
Шоир Шукур Қурбоннинг ўзбек шеъриятида ўзига муносиб ўрни бор. Унинг шеърлари, хусусан тарихий достонлари адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин олган. Бугунги саҳифамизда шоирнинг қутлуғ Рамазони шарифга бағишланган бир туркум шеърини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Рафиқ Ўзтурк бу юборган битикларини «Карантинда ёзган шеърларим» деб атабди. Биз ҳам уларни карантинда ўтирган мухлисларимизга мамнуният билан тақдим этамиз.
Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний) Сурхон воҳасининг Сариосиё туманида туғилган, аммо, умрининг кўпроғини дунёнинг бошқа ўлкаларида яшаган инсон. Ўзига хос шеърлари билан шеърпарастлар назарига тушган шоир. Ҳаётдаями, шеъриятдаям изланаётган мусофир. Унинг йўллари узоқ ва оқ бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. 
Яқинда ёзувчи Нурилла Чорининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт томонидан чоп этилган “Ташвиши йўқ одамлар” номли ҳикоялар тўпламни ўқиб чиқдим. Мутолаа давомида мифлар, умуман, халқ ижоди, бугунги ёш носирлар учун ҳам муҳим бадиий шартли восита сифатида хизмат қилиб, неомифологизмнинг янги қирралари очилаётгани кўзга ташланди.
Одинахон «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг узоқ йиллик мухлиси, ҳатто сайтга бағишлаб шеър ҳам ёзган. Илк шеърларини бир неча йил аввал жўнатганида, мен номаълум сабаб билан кўрмай қолган эканман. Ижодкор қизимдан яна бир бор узр сўраб, унинг ижодидан айрим намуналарни сизга тақдим этмоқдаман.
Олтинчи қаватдан ташқарига боқаман: узоқдан қорли чўққилар кўзга ташланади. Ўпкамни ўраб тургандек ҳиссиёт қолдирадиган юпқа пардани олиб ташлагим келиб қўлим билан кўксимни ғижимлайман, бу ғалати парда доим тўйиб нафас олишга ҳалал беради. Кўнглим ҳам, ўпкам тоза ҳаволарни истаяпти… 
Ёмғир шундай куч билан қуя бошладики, бекат айвонида туришнинг иложи қолмади. Бунинг устига, ғувиллаб шамол эсар, ёмғирни букиб-қайириб айвон остига ҳам урар эдики, устунлар орқасига яшириниш ҳам фойда бермади. Мен плашнинг ёқасини кўтариб, шляпа гардишини пасайтириб, ресторанга қараб чопдим. Ресторанга кираверишдаги айвонча остида ҳам ёмғирдан қочганлар кўп эди. «Ке, шамоллаб-нетиб қолмайин. Барибир кечки овқатга етолмайман», деб ойнаванд, залворли эшикни очиб, ичкарига кирдим…
Михни қайираётиб чиранган билакларидаги томирига эътибор берди. У томир кўкиш бўлиб майсанинг ерга кўмилган ҳолатига ўхшарди. Томиридаги қон гўёки михни қайириш учун ўрнидан тураётгандай таасурот уйғотди. Ҳолбуки чираниш кучи томирни шу даражада чиройли ва кўримли қилган эди!.. 