15 ноябрь — Таниқли адиб Абдунаби Бойқўзиев туғилган кун
Узоқ йиллик қадрдоним, шоир, ёзувчи ва таржимон Абдунаби Бойқўзиевни туғилган куни билан чин юракдан қутлаб, соғлик-саломатлик, шеър дафтарлари кўпайишини тилайман. Davomini o'qish

Қандилат Юсупованинг жаҳон адабиётидан қилган таржималари билан кутубхонамизда мунтазам танишган бўлсангиз, бугунги саҳифамизда унинг қаламига мансуб эссе ва шеърларни тақдим этмоқдамиз.
Бугунги саҳифамизда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг «Сурхон ёшлари» гезетасида эълон қилинган бир туркум янги шеърларини ва профессор Қозоқбой Йўлдошевнинг шоир ижодига бағишлаган мақоласини тақдим этамиз.
Эссе мен севган адабий жанрлардан биридир. Шу сабабдан мамнуният билан Наврўза Маҳамадхўжаеванинг икки эссесини тақдим этаман. 
…Кўзларини очганида, бироз муддат қаерда ётганини эслолмади. Охирги кунларда касаллик туфайли тез-тез ҳушини йўқотавериб, хотираси ҳам ўтмаслашиб қолганди. Девордаги соатнинг занг чалишидан, қариялар уйининг иккинчи қаватидаги хонасида, темир каравотга ётганини аранг англагач, ўрнидан қўзғалди. 
