Matnazar Abdulhakim. So’z, avvalo, amaldir…

011
20 февраль — Шоир Матназар Абдулҳаким (1948-2010) таваллуд топган кун.

Нима бўлгандаям, Сўз, аввало, амал. Шунинг учун ҳам сўз — бахт, шунинг учун ҳам сўз — кулфат. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, айтилган сўз бир кун келиб бажарилиши, бажарилган амал бир кун келиб айтилиши мумкин. Сўзнинг қудрати ана шунда. Айтишларича, одамзод туғилганидан сўнг беш йилда гапиришни, олтмиш йилда тилини тийишни ўрганиб олар экан. “Беш” ва “олтмиш” йиллар, албатта, рамзий. Бу фурсат қанча барвақт бошланса, яъни одам сўз масъулиятини қанча эрта англаб етса, шунча яхши. Davomini o'qish

Shoir va adabiyotshunos Behzod Fazliddin sayti.

021
Кутилмаганда, бироз кечикиброқ, яна бир ижодкор веб-саҳифасини «топиб» олдим. Бу саҳифа ажойиб шоир ва бўлажак адабиётшунос олим Беҳзод Фазлиддинга тегишли эканидан янада қувондим. Бир томондан,  истеъдодли шоир ўз ижодий дунёсига кўпчиликни даъват этганидан, иккинчи томондан, ўзбек интернет тизимида яна бир  бой ресурснинг пайдо бўлганидан  қувондим. Веб-саҳифанинг манзили қуйида келтрилган. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon: Adabiyot qadim o’zanlarga qaytadi.

077
Адабиёт сўз демак. Сўз эса инсонга ўзини ва Яратганини танитиш воситасидир. Ўзини, ўзлигини билмаган Яратганини ҳам билмайди-танимайди, Яратганини танимаган ҳеч қачон ўзини танимайди. Танийман деб ўйлайди, аммо ўзи ҳақида хато тасаввурларда умри ўтади. Адабиёт агар одамни шу хатоликдан қутқариб, унга аслини танитса, асосий вазифасини бажарган бўлади. Davomini o'qish

A’zam Rahim. Erku muhabbatning muxtor elchisi.

033
“Рангин лаҳзалар”да юракнинг исёнга, шижоатга тўла қирраларини кашф қила олган шоир “Очиқ кунлар” умидида яшайди. Умид мисралар силсиласида буюк исёнга айланади. Бу исён тошларни ҳам гуллатиш қудратига эга. Давр таъсиридан лоқайдлашиб бораётган кимсаларни “Уйғоқ тоғлар” садоси келаётган кенгликларга чақиради. “Ҳулво”лар барқ уриб очиладиган кенгликлар шоирга бир умр Ватан бўлиб қолади. Айни пайтда шоир Ватанда ўсаётган “Қоп-қора чечаклар”ни армон билан куйлайди. Шеър авжида туғилган лаҳза шоирнинг ўктам қиёфасини, ўжар феъл-атворини, уйғоқ овозини ўзига муҳрлаб олади. Лаҳза овоз таъсиридан асрлар қадар буюклик, асрлар қадар салобат касб этиб улғаяди. Осмон қадар бўй чўзиб, уфқ қадар кенгаяди… Davomini o'qish

Avliyoxon Eshon. Odam haqiqati — ma’noi botin.

021
Кутубхонамда Авлиёхон Эшоннинг 1991 йили Тошкентда босилган «Тунги тиловатлар» ва 1995 йили Хўжандда нашр этилган «Қайғу гули» китоби ҳам сақланади. Ҳар икки китобдаги шеърлар менга яхши таассурот қолдирган. Шоирнинг илк тўплами ҳақида ҳам матбуотда илиқ фикрлар ёзилган эди. Davomini o'qish

Taniqli haykaltarosh Jaloliddin Mirtojiyev 60 yoshda.

087
15 февраль – Ўзбекистон халқ рассоми,ҳайкалтарош Жалолиддин Миртожиев   таваллудининг 60 йиллиги.

Жалолиддин Миртожиев (1954.15.2, Тошкент) — ҳайкалтарош, Ўзбекистон халқ рассоми (2003). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1977).Жалолиддин Миртожиевнинг гипс, бронзада яратган асарлари профессионал маҳорати б-н диққатга сазовор, асарларидаги образлар етук, пухталиги б-н ажралиб туради. Илк асарлари «Лола», «Нигора», «Профессор Расулов», «Шум бола». Ўзбекистон мустақиллиги йилларида Жалолиддин Миртожиев ижоди юксак поғонага кўтарилди: «Мирзо Улуғбек» (Самарқандда,Ригада),»Абу Али ибн Сино» (Ригада) «Бобур» (Андижонда), «Абдулла Қодирий» (Тошкентда), «Абдурауф Фитрат» (Бухорода), «Абдулҳамид Чўлпон» (Андижонда), «Алишер Навоий» (Москва,Боку,Пекин,Токио,Вашингтонда ),«Камолиддин Беҳзод» (Чанчунь ш., Хитойда), Амир Темур таваллудининг 660 й.лигига бағишлаб, «Темур Малик»,  «Амир Темур»,«Човгон ўйинида Бобур» ва б. асарларини яратди. Davomini o'qish

Saida Zunnunova. O’shanda ham kuz edi.

