Tuvaning bosh shomoni Kara-Ool Dopchun-Ool nasihatlaridan

034    Агар нимадир қилмоқчи бўлсангиз, шубҳалардан халос бўлинг. Қўрқув тўғри йўлдан адаштиради. Қўрқув ёвузликларнинг асосий воситасидир. Илк марта уринганда ҳеч нимага эришолмасангиз, умидингизни йўқотманг. Ҳар қандай кичик ғалаба буюк ғалабаларга яқинлаштиради. Davomini o'qish

Izzat Sulton. Muqaddima. Tugallanmagan romandan ikki bob

02129 ноябрь — адабиётшунос олим, драматург Иззат Султон таваллуд топган кунга 105 йил тўлди

    Таниқли адабиётшунос олим ва драматург Иззат Султоннинг тугалланмаган «Муқаддима» романини ҳам мароқ, ҳам афсус билан ўқидим. Ажойиб манзара ва воқеаларнинг моҳирона тасвири нечоғли мароқ бағишлаган бўлса, романнинг тугалланмай қолганидан бениҳоя афсус чекдим. Олимнинг «Навоийнинг қалб дафтари» ҳар доим кутубхонамнинг назарим тушадиган жойида туради. Бу китобни қайта-қайта варақлайман. Davomini o'qish

Xusrav Shohoniy. Mahallamiz do‘xtirlari

09     Зиёли оилада туғилган Хусрав Шоҳоний асли машҳадлик бўлса-да, умрининг охиригача Теҳронда яшаган. У асосан новеллист, ҳажвиячи ҳикоянавис сифатида шуҳрат қозонди. Хусрав Шоҳоний табиатан ҳалол ва адолатпеша бўлганидан ижодининг етакчи мавзусини турмуш иллатларини, турли тоифа кишилари ўртасидаги мунофиқлик, амалпарастлик, мансаб-мартабасини суиистеъмол қилишни қоралаш каби масалалар ташкил қилади.‘‘Боружалининг кўргуликлари’’, ‘‘Ишратхона’’, ‘‘Оғиз-бурун ўпишганлар”, “Тўфон” ва бошқа ҳикоялари фикримиз далилидир. Davomini o'qish

Aleksandr Blok. She’rlar

033

28 ноябрь — атоқли рус шоири Александр Блок таваллуд топган куннинг 135 йиллиги.

    Улуғ рус шоири Александр Блок (1880-1921) ўзининг қисқа умрида бошидан Россиянинг муҳим воқеаларини кечирди ва бу унинг ўтли шеърида ўз аксини топди. Шоирнинг ота-онаси эрта ажрашиб кетишган бўлишса-да, Блок ҳамиша отасининг «қони»ни сезиб яшади. Шоирнинг онаси Александра Андреевна Бекетова ажойиб адиба эди. Онаси билан ўртасидаги руҳий ва маънавий яқинлик, меҳр — муҳаббат болалигидан то умрининг охиригача юрагидан ўчмади. У Бекетовлар оиласида ўсди. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Qaytish

006

    …Сен уйғонганингда қуёш аллақачон ҳовли адоғидаги тутнинг шохлари орасидан мўралаб турар, фарахбахш, осуда ёз тонгининг мусаффо ҳавоси дарахтлар соясини ҳали ҳам тарк этмаган; сен кеча қандай етган бўлсанг сўрида ўша ҳолатда юз тубан тушиб ухлаб қолган эдинг; сенинг бутун вужудинг кечаги ичкиликнинг асоратидан қақшаб оғрирди, кўнглинг айниб, томоғинг қуруқшиб қолганди — сен кеча уйга қай ҳолатда келганингни ҳам яхши эслолмадинг, улфатларинг сени машинага ўтирғизиб юборишганди. Davomini o'qish

Olimjon Davlatov. Bir bayt sinoati

03     Аллома ижодига мурожаат этган аксарият навоийшунослар “Алишер Навоийни англаш учун, энг аввало, у ўқиб-истифода қилган китобларни ўрганиш керак”, деган фикрни тасдиқлайдилар, аммо, афсуски, бу ҳақиқатга ҳамма вақт ҳам риоя қилинмайди. Навоий ижоди таҳлилига бағишланган мақолалардаги иқтибос ва далиллар ҳам, асосан, ХV асрдан кейинги (Ғарб олимларининг фикрларини ҳам шу қаторга киритиш мумкин) манбалардан олинади. Негадир, Навоий даврларигача бўлган адабий-тарихий, диний-фалсафий, тасаввуфий-ирфоний манбалар унчалик муомалага киритилмаган. Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Jinlar va Manavela bobom

