин дўстлари, адабиёт мухлислари бисотида сақланаётган шеърларида ҳам бош мезон бўлиб, улардаги беғубор туйғулар ижодкор маънавий умрининг давоми сифатида қадрлидир. Davomini o'qish

Alfons Dode. Ikki hikoya

012    Ўша куни эрталаб мактабга жуда кеч қолаётган эдим; муаллимдан танбеҳ эшитишимни ўйласам, юрагим орқага тортиб кетарди. Устига устак, мосъе Амел биздан аввалги дарс мавзусини — сифатдошларни сўрамоқчи эди. Мен эса яримта сўз ҳам ёдламаганман. Бир зум хаёлимга дарсга кирмасдан сайр қилиб юриш фикри келди. Ҳаво жуда очиқ ва илиқ эди… Davomini o'qish

Boybo’ta Do’stqorayev. Vannaychaxonning dardi yoxud Cho’lponshunoslikdagi ayrim muammolar xususida.

055

    Чўлпон шеърлари бадиий маҳорат нуқтаи назаридан бир хил эмаслигининг боиси, бизнингча, ижодий фаолиятининг кўп қирралилиги билан боғлиқ. Унинг мумтоз шеърлар намунасига айланиб улгурган асарлари, образли қилиб айтганда, илҳом парисининг қанотида учган шоир Чўлпон томонидан ёзилган….

Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Muxammaslar.

088    Мухаммас 20-аср шеъриятида ҳам анъана сифатида давом этди. Бу айниқса, Эркин Воҳидов ижодида ёрқин намоён бўлди. Бугун сизга устоз шоирнинг Алишер Навоий, Фузулий, Мирзо Бобур ва замонавий қозоқ шоири Жумакент Нажмиддинов ғазалига боғлаган мухаммаслари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. «Parim bo’lsa…» & Mashhura Sheraliyeva. Hikoyani o’qib…

054

    “Парим бўлса…” ҳикоясининг муаллифи китобхонлик “установкам’’ни, юмшоқроқ айтганда, алдади. Ҳикоя давомида кимсан миллионер бой, фермер-тадбиркор Ғанибойваччанинг балеринани яхши кўриб қолиб, дарвеш-девона кепатасига тушиши одам ишонмайдиган воқеа экани икки гапнинг бирида таъкидланаверади… Davomini o'qish