Javlon Jovliyev. Turnalar ortidan

055
Менга куз фасли жуда ёқади. Қуёшнинг нурлари бирам қадрли, ёқимли… Атроф тиниқ, мусаффо. Дарахт барглари сариқ, қизғиш, кўкимтир рангларда товланиб дилни шавққа тўлдиради. Оёққа урилувчи хазонларни айтмайсими, жони бордек босиб кетишга қўрқаман баъзан… Davomini o'qish

Qadam Saidmurod. Xotirotning hukmida jon

056   Қадам Саидмурод радиода ишлагани учунми, кўпроқ қўшиқ ёзиш билан шуғулланди. Шоирнинг шеърларини қўшиқ қилиб айтмаган хонанда йўқ эди 80-йилларда. Отажон Худойшукуров, Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Ортиқ Отажонов, Охунжон Мадалиев, Султонпошша Ўдаева, Юлдуз Абдуллаева ва яна…яна… Davomini o'qish

100 yildan so’ng …

045    Яқинда Екатеринбургдаги Урал тарих ва археология музейида ўзига хос кўргазма бўлиб ўтди. Унда XV асрга тегишли бўлган экспонат, яъни Соҳибқирон Амир Темур мақбараси деворидан олинган мармар бўлак намойиш этилди. Ушбу тарихий артефакт музей экспозициясида сўнгги юз йил ичида илк бор намойиш этилмоқда. Хўш, ушбу мармар бўлак Свердловск ўлкашунослик музейига қандай бориб қолган? Davomini o'qish

Obidjon Shofiyev. Parijdan qo’ng’iroq bo’lguncha va bo’lgach

012    …Жўраларим гоҳ “Пахтакор” стадионида, гоҳ Пушкин боғидаги чойхонада кайвони курсдошимиз Қобилжоннинг “қўй яғини пичақ билан кесиб-кесиб” дамлаган анжанча ошини ошаб, “олтин давр” гаштини сурарди, мен эсам шаҳарнинг аллабир кунжакларидаги ижарахоналарда юрардим; кундузлари Навоий кутубхонасида бир уюм ўрисча китобу журнални олдимга қўйиб, титиб ўтираман, оқшомлари бир ўзим ҳар қайдаги кинотеатрларга бориб кино кўраман, кечалари эса мук тушиб ёзганим ёзган. Шўрлик Мартин Иден! Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Dol qoya

077   Устоз Асқад Мухтор таваллудининг 95 йиллиги олдидан

    Умри охирлаб қолган паллада унинг “Дол қоя” достони ва туркум ғаройиб ҳикоялари “Шарқ юлдузи”да босилган эди. Шу даврда (қаттиқ хасталаниб ётиб қолишидан олдин) муҳарририятга гоҳо кирар, анча суҳбатлашиб ҳам ўтирар эди… (Омон Мухторнинг «Менинг тутинган акам» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада) Davomini o'qish

Isajon Sulton. Ota qasidasi

034    Бу ёруғ оламда шунча йил яшасам-да, зотингнинг қанчалар улуғ эканига ақлим етмаса нима қилай? Бунчалар меҳрни худойим қай тарз дилингга солибдики, ўтгаям, сувгаям қарамай мени дер эдинг? Йиқилганимда, бир жойим ғурра бўлганида жонҳолатда ҳеч нимага қарамай чопиб келганларинг элас-элас эсимда. Davomini o'qish

Yo’ldosh Eshbek. Adabiyot millat ustunidir

0034     Сўнгги йилларда матбуотимизда бир анъана пайдо бўлди. Қаранг, шеърий туркумлар берилганда қандай бўлишидан қатъи назар таҳририят ватан ҳақидаги шеърларни олдинга қўяди. Нима учун? Ахир шеър савия жиҳатидан олдинда турмайдими?! Ахир, шоирнинг ҳар бир шеъри, у хоҳ гул ҳақда бўлсин ё кўнгул, ё хазон, ё илдиз ҳақда бўлсин ватан ва озодлик ҳақда эмасми? Йўқса, шеър эмас. Демоқчиманки, яхши шоир эмас, яхши шеърни олдинга суринг, ватанни обод қилган бўласиз. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Noyabr she’rlari

021     Устоз шоирнинг  ҳам сўлим, ҳам сўлғин куз фаслининг сўнгги ойи давомида  битган шеърлари бир неча ойлик ҳижратдан кейин  илҳомбахш  Дўрмон боғида дунёга келди. Суюкли шоирнинг она Ватанга қайтганидан беҳад шодлигимизни янги шеърий дафтарни  тақдим этиш билан изҳор этамиз. Парвардигордан  устозга саломатлик ва ижодий қувват тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Fozil Farhod. Jeton

09s   Курант занг урди…Ёмғирпўшимни эгнимга елвагай қилиб ташладим-да, хонадан чиқаётиб, варақлама тақвимдан ноябрнинг сўнгги санасини ҳам юлқиб олдим. Куннинг поёни олдинда эса-да, гўё шу билан бугун тамомлангандай. Davomini o'qish

Izzat Sulton. Muqaddima. Tugallanmagan romandan ikki bob

02129 ноябрь — адабиётшунос олим, драматург Иззат Султон таваллуд топган кунга 105 йил тўлди

    Таниқли адабиётшунос олим ва драматург Иззат Султоннинг тугалланмаган «Муқаддима» романини ҳам мароқ, ҳам афсус билан ўқидим. Ажойиб манзара ва воқеаларнинг моҳирона тасвири нечоғли мароқ бағишлаган бўлса, романнинг тугалланмай қолганидан бениҳоя афсус чекдим. Олимнинг «Навоийнинг қалб дафтари» ҳар доим кутубхонамнинг назарим тушадиган жойида туради. Бу китобни қайта-қайта варақлайман. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Qaytish

006

    …Сен уйғонганингда қуёш аллақачон ҳовли адоғидаги тутнинг шохлари орасидан мўралаб турар, фарахбахш, осуда ёз тонгининг мусаффо ҳавоси дарахтлар соясини ҳали ҳам тарк этмаган; сен кеча қандай етган бўлсанг сўрида ўша ҳолатда юз тубан тушиб ухлаб қолган эдинг; сенинг бутун вужудинг кечаги ичкиликнинг асоратидан қақшаб оғрирди, кўнглинг айниб, томоғинг қуруқшиб қолганди — сен кеча уйга қай ҳолатда келганингни ҳам яхши эслолмадинг, улфатларинг сени машинага ўтирғизиб юборишганди. Davomini o'qish

Nodira Afoqova.» Muhammad (s.a.v.) dedilar…Arba’in» turkumi

034

 Улуғ ижодкор ва донишманд  боболаримиздан энг аввало ўрнак қолади. Мана шундай ўрнакларнинг бири, шак-шубҳасиз, Ислом дини аҳкомларини ўрганмоқ ва билмоқдир. Хусусан, Ҳазрат Навоийнинг тарбиявий манба бўлган ҳадислар шарҳига бағишланган “Арбаъин” асари асрлар мобайнида ана шундай қимматли ўрнаклардан бири бўлиб қолмоқда. Davomini o'qish