23 декабрь – Устоз Асқад Мухтор таваллуд топган кун
Чинакам бадиий асар ҳамма вақт жавобсиз саволдир, борди-ю, адиб унда бирор муаммо кўтарган бўлса ҳам, бу – амалда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммодир. Агар муаллиф амалда ҳал қилинадиган вазифа қўйса, асосан, очерк ёки мақола бўлади. Ёзувчи эса ташвиқотчи эмас, шоир бўлиши керак. Davomini o'qish


Таниқли ёзувчи Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди. Оллоҳи Карим Собир укамни, узоқ йиллик қўшнимни раҳматига олсин. Фарзандлари ва яқинларига сабр берсин. Биз ҳаммамиз Оллоҳникмиз ва Унга қайтгувчимиз. 

Сукут сақлайлик, дедим ўзимга, ўзларимга. Хотира фақат сукунатдагина намоён бўлади. Унинг беш дақиқалик ёки беш соатлик замон кесимида зоҳирлиги ҳеч нимани ифода этмайди. Айтдимку, ўлим шундай чорасиз бир муаммо: замонни тан олмайди, маконсиз қолдиради сени…