Ibrohim G’afurov. «Mening romanlarim» turkumidan

02427 декабрь — Ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун

     «Умрда шундай бир палла келади: донишмандлик палласи, – деб ёзади Иброҳим Ғафуров «Мангу латофат» китобида. – Ақл чироғи равшан тортиб, равшан ёниб, равшан, ишончли зиё таратадиган палла». Бугун ҳаётининг айни шундай палласини яшаётган таниқли ижодкорга саломатлик, қаламига қувват тилаймиз. Davomini o'qish

Jumagul Suvonova. «Jonimdagi iz» kitobidan she’rlar

045Жумагул Сувонова. «Жонимдаги из».  «Наврўз» нашриёти, 2015 йил.

    Жумагул Сувонованинг куни-кеча нашрдан чиққан китоби шоиранинг сара шеърлари жамланмаси, десак хато бўлмайди. Изланувчан, ҳақиқий иқтидор қудратига таяниб қалам тебратувчи ижодкорнинг ўтли сатрларини ўқиб, шоира шеъриятининг ўзига хос манзараларига гувоҳ бўласиз. Davomini o'qish

Jontemir. She’rlar

067    Жонтемирнинг шеърлари шу пайтгача мен билган бирон бир ёш шоирнинг шеърларига ўхшамайди. Шеърий уқувидан кўра ҳаётий уқуви кўпроқ акс этган бу шеърларда. У шеърнинг анъанавий қолипларию тимсолларини, кўнглимизни зада қилган «бирхилликлар»ини (билиб-билмай) рад этиб ижод қилаётган шоир. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Uyqu qochganda. Tundaliklar. Ikkinchi daftar & To’plamning to’liq matni

045     Устоз Асқад Мухторнинг “Уйқу қочганида…” деб номланган “тундалиги”нинг биринчи дафтарини кеча – атоқли ёзувчи таваллудининг 95 йиллиги арафасида тақдим этган эдик. “Тундалик”нинг навбатдаги қисми – иккинчи дафтарини  тақдим  қилар эканмиз, мутафаккир адибимизнинг туғилган куни билан яна бир карра унинг ижоди ихлосмандлари,шогирдларини қутлаймиз ва Оллоҳдан устозимизга раҳматлар тилаймиз.
Атоқли адиб қаламидан тўкилган ва сизу бизга мерос қолган донишмандлик ва сабот чўғи сўнмасин!
Davomini o'qish

Nodir Normatov, Abdulla Ulug’ov. Biz izlayotgan hikmatlar

045     «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти ёзувчи Нодир Норматовни 65 ёши билан чин дилдан қутлайди!

Абдулла Улуғов:  Aйрим ижодкорлар ёзганларини қайта тузатмаслигини айтади. Лев Толстой эса: “Тузатмасдан ёзаман, деган хаёлни миядан чиқариб ташлаш керак. Уч-тўрт марта қайта ёзиш – бу ҳам кам”, дейди. Нодир Норматов: Бундай қолип, андоза адабиётда, ижодда доим ҳам қўл келавермайди. Баъзи ёзувчиларда бундай таҳрирлар миясида, хаёлида рўй беради, яъни, обдон пишитиб олиш, пухталаш деганлари… Davomini o'qish

Farhod Arziyev. She’rlar

045    Таниқли шоира Зебо Мирзо бир суҳбатида Сўз билан ҳалол ишлаётган шоирлар ҳақида гапирар экан, «Фарҳод Арзиевнинг «Ёлғизлик ранглари» китоби менинг ён дафтарим» деган эди. Бугун Фарҳоднинг айни шу китобидан олинган шеърларни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Erkin Vohidov: Inson badiiy tafakkurga muhtoj

09    Ижодкор сўзининг илоҳийлиги шундаки, у ижод қилиш жараёнида нима ёзаётганини ўзи ҳам билмайди, тўхтовсиз ёзаверади. Гаплашиб ўтирганида оддий, ҳамма қатори одам. Ижод столига ўтирганда, шеъри юксакликка кўтарилганда, бутунлай бошқа одамга айланади. Davomini o'qish

Mamarayim Boyqulov. Badiiyat va hayot haqiqatlari

077Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган куннинг 65 йиллиги олдидан

    Пошхурд қишлоғини ўраган икки тоғни тонгда кузатсангиз, шарқдан чиқаётган қуёш шуьлалари Кўҳитанг тоғининг виқорли қоялари тўшидаги оппоқ қорни алвон тусга бир неча сония киритади. Нодир болалигида кўрган бу манзарадан кўп ҳайратланнан, шу кузатишдан унинг “Гўзалликни тоғ ҳам севаркан” деб номланган илк шеьри дунёга келди. Унинг юқорида тилга олинган ҳар иккала шеьри ҳам Нодирнинг мактаб ўқувчилиги даврида ёзилиб, туман газетасида босилиб чиққан эди. Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Tirik tovon & Jasur Kengboyev hikoyasini o’qib

045     Абдуқаюм Йўлдошев: Албатта, Жасурнинг бу машқи журнал варианти… Гулноз Сатторова: Ҳар бир ҳикоя ўзига хос ғоят мураккаб ва хилма-хил фикрларга бой бўлиб, турлича тасвир йўналишларини ўз ичига олгани каби, Жасур Кенгбойнинг “Тирик товон” ҳикояси ҳам ғоя, сюжет билан эътиборлидир… Иброҳим Саидов: Адабиёт қалб ўлими туфайли юз берадиган инсоний фожеаларнинг олдини олишга, “маънавий туғилиш”га хизмат қилади. “Тирик товон»ни ана шу йўлдаги талпинишлардан бири дейиш мумкин… Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Ikki hikoya: Tobut & Sharpa

006

      Хонангдаги шарпани сезиб қолганингга анча бўлди. Унинг шарпа эканига энди иймонинг комил эди. У гоҳ ғуслхонада, гоҳ китоб ўқиб ўтирганингда, гоҳ хаёл суриб ётганингда шундай ёнингда пайдо бўлар, совуқ кўзларини сенга тикиб турганини сезиб қолардинг. Дастлаб мен шундай туюлаяпти деб, ўйладинг. Davomini o'qish