Zuhra Mamadaliyeva. Modernizm tushkunlik in’ikosimi?

044     Модернизм ўзбек адабиёти ихлосмандлари учун анча таниш бўлса-да бу услуб (ёки услублар мажмуаси – оқим)да бир қатор ўзбек адиблари ижодий тажрибаларни амалга оширган ва ошираётган бўлсалар-да барибир бу оқим ўзбек китобхони учун ҳамон сирлилигича қолиб келаётир. Davomini o'qish

Qaysi Turk xalqlari bir birlarini juda qisqa vaqtda tushuna oladilar?

09    Қайси турк халқлари ўзаро бир бирлари билан 1 соат ичида, 60-80 % орасида осон гаплаша/сўзлаша оладилар? Бу маълумотлар илмий тажрибалар натижаси эмас, балки менинг ўз шахсий кузатувларим эканлигини унутманг. Бу кўрсаткичлар албатта бошқаларга сизлардан кўра фарқли бўлади. Davomini o'qish

Hermann Hesse. Ilk sarguzasht

002    Қизиқ, бошдан ўтган воқеалар вақт ўтиши билан одамнинг хаёлидан ҳам кўтарилиб кетаркан! Ҳатто минглаб турфа кечинмаларга гувоҳ бўлган бутун бош- ли йиллар ҳам аста-секин унутилиб кетиши мумкин экан. Болаларнинг мактаб томон боришаётганини кў- риб туриб, ўзимнинг ўқувчилик давримни бир эслаб қўйиш хаёлимга ҳам келмайди. Борди-ю, гимназия та- лабаларига кўзим тушгудек бўлса, ўзимам бир вақтлар шуларга ўхшаган талаба бўлганимни эслаёлмайман ҳам. Davomini o'qish

Agar so’zi chindur — ko’rinur yuzi (Adabiyotshunos olim Ibrohim Haqqul bilan suhbat)

0013    Ўзбек адабий тилининг бошқа халқлар тилларидан қолишмаслиги, унда ҳам исталган жанрда беназир, бадиий, етук илмий асарлар яратиш мумкинлигини Алишер Навоий ўзининг ижодий меросида исботлаб берди. Шу боис шоир асарлари неча асрдан буён адабиётимиз хазинасини бойитиб келмоқда.
Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг Навоийнинг шахсияти, дунёқараши, ижодининг бадиий жозибаси ҳақида олиб борган илмий тадқиқотлари ва мақолаларини мароқ билан ўқимаган китобхон бўлмаса керак.
Davomini o'qish

Halima Ahmad. Sen borsan

055    Ҳалима Аҳмедованинг шеърлари ҳам оҳорли ўхшатишларга бойлиги, турли таққослашларга тўлалиги билан мафтун этади.Унинг шеърларида ўхшатиш, қиёс қўлланмаган сатр йўқ. Бу қиёс, ўхшатишлар янги, оҳорлилиги баробарида, чуқур, теран маъноларни мужассамлаштиради (Абдулла Улуғовнинг «Ҳур гулсан,ҳаёт» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Shavkat Jo’rabek. She’rlar

045    Шавкат Жўрабек қадимий Бухоро заминида туғилган. Ёш шоирнинг шеърлари сайтимиз саҳифасида олдин ҳам эълон қилинган. Бир неча ой аввал тақдим этилган «Сафари қариди хаёлларимнинг» туркумини  ва «Иккимиздан қолган хотира» шеърий тўпламини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish

Taniqli musavvir Ortiqali Qozoqov 55 yoshda!

55

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Ортиқали Қозоқовни  55 ёши билан қутлаймиз!

    Таниқли ўзбек рассоми Ортиқали Қозоқов 1960 йил 27 октябрда Наманган вилоятида дунёга келган. Атоқли ижодкор юксак мукофот – Ўзбекистон Бадиий Академиясининг “Олтин медали” (1997 йил) ҳамда Ватан равнақи йўлида қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби” фахрий унвони соҳибидир. Davomini o'qish

Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiy hasbi holi masalalari

002    Aлишер Навоийнинг ҳасби ҳоли билан боғлиқ масалалар аввало шоирнинг ўз асарларида, шунингдек замондошлари Aбдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн”, Мирхонднинг “Равзату-с-сафо”, Хондамирнинг “Хулосату-л-ахбор”, “Макориму-л-ахлоқ”, “Ҳабибу-с-сияр”, Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъу-л-вақоеъ”, Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкирату-ш- шуаро”, Муъиниддин Муҳаммад ал-Замжий ал-Исфизорийнинг “Равзату-л-жиннот”, Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” каби тарихий ва тазкира асарларида учрайди… Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xorazmga kelgan sayyohlar

04    Тарихда бот-бот учраб турган ҳолат. Давлат тепасига ёш, тажрибасиз, сиёсий бошқарувга лаёқатсиз кишини чиқаради-да, ўзи унинг жиловини тутиб туради. Шу орқали беҳисоб бойликлар орттиради. Айрим сарой амалдорларининг нияти шу эди. Бундай сиёсий ўйинлар 17 аср охири, 18 аср бошларида авж олганди. Davomini o'qish

Banana Yosimoto. Kaltakesak & Olim Otaxon. Najotsiz umidlar

034    Банана Ёсимотонинг “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинаётган “Калтакесак” ҳикоясининг қаҳрамони ҳақида дабдурустдан бир нима дейиш қийин. Унинг турган-битгани жумбоқлардан иборат. Бир дақиқадан кейин нима дейиши, нима ҳунар кўрсатишини ёзувчининг ўзи ҳам билмайди, гўё! Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad: Adabiyot yo’q degani — hayot to’xtadi degani!

034     Фикрлаётган одам доимий ҳаракатда бўлади. Ҳаракат қилаётганнинг аниқ мақсадлари бўлади. Аниқ мақсад тинимсиз ҳаракатга ундайди. Тинимсиз ҳаракат ранг-баранг фикрларнинг дояси. Бу — ижодкор Шахс ҳаёти. Бугун айнан шундай ҳаракатдаги ижодкор, таниқли адиб — Хуршид Дўстмуҳаммад билан бўлган суҳбатни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul bilan Odam, jamiyat, adabiyot va fikr haqida suhbat

002      Менга «Одам ўз умрининг рассоми, ҳар ким қандай яшаса, шундай сурат чизади, кунларни, умрни, умрнинг фаслларини чизади» деган фикр келиб қолган. Кейин атрофимда қарашларнинг дувиллаб тўкилишини, таназзулга юз тутган ғоялар ва тушунчаларни кўрдим. Улар бирма-бир Қадимги Бобил қўрғонларига ўхшаб кўз олдимизда қулай бошлади. Ҳа, 80-йилларда биз буларнинг ҳаммасини кўрдик. Ўша қулаган қарашлар, ғоялар, интилишлар миллионлаб умрларни ўзи билан бирга олиб кетди. Davomini o'qish