Ozod Mo’min. Yangi kitobdan ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2017.10.09_16h24m35s_001_.png    Бундан 4 йил аввал Озод Мўъминнинг «Буюк Амир Темур ёқути» эссесини сайтда тақдим этган эдик (Уни мана бу саҳифада мутолаа қилишингиз мумкин). Куни-кеча «Ўзбекистон» нашриётида ёзувчининг «Буюк Амир Темур ёқути» номли китоби нашрдан чиқди.Бугун ўша эссе ва фантастик ҳикоялардан иборат янги китобдан икки ҳикояни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Rahmon Qo’chqor. Tilning ham qarg’ishi bor

Ashampoo_Snap_2017.10.12_22h37m30s_001_aa.png    Миллий тафаккур тадрижида, тарихида шундай воқеалар бўладики, уларни унутиш, сабаб ва оқибатларига бепарволик катта йўқотишларга олиб келиши мумкин. Назаримда, ҳазрат Навоийнинг ўз она тилида беқиёс асарлар битиб қўйганига қарамай, ижоди охирида “Муҳокамат-ул луғатайн” китобини ёзиши, устоз Эркин Воҳидовнинг ўзбек тили бойлигини, жозибасини асраш ташвишида умри сўнггида алоҳида асар яратиши ана шундай – алоҳида диққатни талаб қиладиган ҳодисалар сирасига киради. Davomini o'qish

Yozuvchi Muhammad Ochil vafot etdi & Yozuvchining «So’z dunyosi»dan sochqilari

Ashampoo_Snap_2017.10.13_19h32m33s_002_.png    Қашқадарёдан нохуш хабар келди. Таниқли адиб,адабиётимиз заҳматкашларидан бири Муҳаммад Очил тўсатдан вафот этибди. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Марҳумнинг оила аъзолари, ёру дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, сабр тилаймиз. Davomini o'qish

Vatan sizlarniki bo’lgani kabi meniki hamdir. Boymirza Hayit bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.10.12_22h37m30s_001_.png Туркистоннинг буюк фарзанди Боймирза Ҳайит таваллудининг 100 йиллиги олдидан

  Салкам олти йил муқаддам сизга мазкур суҳбатни, Боймирза Ҳайит қаламига мансуб «Туркистон Русия ва Чин орасида» асаридан олинган парча ва яна унинг икки мақоласини («Туркистонда жадидчилик ва унинг тугатилиши»,»Туруистоннинг мустақилликка қовушадиган пайти қачон бўлади») тақдим этган эдик. Бугун эса маърифатпарвар ватандошимиз таваллудининг 100 йиллиги олдидан у билан 1991 йил баҳорида бўлган суҳбат билан сизни таништирамиз. Davomini o'qish

Iskandar Madg’oziyev. Ikki maqola

Ashampoo_Snap_2017.10.07_11h32m49s_001_.png   Фарғона водийси азалдан ўзининг шоиртабиат ва шеърфаҳм инсонлари билан машҳур бўлиб келган. Бирор касб эгаси йўқки, икки мисра шеър билмаса, ёхуд шеър ёзмаса. Зеро, шеър ишқи шоҳу гадо қалбида бирдек куртак ёзиши, мева бериши мумкин. Бунга қадим тарих гувоҳдир. Davomini o'qish

Dadaxon Muhammadiyev. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.10.09_18h01m19s_004_.png   Дадахон Муҳаммадиев шеърларини кутубхонамизга истеъдодли ёзувчи укам Жавлон Жовлиев тавсия қилган. Уларни ўқиб ҳам ёш шоир шеърларига, ҳам Жавлоннинг бадиий дидига баҳо беришингиз мумкин. Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Mening qirg’izim & Rahmon Qo’chqor. «Tolko’prik»dan inson qalbi sari

Ashampoo_Snap_2017.10.07_18h34m45s_001_.png   Яқинда ўқиб тугатганим бир китоб ўша мия ва руҳни бир муддат бўлса-да, юпатишга, эртанги кунга недир илинж билан боқишга ундади мени. Айни кайфиятни, аввало, Сиз билан ўртоқлашишни истадим. Бу – умидбахш адиб Муҳаммад Шарифнинг “Толкўприк” дея оддийгина ном берилган, бироқ ичида оддийликдан ном-нишон бўлмаган ниҳоятда жиддий китоби…

Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Qizlar bilan uchrashuvlaim

Ashampoo_Snap_2017.10.07_12h01m10s_002_.png   Йигирма етти ёш. Уйланишнинг айни пайти. Бу ёшни бизнинг шаҳарда “қизлар билан учрашувлар мавсуми” деб ҳам, аташади. Гўё шу учрашувларсиз турмуш-қуришнинг иложи йўқдек! Бизда бу одат қачон расм бўлган, билмайман. Лекин ҳеч ким бу анъанадан бўйин товламайди. Davomini o'qish

Abdulazizxon Akramov. She’rlar

033    Абдулазизхон Акрамов шеърларига бир неча ой муқаддам фейсбукдаги даврадошларимдан бири диққатимни қаратган эди. Анчагача унинг шеърларини кузатиб юрдим. Билдимки, ёш шоирнинг тажрибалари фақат менда эмас, бошқаларда ҳам якдил бир таасассурот қолдирмаяпти. Кимдир бу тажрибаларни мутлақ рад этса, яна кимдир тўлиқ маъқуллайди. Нима бўлгандаям, Абдулазизхон шеърлари мавжуд экан, шоир уларни эълон қилар экан, биз уларга бўлган муносабатимизни билдиришга ҳақлимиз. Davomini o'qish

Tursunboy Boymirov. Oqburun & O’rolboy Qobil. Anoyi odam yoxud Tursunboyning Hindistonga sayohati

Ashampoo_Snap_2017.09.25_21h43m07s_001_.png   Боймирза бир ойдан бери бетоб. Бошида чап қўли ва кўкраги остида санчиққа ўхшаш оғриқ пайдо бўлди. Ўтиб кетади деб парво қилмади.Аммо бу оғриқ кундан–кунга зўрая бошлади. Бора–бора иштаҳаси йўқолиб,овқат ейишдан қолди. Кунда бир пиёла сутни қистаб, қўймай ичиртирадилар. Охирги кунларда ютган суюқликларини қайт қиладиган бўлди. Уйқу босиб,беҳуш кўп ётар эди. Очлик тинка–мадорини қуритиб қўйди… Davomini o'qish

Takomil mashaqqatlari. Adabiyotshunos Sa’dulla Quronov va yozuvchi Ulug’bek Hamdam suhbati

Ashampoo_Snap_2017.10.06_08h33m47s_003_.png   Бутун бошли жамиятнинг манқуртлашиши эса жуда ёмон ҳол. Ёмонлиги шундаки, жараён бир бошландими, ҳеч ким унинг олдини ололмайди. Олдини оламан, деганни жиннига чиқаради. Ким, дейсизми? Жамиятнинг ўзи! Davomini o'qish

Nodirabegim Ibrohimova. Mitti hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.10.01_16h48m13s_001_.png    У туну кун ижод қилди. Унга кўзларини мўлтиратиб тиккан қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини китобига битди. Фарзандларига айта олмаган ширин сўзларини китобига битди. Оиласига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади! Davomini o'qish