077
15 февраль – Шоира Саида Зуннунова (1926-1977) таваллуд топган кун.

    Саида Зуннупова қисқа ҳаётида сермаҳсул ижод этган адибадир. Унинг «Қизингиз ёзди» (1948), «Янги шеърлар» (1950), «Гуллар водийси» (1954),«Гулбаҳор» (1956), «Гулхан» (1958),«Олов» (1962), «Одамлар орасида», «Кўчалар чароғон» (1965), «Бўйларингдан ўргилай» (1972), «Директор», «Қизларжон», «Бир йил ўйлари» (1967) каби насрий ва шеърий тўпламлари нашр этилган. Davomini o'qish

Omon Matjon. Quyosh soati (1974)

033«Вақт ададсиз тушунча. Яратган, бандаларини бир қур ўзига назар ташласин деб тонгни оттиради, кунни боттириб, ўзига, ўз ҳаётига яна бир боқиб кўрсин деб тағин тонгга пешвоз қилаверади. Бунинг бари инсон учун имконият. Файласуфлардан бири, менингча, Аристотел айтган, худо ерни мукаммал қилиб яратган: унинг на пойгаги, на тўри бор — айлана шаклда, деб. Қуёш атрофида қанча планеталар мавжуд. Агар энг яқин юлдузга одам етиб бора олса ва «Биз шу юлдузга етиб келдик» деган хабарни радиотўлқин орқали Ерга юборса, бу товуш 42 йилда етиб келаркан! Ғафур Ғулом айтганидек, «Узилган бир киприк, абад йўқолмас, Шунчалар мустаҳкам хонаи хуршид…» (Омон Матжон.«Учинчи дарё мавжлари» суҳбатидан)
Бугун сизга Омон Матжоннинг насрда ёзган назмлари киритилган «Қуёш соати» (Тошкент,Ёш гвардия,1974) тўпламини тақдим этамиз.
Davomini o'qish

«Boburnoma»ning ingliz tilidagi ikki tarjimasi: Babur-Nama Memoirs of Emperor Babur. Translared by Annette Susannah Beveridge & John Leyden and William Erskine

074
Bāburnāma (Turki — Chagatai/Persian: بابر نامہ‎;´, literally: «Book of Babur» or «Letters of Babur»; alternatively known as Tuzk-e Babri) is the name given to the memoirs of Ẓahīr ud-Dīn Muḥammad Bābur (1483–1530), founder of the Mughal Empire and a great-great-great-grandson of Timur. Davomini o'qish

O’zim o’z qalbimning bo’lsam Kolumbi. O’zbekiston xalq shoiri Omon Matjon bilan suhbat

03314 феврал — Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллуд топган кун

    …Эсимда, қишлоғимизда чоллар, халфа кампирлар, кўпинча, туркман шоирлари: Мулланафас, Махтумқули шеърларини жуда кўп ўқишарди. Бизнинг уйимизда ҳам бу шоирлар шеърияти катта қизиқиш ва меҳр билан ўқиларди. Яна шундай кексалар бор эдики, улар кечқурунлари йиғилишиб, ашулалар айтишарди. Аёллар эса кечалари мойчироқ ёруғида кўрак чувишиб, эртаклар айтишарди, халқ қўшиқларини куйлашарди. Мен, мактаб ёшига кирмаган бола, бу сеҳрли куй, қўшиқ, эртакларнинг барисини ухламасдан, қизиқиш билан, қандайдир ҳайрат билан тинглардим. Балки болаликдаги мана шу қизиқиш ва ҳайрат менинг қалбимда шеъриятга бўлган улкан муҳаббат ҳиссининг илк куртакларини уйғотгандир

Davomini o'qish

O’zbekiston musavvirlari: Anvar Mirzo (Anvar Mirsoatov)

052

13 феврал — Ўзбекистон халқ рассоми Анвар Мирзо (Мирсоатов) 75 ёшда. Табриклаймиз,қутлаймиз!

   Анвар Мирсоатов (тахаллуси: Анвар Мирзо, 1939.13.2, Тошкент) — манзарачи рассом, рангтасвир устаси, Ўзбекистон халқ рассоми (2001). Павел Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1962) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институти (1972) ни тугатган.Анвар Мирзо Ғарбий Европа санъати, француз импрессионистлари, айниқса, неоимпрессионистлари ижодини ўрганди, улардан таъсирланди («Менинг қўшиғим», 1974 ва б.). Рассом ижодида Ўзбекистоннинг гўзал табиати, унинг гуллаган боғлари етакчи ўрин эгаллайди: «Ургут» туркуми (1980), «Фарғона ҳовлиси» (1986), «Ойдин кеча» (1988), «Биринчи қор» (1994), «Тоғдаги эрта баҳор» (1994), «Сижжак» (1998), «Боғистон» (2000), «Чорбоғ» (2000), «Ватан ҳақида қўшиқ» (2000), «Қишки Чимён» (2001) ва б. Анвар Мирзо асарлари мамлакат ва хориж, хусусан, АҚШ, Япония, Англия, Швеция, Туркия ва б. давлатлар музейлари ва хусусий тўпламларида сақланади. 2002 йилдан «Мирзо Анвар манзара галереяси» ишлайди. Davomini o'qish