Shukur Qurbon. Ramazoni sharif ilhomlari

065

   Шоир Шукур Қурбоннинг ўзбек шеъриятида ўзига муносиб ўрни бор. Унинг шеърлари, хусусан тарихий достонлари адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин олган. Бугунги саҳифамизда шоирнинг  қутлуғ Рамазони шарифга бағишланган бир туркум шеърини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Baldan so’ng

055   Лев Толстой инсонийлик ғояларига эътиқоди баланд  ёзувчи сифатида кишилар руҳиятидаги зиддиятларни тасвир этибгина қолмай, ўзи ҳам жамият ва кишилар ҳаётидаги бундай зиддият ва майллардан жароҳатланиб яшаган. Ёзувчидаги мураккаб руҳий ҳолат унинг сўнгги асарларидан бири «Балдан сўнг»да ҳам ёрқин акс этган. Davomini o'qish

Anora Sodiqova. Yig’layapman & Jurnalist Anora Sodiqova nega ishdan bo’shatildi? BBC O’zbek xizmatining jurnalist bilan suhbati

011Ўткир мавзуларни кўтариб чиқа олгани билан танилган журналист Анора Содиқова ўз меҳнат жойи — Ўзбекистон миллий ахборот агентлигидан ишдан кетказилгани тўғрисида ижтимоий тармоқда ёзиб қолдиргандан кейин Би-би-си Ўзбек хизмати журналист ҳақиқатан босимга учрадими, унинг ишдан кетиши ортида Хайриддин Султонов турганига қандай асослар мавжуд каби саволларга ойдинлик киритиш мақсадида Содиқованинг ўзи билан суҳбатлашди. Davomini o'qish

Benazir Muhammad. She’rlar

08Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний) Сурхон воҳасининг Сариосиё туманида туғилган, аммо, умрининг кўпроғини дунёнинг бошқа ўлкаларида яшаган инсон. Ўзига хос шеърлари билан шеърпарастлар назарига тушган шоир. Ҳаётдаями, шеъриятдаям изланаётган мусофир. Унинг йўллари узоқ ва оқ бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Siroju-l-muslimin & Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiyning diniy va tasavvufiy asarlari

09     Давлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни “диннинг низоми – қонуни” деб бежиз улуғламаган. Ҳазрат Навоийнинг деярли барча асарларида, хусусан, “Хамса” достонларининг муқаддималарида Аллоҳга ҳамд, Пайғамбарга наът, муножот ва Расулуллоҳ с.а.в мадҳининг мавжудлигиёқ бу фикрни тасдиқлайди. Биз қуйида кўриб чиқадиган асарларда Алишер Навоий шариат ва тасаввуф илмининг чуқур билимдони, назариётчиси сифатида намоён бўлади. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Judolik & Vasiliy Shukshin. Chol va bola. Radiospektakl & Chol, qiz va oftob. Hikoyalar to’plami

07Ёз пайтида шувоқ ҳиди анқиб, бошинг айланадиган дамлар бўлади. Эҳ, айниқса, кечалари… Тепангда оймўма аста сузади. Юрагинг ҳапқириб кетади. Кўнгилни маст этгувчи ислар таралмиш бунақанги ойдин тунларда беихтиёр ширин, тотли хаёлларга толасан. Э, йўқ, бу ҳатто хаёл ҳам эмас – ичингга ғулғула солиб, зор-интизор этгувчи аллатовур бошқача нарса. Томорқа этагидами, қариқизлар ичидами, беркиниб оласан-да, юрагинг тушуниксиз, сирли севинчдан орзиқиб кетади. Афсус, бундай сокин тунлар ҳаётимизда кам бўлади. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Nido. Doston & Doston asosida radioteatr (1969)

0029 май — Хотира ва қадрлаш куни

    Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган ватандошларимиз хотирасига бағишланган асарлар адабиётимизда салмоқли ўрин эгаллайди. Аммо, бу асарлар орасида устоз Эркин Воҳидовнинг «Нидо» достони самимий эҳтироси ва кучли руҳий таъсири билан алоҳида ажралиб туради. Davomini o'qish

Haynrix Byoll. G’alati odam & Kutish soati. Radiospektakl

033Амакиваччам Бертрам шамолламаган бўлса ҳам концертда тўсатдан йўталишни бошлайдиган шунақа ғалати нусха. Аввалига бирор асбобнинг овозига ўхшайдиган қилиб беозор самимий томоқ қириб олади, кейин секин-аста кучайиб борган йўталидан олдинги қаторда ўтирган аёлнинг сочлари худди шамолда тебранаётган енгил елкандек ҳилпирайди. Davomini o'qish

To’lepbergen Qayipbergenov bilan suhbat & Yangiboy Qo’chqorov. To’lepbergen Qaipbergenovni eslab

097 май – атоқли адиб Тўлепберген Қаипбергенов таваллуд топган кун

Тоғнинг ёнида турсангиз,унинг виқори бутун бўй-басти билан кўзга ташланмайди. Ундан узоқлашсангиз, унинг оқ қорли чўққилари, улкан қоялари, гўзал арчазору дўланазорлари яққол кўзга ташланади. Тўлепберген оғанинг оламдан ўтганига ўн йил бўляпти. Вақт ўтган сари янада улуғ адиб эканини сезяпман. Davomini o'qish

Alfonsina Storni. She’rlar

05ХХ аср испанча шеърият тарихида Хуана де Ибарбуру ва Габриэль Мисталь қаторида «уч буюк шоирадан бири» сифатида тан олинган, Лотин Америкаси модернизмининг ёрқин вакили, «ёлғизлик шоираси» деб таърифланган Альфонсина Сторни (исп. Alfonsina Storni; 29.05.1892 — 25.10.1938) шеърларини Рафиқ Ўзтурк таржимасида тақдим этамиз. Davomini o'qish

Frans Kafka. Ochlik ustasi

077Сўнгги ўн йилликда очлик санъатига бўлган қизиқиш сезиларли даражада пасайди. Авваллари бу ишнинг усталари оммага ўз санъатини кўрсатиб каттароқ пул топа олиши мумкин эди, бироқ ҳозир бу ақл бовар қилмас ҳол бўлиб қолган. Davomini o'qish