Комил Хоразмий – шоир, хаттот, бастакор, мусиқашунос, таржимон, давлат арбоби. Унинг ибратли фаолияти замондошлари ва кейинги давр илм аҳлининг эътирофига сазовор бўлган. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
“Diydor” teatr-studiyasi taqdim etadi: G’ulom Zafariy. Halima.
“Ижодкор учун шундай мавзулар бўладики, улар ўлмас ҳисобланади. Булар – уруш, ўлим, муҳаббат”,-деб ёзган эди адиб Эрнест Ҳемингуэй. Драматург Ғулом Зафарий қаламига мансуб биринчи ўзбек мусиқали драмаси “Ҳалима” гарчи ХХ асрнинг 20-йилларида саҳна юзини илк бора кўрган бўлса-да, шу нуқтаи назардан ўз аҳамиятини йўқотмаган, халқнинг турмуш тарзидаги долзарб масалаларни очиб берган мана шундай асарлардан бири ҳисобланади. Davomini o'qish
Nastarin Iforzoda. She’rlar
Бир неча кун аввал Настарин Ифорзоданинг ҳикояси билан таништирган эдик. Бугун Рафиқ Сайдуллонинг тавсияси билан унинг шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Jontemir. Yangi she’rlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» шеъриятимизнинг янги авлодига мансуб истеъдодли шоир Жонтемирнинг шеърлари билан мунтазам таништириб келмоқда. Бугун ҳам унинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Ona allasi. Qisqa film & Alla qo’shiqlari & Oy oldida bir yulduz (O’zbek xalq marosim qo’shiqlari)
Алла қайси элда,қайси тилда айтилмасин юрагингда ҳасрат ва ҳаяжон жўш уради. Алла айтмаган она бормикан бу дунёда! Алла бўлажак йигитга қувват, қизга эса ҳаё ва иффат бахш этади.! Алла айтган оналар миллат хотирасини асрайдилар! Davomini o'qish
Muslim Magomayevning «Ona» (Ana) qo’shig’ini tinglab…
17 август — Муслим Магомаев таваллудининг 75 йиллиги
Она ҳақида қўшиқлар кўп. Лекин қай бири Онанинг “иссиқ қараши”ни ёдингга сола олди? Тилга кўчмас оғирдан-оғир иқрорлар билан юзлаштирдими? Музлаётган ҳисларингни-чи, саслантира оладими? Davomini o'qish
Said-Abdulaziz Yusupov. Butlarni sindiring! & Xurshid Davron. Alpomishning uyg‘onishi (1994)
Саид-Абдулазиз Юсуповнинг мазкур мақоласини ўтган йилнинг сўнгги кунларида ўқиган бўлсам-да, у бугунгача қайта-қайта онгу шууримда қалқиб туради. Чунки унда ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб менинг фикримни ҳамиша банд этиб келаётган мустақилик йўлига чиққан миллатнинг бош мафкураси бўлмиш жамият тафаккури масалалари билан боғлиқ. Бунинг ёрқин мисоли сифатида «Тафаккур» журналининг 1994 йил 1-сонида эълон қилинган ва ўзбек матбуотида илк маротиба миллий ғоя ва миллий идеал муаммоси ҳақида сўз юритилган «Алпомишнинг уйғониши» номли мақоламга бир назар ташласангиз кифоя. Davomini o'qish
Abdusattor Jumanazar.“Mabdai nur” va kalavaning ikki uchi
Мақоламиз Машраб ва “Мабдаи нур” асари муаммосига оиддир. Бу масалага икки сабабга кўра тўхталдик. Аввало, Ҳерда Ҳенкел жамғармаси билан Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ходимлари ҳамкорлигида қўлёзма асарлар электрон каталогини тузишда “Мабдаи нур”, “Кимйо” ва “Ғазалийоти эшон Машраб” каби шеърлар тўпламига дуч келиб, уларни аниқ ва батафсил тавсифлаш зарурати пайдо бўлди. Иккинчидан, “Мужаддидийларнинг Бухоро хонлиги маърифий ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги тадқиқотда Рўзибой Машраб мужаддидийлар сафида учради. Davomini o'qish
Vatan haqida she’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. XX asr o’zbek she’riyatida Vatan mavzusi
Ворисийлик қонунияти ҳамма жойда бир хил амал қилади. 70–80- йиллар ўзбек шеъриятига кириб келган авлод ҳам ўз истеъдод ва иқтидорини салафларининг ижодий тажрибаларини ривожлантириш орқали намоён этди. Одатда, истеъдод мавжуд анъаналарни қабул қилади, янгилайди, бойитади, ўзлигини намоён этиб, келажак авлодга етказади.
Davomini o'qish
Nastarin Iforzoda. “Yaprog‘ida shabnam yig‘lagan ey, gul….”
Нилуфар қабр устидан бир сиқим тупроқни олиб ҳидлади. Ундан опасининг ҳиди келгандек бўлди, энтикиб кетди. Кўзларини яна жиққа ёш қоплади. Кимни айбласин, касалликними, опасиними ёки анов йигитними..?! Қабристон эса мангу жимликка маҳкум манзил эди… Davomini o'qish
Abduqayum Yo’ldoshev: Adabiyot dunyoni o’zgartira oladi & Timsohning ko’z yoshlari. Qissalar kitobi
Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевни таваллуд куни билан қутлаймиз
Фикри ожизимча, ҳақиқий ижодкор энг яхши асарларини ёшлик йилларида, ҳали қандайдир “изм”лар касалига чалинмаган, “фалончи-пистончи”ларнинг назарига тушмаган пайтлари ёзиб қўяди. Бундай қаламкаш учун 17 ёшида китоб чиқармаслик фожиа эмас, яхши асар ёзмаслик асл фожиа. Davomini o'qish
Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига
Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish
