Nodir Normatov, Abdulla Ulug’ov. Biz izlayotgan hikmatlar

045     «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти ёзувчи Нодир Норматовни 65 ёши билан чин дилдан қутлайди!

Абдулла Улуғов:  Aйрим ижодкорлар ёзганларини қайта тузатмаслигини айтади. Лев Толстой эса: “Тузатмасдан ёзаман, деган хаёлни миядан чиқариб ташлаш керак. Уч-тўрт марта қайта ёзиш – бу ҳам кам”, дейди. Нодир Норматов: Бундай қолип, андоза адабиётда, ижодда доим ҳам қўл келавермайди. Баъзи ёзувчиларда бундай таҳрирлар миясида, хаёлида рўй беради, яъни, обдон пишитиб олиш, пухталаш деганлари… Davomini o'qish

Nodir Normatov. Ikki hikoya & Umarali Normatov. Uch hikoya taassuroti

012    24 декабрь — Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган куннинг 65 йиллиги

Учинчи қаватдаги зинапоя орқали кўчага чиққанимда, ташқари чароғон, меҳмонхона олдини тумонат одам босган эди. Меҳмонхонада истиқомат қиладиган барча меҳмонлар кўчага чиққан, мен ғафлат босиб хонада қолиб кетганлигимни энди сездим. Табиийки, бу ердан, оломон ичидан ҳамроҳим Хуршид Давронни излай бошладим. Davomini o'qish

Farhod Arziyev. She’rlar

045    Таниқли шоира Зебо Мирзо бир суҳбатида Сўз билан ҳалол ишлаётган шоирлар ҳақида гапирар экан, «Фарҳод Арзиевнинг «Ёлғизлик ранглари» китоби менинг ён дафтарим» деган эди. Бугун Фарҳоднинг айни шу китобидан олинган шеърларни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Erkin Vohidov: Inson badiiy tafakkurga muhtoj

09    Ижодкор сўзининг илоҳийлиги шундаки, у ижод қилиш жараёнида нима ёзаётганини ўзи ҳам билмайди, тўхтовсиз ёзаверади. Гаплашиб ўтирганида оддий, ҳамма қатори одам. Ижод столига ўтирганда, шеъри юксакликка кўтарилганда, бутунлай бошқа одамга айланади. Davomini o'qish

Mamarayim Boyqulov. Badiiyat va hayot haqiqatlari

077Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган куннинг 65 йиллиги олдидан

    Пошхурд қишлоғини ўраган икки тоғни тонгда кузатсангиз, шарқдан чиқаётган қуёш шуьлалари Кўҳитанг тоғининг виқорли қоялари тўшидаги оппоқ қорни алвон тусга бир неча сония киритади. Нодир болалигида кўрган бу манзарадан кўп ҳайратланнан, шу кузатишдан унинг “Гўзалликни тоғ ҳам севаркан” деб номланган илк шеьри дунёга келди. Унинг юқорида тилга олинган ҳар иккала шеьри ҳам Нодирнинг мактаб ўқувчилиги даврида ёзилиб, туман газетасида босилиб чиққан эди. Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Tirik tovon & Jasur Kengboyev hikoyasini o’qib

045     Абдуқаюм Йўлдошев: Албатта, Жасурнинг бу машқи журнал варианти… Гулноз Сатторова: Ҳар бир ҳикоя ўзига хос ғоят мураккаб ва хилма-хил фикрларга бой бўлиб, турлича тасвир йўналишларини ўз ичига олгани каби, Жасур Кенгбойнинг “Тирик товон” ҳикояси ҳам ғоя, сюжет билан эътиборлидир… Иброҳим Саидов: Адабиёт қалб ўлими туфайли юз берадиган инсоний фожеаларнинг олдини олишга, “маънавий туғилиш”га хизмат қилади. “Тирик товон»ни ана шу йўлдаги талпинишлардан бири дейиш мумкин… Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Ikki hikoya: Tobut & Sharpa

006

      Хонангдаги шарпани сезиб қолганингга анча бўлди. Унинг шарпа эканига энди иймонинг комил эди. У гоҳ ғуслхонада, гоҳ китоб ўқиб ўтирганингда, гоҳ хаёл суриб ётганингда шундай ёнингда пайдо бўлар, совуқ кўзларини сенга тикиб турганини сезиб қолардинг. Дастлаб мен шундай туюлаяпти деб, ўйладинг. Davomini o'qish

Zebo Mirzo. Yoshlik she’rlari

067    15 декабрь — шоира Зебо Мирзони таваллуд топган куни билан қутлаймиз

«Хуршид Даврон кутубхонаси» ўз саҳифаларида бугунги шеъриятнинг таниқли вакилларининг нафақат янги шеърларини, шу билан бирга, уларнинг адабиётимиз майдонига кириб келган йилларда адабий нашрларда эълон қилинган илк туркумлари билан ҳам таништириб келмоқда. Бугун сизнинг диққатингизга ёрқин шоираларимиздан бири Зебо Мирзонинг чорак аср аввал, 1989 йили «Шарқ юлдузи» журналининг 8-сонида чоп этилган шеърларини тақдим этамиз. Айни ўша йиллари Шавкат Раҳмон бир суҳбатда «Зебо Мирзо – мунис дард шоири» деб эътироф этган эди… Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Kiyova quyoshi

077Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллудининг 65 йиллиги олдидан

    Роппа-роса 35 йил аввал ёзилган «Кийова қуёши» ҳикояси ўша давр адабий иқлимида катта шов-шувга сабаб бўлганини эслайман. Бу ҳодиса ҳикоянинг бадиий жиҳатидан кўра, ўша даврда табу бўлган ҳурлик, босқинчилик ва ёвузлик мавзусида ёзилгани билан боғлиқ эди. Орадан ўтган вақт мобайнида  ўзбек ҳикоя мактабининг  ёрқин вакилига айланган Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳар бир янги асари  бугун ҳам  китобхон томонидан интиқлик билан кутиб олинаётгани  ёзувчи ижодига бўлган қизиқиш ҳамон кучли бўлиб қолаётганини исботлайди.

Davomini o'qish

Mutrib Xonaxarobiy. G’azallar.

045   Мутриб Хонахаробий қолдирган ижодий мерос асосини ишқ-муҳаббат мавзуида битилган ғазал, мурабба, маснавий, мухаммас, мусаддас ва рубоийлар ташкил этади. Унинг хон ва шоир Феруз шаънига бағишланган қасидалари ҳам мавжуд. Davomini o'qish