Мен сизга ой тасвири билан боғлиқ ташбеҳлар ясашни кўрсатиб қўймоқчи эмасман! Бутун бошли шеърдан айириб олинган сатр ҳеч нарсани англатмаслиги ёки айни вақтда ҳаммасини кўрсатиб бериши мумкиндир, фақат менинг мақсадим бўлак. Мақсадим тенгқурларим орасида ажралиб, учқунлаб турган ёш шоиралар ижоди ҳақда икки оғиз (мақтов ва танқиддан ҳоли) холис фикр юритишга жазм этдим. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Abdulla Sodiq. Pok sirlar bulog’i. She’rlar & Nabijon Boqiy. Quvasoylik Abdulla Sodiq
Қувасойда тарихий воқеа сифатида тилларда достон бўлган шоир йигит газетада корректор-мухбир бўлиб ишлаётган экан. Иложи бўлмагач, танишдик. Тортинчоқ йигитчаларни олдин ҳам учратган эдим, аммо бунақасини биринчи кўришим эди. Ҳайрон бўлдим. Шеърларини ўқиб кўрдим. Биноийдек экан. Бир дастасини сумкамга солиб қўйдим: “Бошқаларини почта орқали жўнатинг”, дедим. Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Bir surat tarixi & Ikki hikoya: Shamollar makoni & Ko’k bo’ri
Бу воқеани қачондир, кимгадир гапириб бераман деб ўйламагандим. Тўғри, орадан анча йиллар ўтди; ўшанда эндигина тўртинчи синфни тугатган бола бўлсам, мана бугун ёши қирққа қараб бораётган кап-катта одамман. Орадан қарийб ўттиз йил вақт ўтиб, болалик давримдаги воқеани икир-чикиригача эслашим мумкин бўлмаган ҳолат, бунинг устига хотира кучим билан унчалик ҳам мақтана оладиган одам бўлмаганим ҳолда, ўша олис болалик давримдаги воқеани майда-чуйда қисмларигача эслай олишим ўзимни ҳам ҳайратда қолдиради баъзан… Davomini o'qish
Feruza Xayrullayeva. She’rlar
Ассалому алайкум, устоз! Сизга дўстим, гўзал шоира Феруза Хайруллаеванинг шеърларини юборяпман. Феруза кучли ижодий имкониятларга эга шоир. Шеърларида ичкин руҳий яхлитлик, теранлик бор… Тўғри, услуби ҳали силлиқ эмас, тилда ҳам дағалликлар кўп. Лекин Ферузанинг ижодий қувватига ишонаман (Тилланисо Эшбоева мактубидан). Davomini o'qish
Nuriddin Egamov. Ikki maqola
Қадимий “Кул тигин” битигида шундай жумлалар бор: “Самимий, носамимийни ажратмайсан, ким қаттиқ гапирса, самимийни ҳам танимайсан…” ёки …“сен душман сўзларига дарҳол ишониб қўя қолма, унинг сўзлари ҳийла ва алдовдан иборат бўлиб, у ўз мақсадига эришиш учун ўзини ниҳоятда, мулойим қилиб кўрсатади. Ички оламини ташқи олами билан бўяб кўрсатади. Сени ғафлатда кўргач, тадбир ўқини мақсад нишонига уради. У пайтда сен учун чора-тадбир кўриш фурсати ўтган бўлиб, ҳасрат ва надомат ёрдам бермайди”, Бу ўгитлар нафақат реал, балки виртуал оламда ҳам бизни ҳушёрликка ундаб туради. Аммо… Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Baxtinisoga ikkinchi maktub
Хуршиджон! Кутубхонангизнинг кашфиёти бўлган талантли шоира Бахтинисонинг вафот этганини эшитиб юрагим эзилди. Ёдингизда бўлса, унга илгари мен ҳам бир гаплар ёзиб эдим. Бугун ҳам юрагимдан тўкилганганини сизга юборяпман. Абдунаби Бойқўзиев. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Qoyalardan balandda
8 январь — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад туғилган кун
Қоя тошнинг камгак еридан қуёшнинг беозор тилларанг нури кўринди-ю, ҳаво совиб кетди. Қуёш ўзидан совуқ пуркаётгандек бўлди, ундан таралаётган заррин изғирин қоя тошни ёнлаб-ялаб ўтиб, қоя ёқасида турган бургутнинг қанотига, бўйнига қадалаётган эди. Бургутнинг оёғи остида ғўдир тошга тегай-тегай деб осилиб қолган қўнғир қаноти елпиғичдай оҳиста тебранди.
