Boturxon Valixo’jayev. Mirzo Ulug’bek davri madrasalari & Orifjon Odilov. Mirzo Ulug’bekni Samarqandga bering!

008     Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилгач, миллий тилимиз асосчиси бўлган Алишер Навоий номи Самарқанд давлат университетидан янги ўқув масканига кўчирилди. Бу тўғри ва асосли қарор бўлгани шубҳасиз. Тошкент ахборот технологиялар университетига Муҳаммад ал-Хоразмий номининг берилиши ҳақида ҳам худди шундай фикрни айтиш мумкин. Аммо республикадаги аксарият олий илм масканларининг номланиши мантиқан тўғри эмас. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. Oq kitob. Roman, she’riy qissa va badihalar & Barno Sultonova. Yana chiqqan jondek yonar lolalar

007Асқар Махкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан

Юксак Ҳисор тоғларидан бошланган Кофарниҳон томонларда, Жангалобод қишлоғининг ён бошида жойлашган, наъматаклару ўриклар ўраган Гулмозорда бир қабр бор. Тириклардан йироқ,юлдузларга, ойу қуёшга яқин бир қабр. Гул билан мозор қўшилиб ном топган сокин маскан бағрида ўзбекнинг ардоқли шоири Асқар Маҳкам (Аллоҳ ўз раҳматига олсин) мангу уйқуда ётибди (Хуршид Давроннинг «Осмонга талпинган шоир» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

O’zbek qizi Parisa Shams Afg’oniston yuqori kengashiga millat vakili bo’lib saylandi

088Ўзбек қизи Париса Шамс Садат (ریسا شمس سادات)‎ Афғонистон юқори кенгашига миллат вакили бўлиб сайланди. У миллатдошларига қаратилган мурожаатини «Жасоратли улуснинг вакили ҳам жасоратли бўлиши керак!» деб бошлайди. Бундай ҳаяжонли мурожаатни Ўзбекистон парламентининг бирон бир вакилидан эшитганмисиз? Мен эшитмаганман. Аммо, эшитишни истайман. Davomini o'qish

Beqiyos edi u she’r lochini. Maqsud Shayxzoda tavalludining 110 yilligiga

110Мақсуд Шайхзода таваллудининг 110 йиллигига

  Мақсуд Шайхзоданинг жўшқин шеърлари, шекспирона руҳ билан суғорилган драмалари, теран фикрлар ва нозик кузатишларга бой илмий-танқидий асарлари, куюнчак публицистикаси, юксак дид билан амалга оширилган таржималари ҳеч қачон қимматини йўқотмайди. Davomini o'qish

Sanobarxon Mehmonova. Til bayrami — millat bayramidir

Ashampoo_Snap_2016.10.26_16h51m32s_001_.png    Бизнинг жуда бой, чиройли тилимиз бор, бу тилда ифода этиб бўлмайдиган фикр-туйғу, ҳолат йўқ (Абдулла Қаҳҳор). Хақиқатан ҳам ўзбек тили ўзининг сўзга бойлиги, мусиқийлиги, оҳангдорлиги, сўз бирикмаларининг қулайлиги, мақол, матал ва ибораларнинг кўплиги, сўзларининг сермаънолиги билан бошқа тиллардан ажралиб туради. Шу маънода учун бой ва катта тарихга эга бўлган тилимизни ва ундаги бебаҳо асарларни авайлаб-асраб кейинги авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Davomini o'qish

Munavvar qori, Salimxon Tillaxon va Toʻlagan Domlalarning oʻldirilishi munosabati bilan yozilgan maqola

09    Қадарнинг оғир зарбалариға биз анчағина совуқ қонлиқ ила чидашга ўрганишиб қолғон бўлмали эдик. Ватанимиз қизил жаллодларнинг қонли диктатураси остида!… Туркистонда бугун Мўсқува диктатурасина қурбон тушган бир ва ё бир неча яқини ичин қалбинда, руҳинда мотам тутмағон бир оила йўқдир. Davomini o'qish

Olim Jumaboyev. Uch hikoya

002   Мен бу ҳикояни ошнам Абдуаҳад Жуманқуловдан жуда арзон — таҳририят ганонари баҳосида сотиб олганман. Ўзи ёзса бўлмасмиди, дерсиз? Менимча, бу ишни уддаларди, фақат буни воқеани пуллаганидан кейингина тушунди. Бари насия, лекин қалам ҳақи ва ҳикоядан тушадиган ҳар бир чақани эгасига жўнатаман. Davomini o'qish

Marhabo Shodmonova. She’rlar

003   Фейсбукдаги даврадошим Марҳабо шеърларини тавсия қилар экан таъкидлайди: «Хуршид Даврон кутубхонаси» — бу шоиримиз кўнглида фахр уйғотиши билан бирга унинг зиммасига масъулият ҳам юклайди, деган умиддаман…» Davomini o'qish

Shahriyor Shavkat. She’rlar

28   Шаҳриёрнинг шеърлари,ростини айтсам, ажабтовур даражада оддий ва ғаройиб бир шаклда мураккаб. Уларда нималардир бордай ва нималардир ўз-ўзидан буткул йўқолгандай. Нималардир мавҳум, нималардир маълум… Унинг битикларидаги покизалик, соддаликни еттинчи тарафдан туриб тасвирлаш(га уриниш) эътиборни тортади… (Мирзоҳид Музаффар мактубидан) Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Qatag’on yili & Tun panjaralari. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.12.29_17h01m37s_004_.png    Маҳкамада бўлиб ўтган, бир ҳафтага чўзилган турли даражадаги суҳбатлардан сўнг унга ишнинг кўлами ва аҳамияти ҳақида батафсил изоҳ беришди. Бу суҳбатларда буюртма шахсан раҳбарнинг назоратида экани, аслида бу ҳайкалларни яратиш ғояси ҳам раҳбарнинг ўзидан чиққани, шу сабабли ишга масъулият билан ёндашиш, кўрсатилган муддатда улгуриш, ҳайкалнинг ҳар бир мисқолигача, ҳатто қаҳрамонлар тирноқлари-ю қоши киприкларигача раҳбарнинг тасдиғидан ўтиши шартлиги ҳақда қайта-қайта уқдиришарди… Davomini o'qish