077    Жинлар уч хил бўлади. Бири – қулоқлари диккайган, эчкитуёқ ва эчки¬соқол, жимжилоқдек мугузчали ва ўйноқи ғилай кўзли бўлади. Эчкига жуда ўхшайди. Аммо у жин. Дунёда бор ҳамма жонзот товушида гапира олади: хоҳласа – аёл, хоҳласа эркак ёки бола овозида сўзлайди, турли ҳайвонлар товушини ўхшатади, ҳамма қушларга қойиллатиб тақлид қилади. Davomini o'qish

Xoja Ismatullo Buxoriy. G’azallar, ruboiylar

03    Хожа Исмат Бухорий Бухорода зуллисонайн анъанасини бошлаб берган шоир. У ўзбек, форс, араб тилларида ижод қилган. Девони ва ўзбек тилида ёзилган «Иброҳим Адҳам» номли асари бизгача етиб келган. Ҳазрат Навоий «Мажолис ун-нафоис»нинг аввалги мажлисида шоир ҳақида шундай маълумот беради: «Хожа Исматулло Мовароуннаҳр бузургзодаларидандур. Зоҳир илмин такмил қилғондур. Ғоят хуштаъблигидан ўзин шеърга мансуб қилиб, девони машҳур бўлди.Ва Халил Султон отиға яхши қасидалари бор… Ва Хожанинг қабри Бухорода ўз ҳужрасидадур». Davomini o'qish

Nodira Afoqova.» Muhammad (s.a.v.) dedilar…Arba’in» turkumi

034

 Улуғ ижодкор ва донишманд  боболаримиздан энг аввало ўрнак қолади. Мана шундай ўрнакларнинг бири, шак-шубҳасиз, Ислом дини аҳкомларини ўрганмоқ ва билмоқдир. Хусусан, Ҳазрат Навоийнинг тарбиявий манба бўлган ҳадислар шарҳига бағишланган “Арбаъин” асари асрлар мобайнида ана шундай қимматли ўрнаклардан бири бўлиб қолмоқда. Davomini o'qish

«Arba’in»ning nasriy bayoni va taxriji

034     Алишер Навоийнинг асарлари Ислом таълимоти ва фалсафаси билан тўла йўғрилгандир. Агар яхши қаралса, у кишининг деярли барча асарларида оят-ҳадисларнинг, айниқса Ислом тасаввуфининг, исломий ҳикматнинг ифори шундоқ уфуриб туради. Davomini o'qish

Yuxan Borgen. Dengiz bo’yidagi uycha

008   ХХ аср жаҳон адабиётининг энг ёрқин сиймоларидан бири, норвегиялик ёзувчи Юхан Борген ижодининг марказида инсон ҳаёти муаамолари туради. Адибнинг сизга тақдим этилаётган “Денгиз бўйидаги уйча ” новелласи инсон учун умри ўтган қадрдон маконни тарк этишдек оғир синов йўқлиги, ўз ошёнига худди жигарбандидек ипсиз боғланган одам ҳақида.
Davomini o'qish

Opa-singil Brontelar she’riyatidan guldasta

059    Беназир Англия адабиётида ҳам ўзининг ана шундай бетакрор ижоди билан тарих солномасидан ўрин олган гўзал қобилият соҳибалари — опа-сингил Бронте хонимлар шеърияти ҳамда улар яратиб қолдирган асарлари ҳам то бугунги кунгача энг севиб ўқилаётган бебаҳо мерослардир. Ўзлари қисқа умр кечирган бўлсалар-да, бу беқиёс опа-сингил ижодкорлар табиат ато этган мислсиз қобилиятлари билан бир-биридан гўзал асарлар яратиб қолдиришга улгуришди ҳамда қадим Англия адабиёти хазинасини яна-да бойитдилар. Davomini o'qish