
Бизнинг фикрларимиз, қарашларимиз, ўзимизни тутишимиз, ижтимоий фаолиятимиз, умуман, ўзимизни намоён қилишимиз маданиятимизнинг инъикосидир. Ички маданиятимизнинг моддий тарзда намоён бўлиши. Маданиятимиз қандай бўлса, биз ҳам шундаймиз. Ички маданият ички «мен»нинг намоён бўлиши, бу «мен» ўзини муносабат ва ҳолатлар, юриш- туриш, ўзини тутиш орқали, яъни бизнинг фаолиятимиз орқали ўзини намоён этади. Davomini o'qish

Етмишинчи йилларга келиб янги бир тўлқин, янги бир истеъдодли авлод сафимизга қўшилди. Ўзбек назми ва насрига янги руҳ кириб келди. Бу авлод сафида пешқадамлардан бири Шукур Қурбон эди. Унинг ҳаяжонга тўла юраги, айтган сўзи, ёзган шеъри, ҳар бир хатти ҳаракатида аён бўлиб турарди (Устоз Эркин Воҳидовнинг «Сайланма»га ёзган сўзбошисидан).
