27 октабр — Таниқли адабиётшунос олим Дилмурод Қуроновни 60 ёши билан чин юракдан қутлаймиз ва сермаҳсул фаолияти узоқ йиллар давом этишини тилаймиз.
Бугунги адабиётда юксалиш борлигига шубҳа қилмайман. Бироқ бу юксалиш, назаримда, 60-йилларда бошланган ва 80-йилларга яқин кучли тезланиш олган юқорига ҳаракатнинг инерция кучи таъсиридаги давоми, холос. Шунга кўра, муаммони бироз бошқачароқ қўйиш керакка ўхшайди… Davomini o'qish

Зулхумор Орифжонова шеърларини илк бор кутубхонамизда тақдим этганда бир оғиз гап ёзгандим: Зулхуморнинг шеърлари билан танишгач, (унинг шеърларини тавсия қилган) Жонтемирнинг адашмаганига ишондим. 



Мамлакатимизда ноширлик соҳасида кўплаб муаммолар тўпланиб қолган бўлиб, уларни ҳал этиш учун қатъий чора-тадбирлар кўриш лозим. Биргина мисол – мустақилликка эришганимиздан кейин нашриётларни давлат тасарруфидан чиқариш жараёни бошланди. Лекин ҳисоб-китобга келганда улар на давлатники, на хусусий эди. Бу эса кимлар учундир талон-тарожликка имкон яратди ва нашриётлар ҳар тарафлама таназзулга юз тутди. 
Рост сўзлаган маъқул. Усмон Қўчқорнинг борлигини билдик, аммо ўзи айтганидек, кимлигини билолмай, ғафлатда қолдик. Ёнгинамиздаги дурни тошга қиёслаб, кўпам эътибор бермадик. Бугун амин бўляпманки, У сездирмайгина бизларни ўзига сеҳрлаб, меҳрлаб қўйган экан. 
Кутубхонамизнинг фаолларидан адабиётшунос олим Искандар Мадғозиев тавсияси билан ёш шоир Нурмуҳаммад Азиз шеърларини тақдим этамиз. Менга Нурмуҳаммаднинг шеърлари жуда маъқул бўлди.Саҳифа остида Муслимбек Мусаллам қолдирган изоҳни ўқисангиз нима учун ёққанини англайсиз.