— Сиз буюк шоирсиз-а! Гоҳида сиз билан дўстлигимизни биладиган Петербургдагилар, ҳарбий вазир Чернишев ҳам, « Хивани забт қилмоқчи бўлган хаёлпараст, шоирлар билан дўстлиги яхшиликка олиб келмайди» деб куюнади,—хохолаб кулди Перовский ва гапида давом этди.—Мен эса хаёлпараст эмаслигимни, Пётр армонини ушалтириш мумкинлигини император аъло ҳазратларига исботлаб бердим. Жаноблари хонликка юриш қилишликка рози.Фақат молия вазири Кошкин хазинада пул йўқ дея нолияпди.Ахир хазинага пулни у ерни босиб олгач, тўлдириш мумкин-ку. Канцлер Несельрод эса Англиянинг Ўрта Осиёда манфаатлари бор ва у «хафа бўлиши мумкин» деяпти... Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Jontemir. Yangi she’rlar
Жонтемир бир китоб бўлгучалик ҳажмда шеърлар юборибди. Уларнинг ҳаммасини бир саҳифада жойлаштиришнинг техник иложи бўлмагани учун, саралаб олдим. Бугун ана шу сараланган шеърларни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Sa’dulla Quronov. Isajon Sultonning ikki romani haqida
Мустақиллик даври ўзбек романчилиги ҳақида сўз борганда, қарийб ўттиз йилга тенг вақт оралиғидаги бадиий тафаккур намуналари назарда тутилади. Ўтган давр мобайнида турли мавзу ва йўналишдаги юзлаб романлар дунё юзини кўрди. Айниқса, истиқлолнинг дастлабки ўн йиллигида тарихий, ижтимоий мавзусидаги романлар кўп ёзилди. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. She’r — kuygan yurak izhori

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг 80 йиллигига
Ўзбекистон халқ шоири, адабиётшунос, публицист, атоқли таржимон Жамол Камол ҳам Аҳмад Дониш, Фитрат, Айнийга ўхшаб Бухоро фарзанди. У 1938 йилнинг 9 ноябрида Бухоро вилояти Шофиркон туманининг Читкарон қишлоғида дунёга келган. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг эътирофига кўра, ул зотнинг умр мазмуни уч сўздан ортиқ эмас. Булар: Хомлик. Пишиш ва Ёниш… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Xaroba shahar surati & «Men»dan mengacha» to’plamidan & Qora kitob
Шаҳарнинг кўчалари ростдан ҳам шунчалик таҳликали тасвирлангандики, суратга қараб туриб, ҳозир мен турган хонага хам шаҳарни вайрон этган босқинчилар бостириб келса-чи, деган хавотирга тушиб қолардингиз: Суратга қараган сайин сизни бошингизга тушиб келаётган қиличдек бир ваҳима чулғар, худди қиш бўйи оч қолган саёқ итлар каби пала—партиш манзараларни кўтариб турган қўнғир бўёқлар тўсатдан юзингиздан қопиб оларди. Дуд буркаган кўчаларни вайрона бинолар босиб қолган, у ер, бу ерда али ўчмаган аланганинг тутуни осмону фалакка ўрларди. Davomini o'qish
Bahodir Qobul. Otahayot
…Қишлоққа кириб бораркан йўл ёқасидаги таниш дарахтлардан бирортаям қолмаганлигига кўзи етгач дами ичига тушиб кетди… Davomini o'qish
Ozod Mo’min Xo’ja. Atoqli shoir Po’lat Mo’min davr va ustozlari haqida
24 декабрь — Шоир ва драматург Пўлат Мўмин туғилган кун
Таниқли шоир Пўлат Мўмин таваллудининг тўқсон олти йилликлари арафасида унинг ўзи яшаган давр, устозлари ва замондошлари ҳақидаги хотираларини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish
Asqad Muxtor: Yosh yozuvchi bo’lish qiyin & Asqad Muxtor ijodiga bag’ishlangan «Go’zal yozg’ichlar» teledasturi
Ёш бўлиш яхши. Аммо бу ҳам қийин. Айниқса, ёш ёзувчи бўлиш қийин. Чунки ҳам ўзингни, ҳам бировларни тарбиялашинг керак. Ёш бўлиш қийин. Ҳамма сенга насиҳат беравергани учунгина эмас, ёш бўлиш аввало шунинг учун қийинки, ёшликнинг иши, масъулияти оғир бўлади… Davomini o'qish
А.Г.Недвецкий. Правители Бухары.

Одна из бухарских поговорок гласит: «Во всем мире свет нисходит с небес, и только в Бухаре он восходит от земли». Говорят же бухарцы так потому, что в земле этого священного города похоронены тысячи праведников и мусульманских святых. На протяжении веков Благородная Бухара оставалась одним из главных центров Ислама в средней Азии, центром мусульманского богословия, а ее правители именовали себя «эмирами правоверных». Davomini o'qish
Asqad Muxtor. «Bizning bog’da» turkumidan & N. Rahimjonov. Asqad Muxtor poetikasi
23 декабрь — Устоз адиб Асқад Мухтор таваллуд топган кун
Кейинги авлодлар томонидан «Устоз» деб улуғланган Асқад Мухтор лирик шоир, таниқли адиб, моҳир таржимон сифатида ўзбек маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшган. У бутун умри давомида шеъриятга «қалбга қанот», «дардга даво» берувчи деб қараган ижодкордир. Davomini o'qish
Rumer Goden. «Gulbadan» kitobidan parchalar
Таниқли инглиз адибаси Маргарет Румер Годеннинг “Гулбадан” асари 1980 йили яратилган бўлиб, унда буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг зийрак ва оқила қизи, ноёб ақл-заковат соҳибаси, темурий малика, муаррих Гулбадан бегимнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар муаллиф томонидан қизиқарли илмий-публицистик йўсинда ҳикоя қилинади. Асарнинг бундан олдин тақдим этилган «Бобуршоҳ» бобини мана бу саҳифада ўқинг. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Stupka & Nosoz arava qachon yuradi? Erkin A’zam bilan suhbat
Арслон акамиз дунёдан ўтгандан сўнг Марина янгамиз мана шу кунни интиқиб кутадиган бўлиб қолган. Илгари онда-сондагина борарди, энди ҳар ой бир қатнамаса, кўнгли жойига тушмайди. Тараддудни уч-тўрт кун олдин бошлайди… Davomini o'qish