To’xtamurod Zufarov.Maqom zarblariga yo’g’rilgan yurak.
5 январь – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси, академик Юнус Ражабий туғилган кун
1912-йил… Куз фасли эди. Юнус Ражабийнинг бир ўртоғи уни китоб севарлигини назарда тутиб, унга бир китоб кўрсатди. Кўрсатишга кўрсатди-ю, аммо Юнус Ражабийнинг: «Бир кўрий», деган илтимосига у: “Йўқ!” деб тегажоғлик қила бошлади. Юнус Ражабий яна илтимос килди, бўлмади. Ялинди… Davomini o'qish
Erkin A’zam. Ikki hikoya: Qor bosgan dovon & Yettinchi tulki
Бугун мен уни «Тошкент» меҳмонхонаси олдида учратиб колдим. Йўқ, учратишни кутмаган, ўйламаган эдим — тасодифан дуч келди. Ёнида ўзига ўхшаганроқ бир киши. Танимадим. Майдонда кезиб юришибди. Ҳасан-Ҳусандек бир хил кийинишган. Davomini o'qish
Eldor Boboyev. Musavvir. Qissaning davomi
У ижодхонасига кириб чироқни ёқди ва шу онларда ўзини нақадар бахтли одам эканига, балким умрида илк бор иқрор бўлди: борлиқ ҳаётининг давоми бўлган устахонаси, асарлари бор, қўлидан келадиган, кўнглига ёққан ҳунари бор ва шу пайтгача бешафқат ички овозига қулоқ солиб доимо кўнгли лойиқ кўрганини чизди, биронта чизиқни эътиқоди, матлабига зид тортмади, бинобарин қалби ишонган, ҳаётий нарсалар тўғрисида асар яратди – ижодкор учун шуни ўзи ҳам етади! Қолгани бари арзимас нарсалар. Davomini o'qish
Eldor Boboyev. Musavvir. Qissa

Шундай соҳа эгалари борки, улар тўғрисида доим ҳам китоб ёзилавермайди. Мусаввирлик ва мусаввир яратган асарларни ҳис қилиш эса, ёзувчидан алоҳида иқтидор талаб этади. Элдор Бобоевнинг қўлингиздаги қиссаси ана шу жиҳатдан диққатга молик. Унда рассомлик санъатининг кўпчилик англамас сир-синоати, куч-қудрати, уларнинг томошабинга таъсири бадиий акс эттирилган. Ўйлаймизки, у сизни бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Xorazmga talpingan Pushkin. Roman-esse (2)
Пушкин шоир сифатида довруқ таратган даврда Оллоқулихон (1825-1842 йилларда ҳукмдорлик қилган) Хива хони эди. У Муҳаммад Раҳимхон 1 нинг фарзанди бўлиб 30 ёшида тахтга ўтирганди.Отасидан унга бой хазина ва қўшни давлатларга таъсири катта бўлган мамлакат мерос қолганди.Буларнинг ҳар иккаласиниям сақлаб қолиш учун ҳукмдор бир неча бор Эрон ва Бухорога юриш қилади…. Оллоқулихон Бекович фожиасидан сўнг Россия билан тўхтаб қолган алоқаларни ҳам тиклашга интилган.Иккала давлат ўртасида элчилик муносабатларини ўрнатишга ҳаракат қилган.Шу ниятда бир неча бор элчиларни Русияга йўллайди. Davomini o'qish
