Anvar Obidjon. Aytmishlari va fiqralar.

033
8 январ — Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллуд топган кун.

    Анвар Обиджон ҳақида сўз айтиш осон иш эмас. Ижодкор ва шахс сифатида ҳам, оддий инсон сифатида ҳам у шу қадар серқирра сиймоки, агар тўрт хусусиятини айтсангиз, яна ўн хусусияти қолиб кетади. Мен эса, айниқса, ўз яқинларим, жигарларим ҳақида дурустроқ сўз топиб айтолмайдиган нўноқлардан бириман. Фақат ишонч билан айтишим мумкин бўлган гап шуки, Анвар ўзбек болалар адабиётининг йирик ижодкорларидан бири. (Миразиз Аъзамнинг «Болакайларнинг миннатсиз хизматкори» мақоласидан). Davomini o'qish

Maksimilian Voloshin. She’rlar.

1924

    Ҳаётлигидаёқ афсонавий шахсга айланган улкан рус шоири Максимилиан Волошин (1877-1932) Киевда туғилиб, унинг илк болалик чоғлари Таганрог ва Севастополда ўтди. Тўрт ёшидан бошлаб, унинг ҳаёти Москва билан боғланди. Шоирнинг оиласи 1893 йилда Қримга кўчиб ўтгач, бу ердаги дала ҳовлиси «Шоирлар уйи» га айланди. Бу уйда ўша даврнинг не-не шоирлари, олимлари, бастакорлари, хуллас, аҳли ижод яшамади дейсиз! Davomini o'qish

Taniqli adib va ajoyib inson Ahmad A’zam olamdan o’tdi.

8c.jpg   Бугун, 4 январ куни, бир неча соат олдин таниқли ўзбек адиби Аҳмад Аъзам оламдан ўтди. Илойим, Аллоҳ раҳматига олсин, дўстимизнинг оиласига, яқинларига  сабр берсин.  / Bugun, 4 yanvar kuni, bir necha soat oldin taniqli o’zbek adibi Ahmad A’zam olamdan o’tdi. Iloyim, Alloh rahmatiga olsin, do’stimizning oilasiga, yaqinlariga sabr bersin.

Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Navoiydan kelur… She’rlar, muxammaslar, to’rtliklar & Asqar Mahkam. Oq kitob

Ashampoo_Snap_2016.12.18_18h19m23s_002_.jpg    Биродаримнинг эрта болалиги сеҳрли Рангонтоғда (бу гўзал ном менга негадир Тур ва Тангри тоғларини эслатаверади) этакларида кечди. Бутун лақай элати, қўнғироту қипчоқ, қатағону қарлуқ, марқаю наймандан ўтиб, олис-олис диёрларга довур донг таратган машҳур Азизхон эшоннинг фарзанди Неъматиллоҳ Иброҳим туғилиб ўсган диёр том маънода шеърият юрти эди. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Suhbat va maqolalar.

0993 январ — Таниқли адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллуд топган кун

Хўш, ярим асрлик филология соҳасидаги тинимсиз фаолиятдан мен нима топдим? Топганим шу бўлдики, сўз санъати инсоният яратган, аниқроғи Оллоҳ одамларга ҳадя этган ноёб неъмат, сирли олам эканига такрор-такрор иқрор бўлдим. Чинакам санъат асарини ўқиганимда, томоша қилганимда ҳайратдан ўзимда йўқ яйрайман. Кўнглимда шу соҳага майл-меҳр уйғотгани, ризқимни шу соҳада бергани учун Яратганга шукроналар айтаман. Инсон фаолиятидаги ҳеч қайси соҳа адабиётчалик сир-синоатга бой эмас. Инсон ва унинг табиати, қалби, руҳияти ҳақидаги ҳақиқатни кашф этишда ҳеч бир соҳа адабиёт билан тенглаша олмайди, унинг ўрнини босолмайди. Davomini o'qish

Шандор Петефи — смерть поэта.

