Бугун шеъриятимизнинг забардаст ижодкори, менинг дилга яқин укажўраму узоқ йиллик сафдошим, хизматдошим Эшқобил Шукур 60 ёшга тўлди. Шоирлиги баробар чинакам сўзчи, асл тадқиқотчи дўстимни чин юракдан қутлайман. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Rafael Alberti. Muhabbat she’rlari. Xurshid Davron tarjimalari
Рафаел Алберти шеърларини ўзбекчалаштиришни Шавкат Раҳмон билан, бир-биримиздан бехабар, баравар бошлаганмиз. Ўша 80-йилларда биз ёшлар жаҳон шеъриятининг машҳур дарғалари сиридан огоҳ бўлиш учун таржимага катта эътибор берардик. Ҳар биримиз Машриқу Мағрибдан ўзбек шеъриятига янги тимсолу оҳанглар олиб киришни истардик. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Oyimning Garashalari
Саҳифа бетакрор адиб Аҳмад Аъзамнинг 73 ёшга тўлганига бағишланади
Ҳеч унутмайман, 2013 йил ёзида таваллуд кунини нишонлаган Аҳмад аканинг хонадонида фақат она тилимиз ва адабиётимиз тақдири ҳақида, ёзилган асарлар ва ёзилажак режалар хусусида суҳбатлашган эдик. Ўша куни ака билан сўнгги юзма-юз суҳбатларимиздан бири эканини билмаган эканман. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Marlen degan odam & Soyasini yo’qotgan odam
Бугун акамдек қадрдон, ҳам акаму ҳам жўрам, ўзбекнинг забардаст адиби, она тилимизнинг чинакам билимдони ва ҳимоячиси, кўплаб ёш ёзувчилару тележурналистлар устози Аҳмад Аъзамнинг туғилган куни. Охиратлари обод бўлсин!
Davomini o'qish
Antuan de Sent-Ekzyuperi. «Istehkom» asaridan iqtiboslar & Kichkina shahzoda. Qissa asosida radiospektakl (1974)
29 июнь — Антуан де Сент-Экзюпери таваллуд топган кун
Сизлар болаларни фикрлашга ва ибодатга ўргатинг. Бундан қалблар янада улуғвор ва сахий бўлажак. Қалбларни муҳаббат билан синанг. Илло, муҳаббат ўрнини боса олувчи нарса борми? Фақат ўз-ўзини севиш эса муҳаббатнинг аксидир. Davomini o'qish
Vasil Bikov. Sariq qum
Бугун таниқли рус адиби Васил Биков таваллуд топган кун
Уларни кечаси турмадан олиб чиқиб, шаҳарнинг зим-зиё кўчалари бўйлаб, аллақаёққа олиб кетишяпти. Аммо Автух қайси томонга кетишаётганини билолмай хуноб. Усти ёпиқ машинада дераза деган нарса йўқ, бирор жойида йилт этган ёруғ тушадиган тешиги ҳам кўринмайди, на ташқарида, на ичкарида бирор нарсани ажратиб бўлади… Davomini o'qish
Blez Paskal. Ishq-muhabbatga oid mulohazalar & Hikmatlar
19 июнь — Машҳур француз олими ва файласуфи Блез Паскаль таваллуд топган кун
Муҳаббат ва иззатталаблик — бошқа кўплаб ҳис-туйғулар тажассуми ҳисобланувчи икки асосий инсоний ҳис-туйғу. Бу туйғулар хилма-хил эканидан қатъий назар кўпчиликнинг эътирофича, уларни боғловчи-туташтирувчи хоссалар мавжуд. Аслида эса, улар, аксинча, ўзаро кушанда, ёв бўлмаган тақдирда ҳам бир-бирини заифлаштиради… Davomini o'qish
Isomiddin Qarshiyev. Darxon tarixi
Чўпон ота қирларининг бошланишида Шарқ томондан оқиб келаётган Зарафшон дарёси икки қисмга – Оқдарё ва Қорадарёга бўлинади. Худди ана шу ердан икки тармоққа ажралган Зарафшон Хатирчи тумани ҳудудида қайта бирлашади. Ва шунгача бўлган икки дарё оралиғидаги ерлар Миёнқол ороли дейилади Davomini o'qish
Aziz Norqulov. Ikki hikoya
Йиллар давомида юрагимни тепкилаб яшадим. Ер билан битта бўлиб кетди. Заррача ҳисоблашмадим. Лекин ишхонанинг топшириғига хиёнат қилмадим. Бора-бора кўникдим. Юраксиз яшаш осонроқ экан. Davomini o'qish
Maqsud Asadov. «Maoniy ahlining sohibqironi» kitobi haqida
Мазкур тадқиқот қуйидагича беш қисмдан ташкил топган: “Комил шахс ва ижодий салоҳият уйғунлиги”, “Буюк шоирнинг ирфоний ва адабий эстетик олами”, “Хамса – буюк бадиий обида”, “Диний-маърифий асарлар моҳияти”, “Навоийга издошлик саодати”. Ҳар бир қисмда Навоий даҳосининг муҳташам қиёфаси яққол бўртиб кўринади ва буюк сўз санъаткорининг тенгсиз бадиий маҳорат сирлари теран таҳлил қилинади. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq rassomi Javlon Umarbekov tavallud kuniga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi. 17.06.2022 & Xurshid Do’stmuhammad. Nurlar, soyalar jozibasi
17 июнь — Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбеков таваллуд топган кун
Рассом Жавлон Умарбеков билан мени Акутагава Рюноскэ таништирган. Улкан япон адибининг ижоди билан қизиқиб, унинг номини дунёга машҳур қилган “Расёмон дарвозаси” новелласини ўзбекчалаштирдим. Унга сурат чизишни Жавлон акадан илтимос қилдим. Davomini o'qish
Varlam Shalamov. Pasternakdan xat
18 июнь — таниқли рус адиби Варлам (Варлаам) Шаламов таваллуд топган кун
Бошқармадан номимга ксива-телеграмма, радиограмма, телефонограмма – ўн беш йилда биринчи келиши эди. Ваҳимали, хавотирли. Худди қишлоқдагидай – ҳар қандай телеграмма фожеий, ўлим билан боғлиқ бўларди. Бўшатишга чақириш десам – бунга шошилаётгани йўқ, озод бўлганман-ку. Davomini o'qish
