Yo‘ldosh Eshbek ‘She’r sehri’ teleloyihasida

033Таниқли ўзбек шоири Йўлдош Эшбек таваллуд топган кун

   Йўлдош Эшбек 1950 йил 1 cентябрда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида таваллуд топган. ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1977). Дастлабки шеърлар тўплами — «Соғиниб яшайман» (1981). «Юксак дарахтлар» (1985), «Мовий турналар» (1987), «Яхшиликка қарайман» (1988), «Дарахтлар эртаги» (1989), «Ҳаёт чечаги» (1990), «Мангу масофа» (1991) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Имом Ғаззолийнинг «Эй фарзанд», Аҳмад Лутфийнинг «Ўгай она», «Ҳазрати Али», Фотима Темурнинг «Кўнгил дўстлари» («Тазкират ул-авлиё»), Амина Шанк ўғлининг «Виждон азоби», Ўлжас Сулаймоннинг «Сопол китоб» ва бошқа адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1998). Davomini o'qish

Begali Qosimov. Abdurauf Fitrat & Fitrat. Hujjatli Film.

Ashampoo_Snap_2016.06.07_02h01m03s_008_.png   Абдурауф Фитрат ижоди ва фаолияти яқин тарихимизнинг энг порлоқ саҳифаларидан бирини ташкил қилади. У бутун умри давомида Она-Ватанни озод ва обод қилиш дарди билан яшади. Бу буюк иштиёқ уни Ватан ва Миллат фидойиларидан ташкил топган «Ёш бухоролилар» жамиятини тузишга муваффақ этди. Сўнгроқ мустақил партия сифатида фаолият юритган ушбу жамиятнинг пировард мақсади қадам-бақадам бориб, истиқлолни қўлга киритиш ва ислоҳотлар ёрдамида мустақил демократик давлат қуришдан иборат эди. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Istibdod qurboni yoxud o’zligidan mahrum etilgan shoir.

0678

Ҳаётлигида етти ухлаб тушига кирмаган иззат-икромни у ўлганидан кейин кўрди. Эллик йил мобайнида унинг шаънига айтилмаган мақтов қолмади. Бу ҳамдусаноларга қараб ҳукм қилса, Ҳамзанинг малоикалар сафидан ўрин олишига бир баҳя қолганди — бунинг учун унинг икки кураги устига бир жуфт канот қўндириб куйса кифоя эди. Мабодо мўъжиза рўй бериб, Ҳамза тирилиб қолса, театр саҳналарида, кино экранларида, бадиий асарлар саҳифаларида ўзини кўриб, «илмий» тадқиқотлар, китоблар, мақолалардаги баландпарвоз гапларни ўқиб, ўзини таниёлмай қолиши муқаррар эди. Шу зайлда шўро мафкураси Ҳамзани оқкигизга ўтқазиб, эгасиз колган адабиёт тахтига чиқариб қўйди. Хўш, нега энди Ҳумо куши келиб-келиб айни Хамзанинг бошига қўнди? Бунинг сабабини англамоқ унча қийин эмас. Davomini o'qish

O’zlikni anglash va anglatish a’moli edi.

03
Бегали ака беқиёс даражада ички муштаракликка эга инсон бўлиб, теран мушоҳада, мулоҳазаси ва ўз фикрида қатъий туриши билан ҳамкасблари, шогирдларининг ҳурматини қозонган эди. У кишининг ички муштараклиги бирор режани иккиланмасдан амалга оширишида эмас, балки сўзи билан иши, тили билан дили бирлигида, ўз имон-эътиқодига, инсоний мартабасига хиёнат қилмасдан, унга мос яшаб, касб танлаб, ижод қилганида намоён бўлди. Davomini o'qish

«Mashhur bokschi bo’laman deb o’ylamaganman». Jahon chempioni Rufat Risqiyev bilan suhbat.

021

Роппа-роса 40 йил аввал, 1974 йилнинг 30 августида ватандошимиз Руфат Рисқиев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди.

Ўзбекистон бокс тарихидаги ( қолаверса, собиқ СССР бокси тарихида) биринчи жаҳон чемпиони, 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Руфат Асадович Рисқиевнинг номи муносиб равишда жаҳон спорти  тарихида Муҳаммад Али, Теофил Стивенсон, Жо Фрезер, Борис Лагутин каби атоқли  қўлқоп  усталари қаторида тилга олинади.

Davomini o'qish

Alfons Dode. Madu

002

Маду туғилиб ўсган гўшасини тарк этаётганидан, меҳрибон Керика холанинг парвариши-ю, айниқса, у туҳфа этган қадрли совғасидан маҳрум бўлаётганидан хомуш тортди. Устига-устак, ўзи хуш кўрмайдиган жаноб Бонфиснинг ҳамроҳ бўлиши уни батамом ташвишга солди. Бу муғомбир француз йил давомида негрлардан ўмарган олтинларни Францияга ташиб чарчамасди. Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Buxoro she’rlari.

