
14 январ – Таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш (1953) таваллуд топган кун.
Орзиқул Эргаш 1953 йил 14 январда Самарқанд яқинидаги Дархон қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университетини тамомлаган (1975). «Тўй» (1983), «Дунёнинг бир чеккаси» (1984), «Болалигим кўчаларида» (1986), «Шохсанам» (1988), «Дархон қиссалари» (1990), «Сенинг бу дунёда борлигинг» (2008) каби қисса ва ҳикоялар китоблари нашр этилган.
Ажойиб ёзувчи,жонажон дўстим Орзиқул Эргашни туғилган куни билан кутубхонамиз мухлислари номидан чин юракдан қутлайман,унга узоқ умр ва сербарака ижод тилайман. Мухлисларга эса адибнинг ҳикоялари асосида тайёрланган бадиий видеофильмни тақдим этаман. Davomini o'qish









Яхшиям, бу дунёда кўнгил қатидаги мудроқ ҳисларни қайтадан уйғотадиган,эзгу хотираларни ёдга соладиган китоблар бор. Чингиз Айтматов асарларини эслайман. Буюк муаллифнинг талқинича, одамларнинг бир қавми қачонлардир Шохдор Она Бўғудан ўриган, беозор болакай денгиздан паноҳ излаб, балиққа айлангиси келади, мангу айрилиқ қа маҳкум бахтиқаро келинчакнинг руҳи эса тоғу тошлар аро дарбадар кезиб юради. Булар — аччиқ тақдирлар, булар юксак ва сирли поэзиядир. Одам боласи китоб ўқиётганда, уни ёзувчи ёзганини унутса дейман. Асарнинг ичида китобхоннинг ўзи ҳам яшаса дейман. 