09
«Когда от края и до края с востока к западу раздастся трубный глас, и при последнем издыханье тираны ринутся на нас, — я упаду! Жалеть меня не надо! К победе завоеванной скача, меня растопчут кони сгоряча». Так писал о своей смерти великий венгерский поэт Шандор Петефи. Конечно, он знал, что погибнет от руки своих врагов, но вряд ли догадывался, что его могила исчезнет в безвестности… Davomini o'qish

Tursunboy Adashboev. Muqallid va hazil she’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.06.05_17h50m03s_001_.png1 январ — Атоқли болалар шоири Турсунбой Адашбоев таваллудининг 75 йиллиги

    Турсунбой Адашбоев Ўш вилоятида туғилган. Шоир туғилиб ўсган Сафед- Булон қишлоқ аҳли беозор ҳазилкашлиги билан водийга танилган. Шунга кўра, шоирдаги ҳазилкашликни,нозик қочиримларни туғма хислат десак ҳам бўлади. Davomini o'qish

Nusrat Rahmat. Yoshlarga ikki maslahatim.

977
Нусрат Раҳмат «Агар табиатни севсангиз», «Мен журналистман», «Фарзандга ўгитлар», «Буни ҳаёт дебдилар», «Калвак Махсум номалари», «Жадид» сингари йигирмадан ортиқ китоблар муаллифи. Бугунги кунда Ўзбекистонда Нусрат Раҳматдан кекса блоггер бўлмаса керак.72 ёшли Нусрат Раҳмат блоги янгиланишини шу кеча-кундузда ўқувчилар интиқлик билан кутишмоқда, чунки у ўзининг Ҳиндистон таассуротлари билан ўртоқлашаяпти. «Мен кашф этган Ҳиндистон» туркумидаги саёҳатноманинг Фейсбукда ҳам ўқувчилари кўп бўлмоқда. Davomini o'qish

Erkin A’zam: Avvalo,o’zingizga ishoning.

011
Ишонинг-ишонманг, шундай гаплар мени хурсанд қилади. Демак, мурод ҳосил: ёзганларимиз одамларни лоқайд қолдирмабди, кимнингдир қитиқ-патига тегибди, ғашини қўзғабди, кимдир уларни ўзи кўрган-билган (фақат ўзигина!) ҳаётий манзараларга таққосламоққа интилибди, номувофиқликлар ҳам топишга улгурибди. Демак, одатдаги қолипларга тўғри келмас экан, ўзгача экан — яхши-да! Демак, эски схемалар ёриб чиқилибди, камина бундан бахтиёр — аслида муддао ҳам шу эди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev.Ikki injiq haqida hikoya.

044
«Мен ёмон одам бўлсам кераг-у, буни ўзим билмасам керак…» Кейинги вақтда Икромжоннинг яхши кўриб айтадиган гапи шу бўлиб қолди. Шу гапни айтса, кўнгли аллақандй тасалли топар, турмушдаги кўп майда-чуйдаларга муносабати ўзгаларникидан ҳарчанд фарқ қилмасин, «мен шунақа эканман-да», дегандай кўнгли жойига тушиб, ортиқ эзилмас эди. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. So’z — zabarjad, so’z — gavhar,oltin.

02128 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

Оламни охиригача англаб бўлмагандек, Сўзнинг ҳам тубига етиш имконсиздир. Биз кўзламоқ, кўзикмоқ, кўзгунинг кўздан келиб чиқишини биламиз, лекин кўз нима сабабдан кўз дейилганини, нега уни биров айн, биров чашм, биров глаз, биров ай деб аташини билмаймиз. Нега тошни бизнинг аждод тош деган, бошқалар хажар, санг, камень, стоун, штайн атаганлар, бу юзлаб номлар қаердан келган, билолмаймиз. Биз фақат фаразлар қиламиз, асил ҳақиқат эса сирлар уммони тубида ётибди. Лекин барибир тинчимас идрок эгаси бўлган одамзод ғаввос бўлиб бу уммон остини кезади, кашфиётлар қилади ва кашфиётлари ҳам чексиздир. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Odam — odamning sayqali…

0927 декабр — Таниқли адабиётшунос олим ва таржимон Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун

   Амир Низомиддин Алишер Навоий буюк «Хамса» яратиб, Низомий, Деҳлавийни инкор қилди, деб айтсак, бу оз деганда шаккокликдай қабул қилинади. Лекин аслида у ўта фаол ва жўшқинлик билан инкор этмаса, ҳеч қачон янги йўналишдаги туркий «Хамса»ни яратолмасди. Davomini o'qish