Эркин Раббимович Мусурманов. Раҳимбобо Машраб фаолияти ва руҳияти талқини. Монография. – Самарқанд: СамДУ, 2015. –160 б.
Эл ардоқлаган шоир Раҳимбобо Машраб Хитой, шунингдек, Озарбайжон, Афғонистон, Ҳиндистон, Рум ва араб ўлкаларида ҳам фаолият олиб бориб, Осиё халқлари адабий алоқалари ривожига муносиб ҳисса қўшган. Шоирнинг афсонага айланган, саргузаштларга бой ҳаёти ва серқирра ижоди хорижда ҳам диққат билан ўрганилмоқда. Davomini o'qish


Жонкуяр ижодкор Абдунаби Бойқўзиевнинг унутилаётган сўзларимиз ва адабий тилимизни бойитишга бағишланган мақолалари билан таништирган эдик. Бугун шу мавзудаги мақолалардан иборат китобни ва китоб ҳақидаги ёзувчи Қамчибек Кенжа билан адабиётшунос олим Маматқул Жўраев мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этмоқни лозим кўрдик.
Ҳар бир адиб ижодининг қаймоқ мавзуси бўлади. Таниқли адиб Раҳим Бекниёз табиат ва атроф — муҳитнинг муҳофазаси ҳақида, экологияга янада эътибор қаратиш ҳақида ўзининг овчилик ҳикоялари тимсолида баракали ижод қилган эди…
Сокин ўрмон сўқмоғининг сукунатини отнинг дупур-дупури бузди. Сўқмоқ четида турган кишилар ёнига келган оқ от устида серсоқол, елкалари кенг, шляпа кийган бир киши ўтирарди. У отдан тушиб, бошида симоби салла, эгнида адрас тўн, қотмадан келган баланд бўйли кишига бармоқлари йўғон қўлини узатди…
«Алибекни яхши биламан. У адабиёт қадрланадиган оилада ўсиб унган. Бобоси ва отаси филология фанлари докторлари – таниқли одамлар. Шу сабаб бу йигитнинг адабиётга меҳр қўйиши мени ажаблантирмаган (Ўзбекистон халқ шоири Усмлн Азимов мақoласидан. 
Азиз авлиёлар инсоннинг умрини тўрт фаслга ўхшатишади: баҳор, ёз, куз, қиш. Нимагалигини билмайман-у, улар ичида боши ва охирини кўпроқ эслашади. Сабаб, киши ёшлигида ҳаётга ташна, кўнгли тоза, ўзи самимий, ёқимтой бўлади. Ўртада неки ўтса ўтади – билмайди, эътибор бермайди, вақт бор-ку, улгураман, тузаламан, яхши одам бўламан, деб телбаворларча яшайверади…
Ушбу ҳикояни Тошкентни босиб олиб, минглаб Тошкент йигитларини қириб ташлаган, Тошкент қизларининг, Тошкент келинларининг номусини булғаган ўрис босқинчиларининг 24 нафар ҳалок бўлган босқинчи аскари шарафига бунёд этилган Авлиё Георгий бутхонасини Тошкент халқининг миллиардлаб маблағи эвазига қайта таъмирлаган Тошкент шаҳри ҳокимлигига буюк ҳурмат билан бағишлайман.
Ёзувчи ўзи ҳис қилмаган нарса тўғрисида ёзса, буни ўқиган ўқувчи ҳам ҳеч нарса ҳис қилмайди, – деган эди Абдулла Қаҳҳор, – демак, куйдириш учун куйиш, ардоқлаш учун ардоқланиш шарт. Ҳис қилинмай ёзилган нарса қоғоздан ясалган гулга ўхшайди. 