«Mitti hikoyalar» kitobidan mitti hikoyalar

Ashampoo_Snap_2018.03.18_16h12m28s_001_.pngШу кунларда Тошкентдаги «Янги китоб» нашриёти томонидан «Митти ҳикоялар: кеча ва бугун» номли китоб нашрдан чиқди. Ундан ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиларидан тортиб қўлига энди қалам олган ёш ижодкорларнинг жажжи ҳикоялари ўрин олган. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldosh. Uzun yo’l boshi yoki erkin so’z umri.

Ashampoo_Snap_2017.11.20_16h28m49s_002_.png 24 март — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун

  Аслида у киши табиатан ёлғизликни севадиган, шунга интиладиган, одамлардан кўра ўт-ўлану парранда-даррандалар билан тузукроқ тиллаша оладиган одам. Чунки одамдан бошқа нарсаларда ғирромлик йўқ. Шукур ака узоқ вақт ёлғиз ишлайди. Ишлаётганда тўй-томоша, маишат, учрашув у ѐқда турсин, одам билан кўришмасам дейди. Кўришмайди ҳам. Davomini o'qish

Ozod Mo‘min Xo‘ja. Po‘lat Mo‘minning mashhur qo‘shiqlari tarixi

Ashampoo_Snap_2018.03.17_14h26m19s_003_.pngРеспубликамиздаги жуда кўп қўшиқчи санъаткорлар Пўлат Мўмин шеърияти мухлиси эдилар. Кимлар ҳовлимизга келмаган дейсиз. Барча номларни айтиб чиқаман десам, бир-икки бет қоғоз ҳам етмаса керак… Davomini o'qish

Ulug‘bek Hamdam. Hamza – yangi o‘zbek adabiyoti asoschilaridan birimi?

Ashampoo_Snap_2018.03.17_15h05m28s_004_.png Янги адабиёт асосчиларидан бири бўлиш учун ижодкорга истеъдодли бўлиб туғилишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун у ижодкор сифатида омадли ҳам бўлиши шарт. Яъни унинг истеъдоди билан давр эҳтиёжлари бир-бирига мувофиқ тушмоғи керак. Худди Данте, Навоий, Пушкин зиммасига тушган омадли қисмат янглиғ. Шу маънода Ҳамза толеъи кулган ижодкор. У Беҳбудий, Фитрат, Қодирий ва Чўлпон билан бирга янги ўзбек адабиёти тамал тошини қўйганлардан биридир. Davomini o'qish

Go’zal Ro’ziyeva. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2018.03.14_17h14m09s_005_.png«Ижодда илк устозим деб отамни айтсам бўлади, — деб ёзади шоира, — чунки,айнан отамнинг йўналтиришлари билан биринчи бор, ўшанда биринчи ёки иккинчи синфда ўқирдим,”Момақалдироқ” номли бир нарса ёзгандим.Бугун ўйлаб қарасам, ҳикояга ҳам ўхшаб кетадиган бу “нарса”да табиат ҳақидаги илк болалик тасаввурларим ўз инъикосини топган экан».  Davomini o'qish

Dilmurod Nazar. Uch hikoya

Ashampoo_Snap_2018.03.14_15h24m26s_003_.pngЁзувчи Орзиқул Эргаш тавсияси билан сўхлик ёш ижодкор Дилмурод Назарнинг икки ҳикоясини тақдим этмоқдамиз. Сайтимиз унинг бошқа ҳикояларини ҳам навбати билан эълон қилиб боришини маълум қилади. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. She’rlar & Shoir «She’r sehri» teleloyihasida (2017)

Ashampoo_Snap_2018.03.07_16h44m28s_005_b.png  Даққиюнусдан қолган дунёда ҳар бир асл ошиқ кўҳна муҳаббатни яшартирганидек, ҳар бир янги истеъдод ҳам эски мавзуларни янгилайди, кўзимиз ўрганиб қолган дунёга бошқача нигоҳ ташлашга даъват этади. Беҳзоднинг шеърларида мен ана шу тозаришни, ана шу ўзига хос нигоҳни, қолаверса, ўзим мансуб бўлган авлоднинг адабиётга кириб келган чоғларидаги бир нафасни сезгандек бўлдим (Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ёзган тақдимномадан. Мана бу саҳифада тўлиқ ўқинг.). Davomini o'qish

Vohid Luqmon. 24 yildan buyon bir o‘zanga tusholmayotgan milliy alifbomizning mukammal bo‘lishini istab

1_a.pngЎртада айримлар матбуотда, телевидениеда, ижтимоий тармоқларда «Бизга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси керакми, йўқми», деган масалани кўтариб, сувни бир лойқалатиб ҳам олди. Яхшики, чувалашмасидан бу гапга нуқта қўйилди: дунё аҳолисининг энг кўп ва энг илғор қисми фойдаланаётган, чорак аср мобайнида ёшларимизнинг тафаккур кўзини очиб келаётган алифбомиздан воз кечиш эмас, балки уни янада мукаммаллаштириб, амалиётда кенг жорий этишимиз керак! Бироқ, шу ўринда савол уйғонади: шунча йилдан буён чўзилиб келаётган бу муаммони қачон узил-кесил ҳал қиламиз? Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Shoir yuragi. She’rlar kitobi & Nodira Afoqova. Shukrona

Ashampoo_Snap_2018.03.13_23h57m44s_003_.pngУстоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун олдидан 

Абдулла Орипов шеърларида ҳаёт воқеа-ҳодисаларининг ижодкор қалбда жаранг берган акси-садоси туфайли туғилган қайғу ва кадар; хиёнаткор дўстдан, ҳасадгўйдан, манфаатпараст биродардан, ноқобил фарзанддан ва яна шу каби кўпгина нарса-ҳодисалардан ҳасрат; дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаётган адолатсизлик, тенгсизлик, биродаркушликдан туғилган алам ва афсус, эҳтимол, кенгроқ ўрин тутар. Бу ҳасрат, бу мунг нуқул шахсий кечмишлар билан, тор ҳудудий макон билан боғланган бўлмай, умуминсоний дард билан йўғрилган. Davomini o'qish