Нилуфар қабр устидан бир сиқим тупроқни олиб ҳидлади. Ундан опасининг ҳиди келгандек бўлди, энтикиб кетди. Кўзларини яна жиққа ёш қоплади. Кимни айбласин, касалликними, опасиними ёки анов йигитними..?! Қабристон эса мангу жимликка маҳкум манзил эди… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Abduqayum Yo’ldoshev: Adabiyot dunyoni o’zgartira oladi & Timsohning ko’z yoshlari. Qissalar kitobi
Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевни таваллуд куни билан қутлаймиз
Фикри ожизимча, ҳақиқий ижодкор энг яхши асарларини ёшлик йилларида, ҳали қандайдир “изм”лар касалига чалинмаган, “фалончи-пистончи”ларнинг назарига тушмаган пайтлари ёзиб қўяди. Бундай қаламкаш учун 17 ёшида китоб чиқармаслик фожиа эмас, яхши асар ёзмаслик асл фожиа. Davomini o'qish
Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига
Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish
Adiba Umirova. She’rlar
Адиба Умирова бугунги ўзбек матбуотининг энг фаол иштирокчиларидан бири, десам, хато қилмайман. Унинг шеърлари ҳам адабиёт синчилари назарига тушган. Бугун мамнуният билан шоира шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Farrux Jabborov. Oy nurida mutolaa
Тонг шукуҳидан маст чўпон бола кунгайда ўтлаётган қўйларга бир кўз ташлади-да, белбоғини ёзди, китобини олиб, нонни қайта ўраб қўйди. Тун ярмидан оғиб уйдан чиққан бола шу лаҳазаларни, қуёш чиқишини қанчалар кутганди. Аввалига ой ёруғида ҳам китоб варақлаб кўрди, бўлмади. Кеча ойдин бўлса-ку, ўзи биларди-я, эски лампанинг ичини олиб ташлаб, сув тўлдириб, ясаб олган лупасини ой нурига тутар, ундан йиғилиб ўтган ёруғлик китобнинг тугмадек жойини ёритар, шунда эртакларни бемалол ўқийверса бўларди. Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. «Buyuk sevgi qo’shig’i o’lmas» kitobidan she’lar & Sirojiddin Ibrohim. She’r hali kerak
Саҳифа ёзувчи Маҳмуд Абулфайз (1953-2017) хотирасига бағишланади
Маҳмуд Абулфайзни билган ўқувчилар у кишини яхши публицист, бетакрор новелла, бадиҳа ва ҳикояларнинг устаси сифатида танийди. Ижодкор шеърларидан бир қисмини анча йиллар олдин эълон қилган. Буларни эса бир куни қўлимга тутқазди. Кўриб тартиб беришимни, сўз ихлосмандлари бўлган яқинлар учун бир тўплам қилиш нияти борлигини айтди. Мен устознинг шеърлари билан шунда яқиндан танишдим. Ўзи саралаган экан. Ёшлик йилларида ёзилганлари деярли қўшилмаган. Davomini o'qish
Sobir O‘nar. Intizor
25 феврал — Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун
Ё тавба, одам одамни шунчалик ҳам қўмсайдими? Шунчалик ҳам зориқадими, ахир, икки йил, ҳа, икки йилдан ошиб кетган кўришмаганимизга. Дарвоқе, у мени ҳатто танимаслиги ҳам мумкин-ку, бироқ шунчалик ҳам тип-тиниқ хотирлайдими кишини? Davomini o'qish
Ozoda Bekmurodova. Bahodirim onam
Озоданинг шеърлари билан олдин ҳам таништирган эдик. Уларни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Бугун шоиранинг янги шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. O’g’il & Bo’ron qo’pgan kun (qissa va hikoyalar)
Бола, одатдагидек, “йўқ” деганидан сўнг, ҳар гал дастурхон теварагида кавшанишиб ўтирган синглиси ва укасига кўз қирида зимдан разм солади ва ҳамиша ўзга бир хонадонда улардан айро ҳолда умргузаронлик қилишни ҳеч тасаввурига сиғдиролмайди: минг яхши кўргани билан Хосият момоси хеш эмас, бегона, магар чинданам унга ўғил қилиб берар бўлишса, жигарларисиз бировникида қандай яшайди?.. Davomini o'qish
Xoliyor Safarov. To’ti momo & Qanotsiz qushlar & O’rolboy Qobil. Ayritomda tug’ilgan, Samarqandda yashagan, xayoli Toshkentda
Табалалик йилларимда ҳам шеърдар ёзардим. Уларнинг кўпи газета ва журналларда чоп этилган, аммо кунларнинг бирида катта бир хиёнат воқеасига гувоҳ бўлдим–у, қалбим ларзага тушди. Ана шунда «Хиёнат» деган ҳикоя ёздим ва ўз–ўзидан насрий йўлнинг мафтунига айландим. Шундан кейин деярли шеър ёзмадим… Davomini o'qish
Mirza Kenjabek. Mening ham ko’ksimda bir omon gul bor & «Munojot» kitobi
20 феврал – Шоир Мирза Кенжабек таваллуд топган кун
Шеърият яхлит шеъриятдир. Унинг усули мажоз ва ҳақиқатдир. У мажоз йўли билан ҳам ҳақиқатни куйлайди. Бас, унинг йўли битта -ҳақиқатдир. Модернизм, анъанавий шеърият кабиларни, балки оқимлар дейиш мумкиндир (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбат мана бу саҳифада)
Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (6). Ikkinchi muallim saboqlari.
20 феврал — Матназар Абдулҳаким таваллуд топган куннинг 70 йиллиги
Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобида Шарқ мумтоз адабиётининг бетимсол сиймолари ижоди, адабий ва абадий ёдгорликлар моҳияти, тасаввуфда акс этган фалсафа табиати ҳақида мутаржимнинг қалб дафтарида қайд этилган кузатишлар, мулоҳазалар жамул жам бўлган. Davomini o'qish