071
    Бухорои шариф азал-азалдан шоиру шуаро, олиму уламони авайлаб ўстирган, унга комилликнинг бахт ва бахтсизлик орасидаги иқболини ато этган замин. Аммо унга ҳамиша шоир керак, у яна ва яна шоирга муштоқ. Ибодат Ражабованинг шеърларини ўқиб, шу интизорлик туйғусини англайсиз.Шоиранинг ҳар бир шеърида устун бўлиб турган зарбли сатрлар мавжуд. Унинг шеърларида тарих тилга киради гўё. Уларни ўқишга қодир саводингиз бўлмаса, англолмай хижолат тортасиз. Ҳар бир шеър сизни Бухорои шариф бўйлаб кездиради, юрагингизда юрт меҳрини ғулувга келтиради ( Охунжон Сафаров ва Лайло Шарипованинг «Шоиранинг қалб олами» мақоласидан. Мақолани тўлиқ ҳолда мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

Ketrin Mensfild. Sadaqa.

09
Турмушга чиққанига эндигина икки йил бўлган кўҳликкина, ёш, ақлли, замонавий ва ўқимишли жувон Розмари Феллни эри жуда яхши кўрар, ундан ҳеч нарсани аямасди. Розмари тушган оила, мабодо келин у ёки бу нарса харид қилмоқчи бўлса, Лондонни назарига илмай, тўппа-тўғри Парижга йўл оларди. Davomini o'qish

Mirpo’lat Mirzo . Fikrlash azobi (Suhbat) & She’rlar.

00720 август —  шоир   Мирпўлат Мирзо таваллуд топган кун

Шеърият ҳамиша идеални куйлаган. Идеал эса эришилмаган, эришиб ҳам бўлмайдиган, илк муҳаббат даражасидаги юксак туйғу. Инсон ҳаёти, афсуски, фақат туйғу ва ишқ-муҳаббатдан иборат эмас (Шоир билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Shahodat Ulug’ning «Jayhun epkinlari yohud Jaloliddin Manguberdi qissasi» romani nashrdan chiqdi.

098Шаҳодат Улуғ. Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Манбуберди қиссаси. Тошкент,»Янги аср авлоди» нашриёти, 2014. 356 бет./ Shahodat Ulug’. Jayhun epkinlari yoxud Jaloliddin Manbuberdi qissasi. Toshkent, «Yangi asr avlodi» nashriyoti, 2014. 356 bet.

Шаҳодат Улуғнинг «Қайта туғилиш» (1997) ва «Ғаниматим» (2004) деб номланган насрий китоблари чоп этилган. Истеъдодли ёзувчи сўнгги йилларда Хоразмшоҳлар салтанати тарихидан, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» тарихий романи устида ишлади. Бир неча ой аввал асардан эълон қилинган парчалар адабиёт ихлосмандлари томонидан илиқ қарши олинди. Ва ниҳоят куни–кеча  роман нашрдан чиқди. Китобни «Янги аср авлоди» нашриётининг Қатортол кўчасидаги дўконидан сотиб олишингиз мумкин. Эътиборингизга китобга ёзилган сўзбошини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Munis. G’azallar

011
     Шермуҳаммад Авазбой ўғли Мунис XVIII аср охири, XIX аср бошларида Хоразмда яшаб ижод этган йирик ўзбек шоири, таржимон, муаррих ва мураббийдир. У «Мунис ул-ушшоқ» («Ошиқлар дўсти») девони, илмий-тарбиявий йўналишдаги «Саводи таълим» рисоласи, «Фирдавс ул-иқбол» солномаси ҳамда ўзбек тилига ўгирган «Равзат ус-сафо» (Мирхонд) асари билан ўзбек маданиятининг хазинасини бойитди. Davomini o'qish

Chingiiz Ahmarov. Videofilm.

004
18 август — Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров таваллуд топган кун.

Атоқли ўзбек мусаввири Чингиз Аҳмаров қадимги миниатюра анъяналарини давом эттириб, замонавий услублар билан бойитган ҳолда ўзига хос янги бадиий мактаб яратди. Республикамиздаги кўзга кўринган ўнлаб ҳашаматли биноларии монументал деворий суратлар билан безади. Жумладан, Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат академик Катта театри, Адабиёт музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ҳамза номидаги Саньатшунослик институти, Тошкент метросининг Алишер Навоий бекати ва бошқа иншоотлар унинг бетакрор санъати билан жило топди. Davomini o'qish