Исабеков бу ғаройиб олмани ўша нотаниш қизга совға қилишга қарор қилди. У қизни шаҳар кутубхонасида кўп кўрарди. Шунинг учун бўлса керак, қишлоқ хўжалиги институти жойлашган чекка жойдан шаҳар марказига судралиб борарди. Ўқув залида ўтирганча қандайдир ички туйғуга асосланиб унинг қачон пайдо бўлишини сезарди. У қизни шундай кучли ҳаяжон билан кутардики, нима ўқиётганини тушунмасди… Davomini o'qish
Komiljon Otaniyozov kuylaydi. Musiqiy film va CD albom & Umid Bekmuhammad. Oxunlardan qolgan meros
20 июль — Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун
Хоразм лазгиси, мақом, суворалари, достон ва халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси Комилжон Отаниёзов ўзбек миллий мумтоз қўшиқчилик санъатида ўзига хос ижрочилик мактабини яратди. Унинг санъати Хоразм мусиқаси ва маданиятини, умуман олганда, ўзбек санъатининг энг яхши анъаналарини ўзида тўла намоён этган улуғвор меросдир.
Davomini o'qish
Usmon Azim. Sevgi
Усмон Азимнинг бу ҳикоясини бундан 21 йилча аввал сентябрь оқшомларидан бирида Аброр Ҳидоятов театри бош режиссёри Баҳодир Йўлдошевнинг иш кабинетида ўқиган эдим. Davomini o'qish
Yevgeniy Yevtushenko. Suhbat va she’rlar.
18 июл — Машҳур рус шоири Евгений Евтушенко таваллуд топган кун
Рус шеъриятининг машҳур намояндаларидан бири Евгений Евтушенко Ўзбекистонда кўплаб маротаба меҳмон бўлган, бу ердаги бағрикенглик, меҳмондўстлик, шоирда мислсиз қувонч ва ҳайрат уйғотган. Бу туйғулар унинг шеърларига ҳам кўчган: Davomini o'qish
Archibald Maklish. Kitobning qudrati
Таниқли америкалик шоир, ёзувчи ва драматург, уч карра Пулитсер мукофоти билан тақдирланган, узоқ йиллар АҚШ конгресси кутубхонаси мудири, Америка санъат ва адабиёт академияси президенти бўлган Арчибалд Маклиш (1892 — 1982)нинг мамлакат китоб сотувчилари ассоциациясининг 1943 йил 6 майдаги мажлисида сўзланган нутқини сизга тақдим этар эканман, Davomini o'qish
Herman Vamberi. Buxoro yoxud Movarounnahr tarixi & Umid Bekmuhammad. Vamberining yashrin sayohati
Вамберининг венгер тилининг келиб чиқишини ўрганишга қизиқиши уни Истамбулга етаклади.20 ёшида Усмонлилар салтанатига келгач, обрўйли турк хонадонлари болаларига ғарб тилларидан таълим беради.Вамбери Истамбулдалик пайтида турк, ўзбек, араб ва форс тилларини ҳам чуқур ўзлаштириб олади.Ислом дини қонун қоидаларини чуқур эгаллайди.Шунингдек, у тилшунослик борасида катта иш қилиб, 1858 йилда 14 минг сўздан иборат «Немисча-туркча», 1860 йилда 40 минг сўзни ўз ичига олган «Ўзбекча-немисча» луғатни Истамбулда нашр этдиради. Davomini o'qish
Yo‘ldosh Eshbek.Iforlar ichindan yor hidi kelar… & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
Ўзбек шеъриятининг таниқли вакили Йўлдош Эшбекнинг «Ёшлик» журналида эълон қилинган янги шеърий туркумини ва шоирнинг ўзи ўқиган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Ma’suma Ahmedova. Shaharga sayohat & Hikoya asosida qisqa metrajli badiiy film
— Nasib qilsa, erta bozor kuni havo yaxshi bo‘lib tursa, seni shaharga olib tushaman, — dedi eri ertalab etigini kiyayotib.
Shaharga! Xuddi shu zahotiyoq quyosh yanada charaqlab ketdi. Davomini o'qish
Usmon Qo’chqor. Akssiz sadolar & Uyqudagi minora & Laylo Sharipova. Samimiyatga yo‘g‘rilgan she’riyat
15 июл — Шоир Усмон Қўчқор таваллудининг 65 йиллиги
Усмон Қўчқор ўз шеърларида тарихдан тимсоллар ахтаради”. Шоир ижодига хос жиҳатлардан яна бири айнан шу: тарихга мурожаат қилиш орқали халқ дардларини ифода эта олиш, бу дардлардан маърифий сабоқ чиқара билиш. Унинг “Бухоро триптихи”, “Амударё”, “Бухоронинг акс¬сиз садолари”, “Тарих” каби шеърлари фикримизни далиллайди… Davomini o'qish
Suyima G’anieva. Amir Temur va temuriylar Navoiy nigohida & Xurshid Davron. Navoiy va temuriylar. Temurnoma (1996).19-qism.
Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкират уш-шуаро” тазкирасида келтирилишича эса, Темур Бағдод юришига отланиб турганда Бағдод ҳокимидан форсийда ёзилган бир қитъа олади. Унда «Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз, Семурғ каби қанотларимиз бор», қабилида сўзлар битилган бўлади. Шундан Темур “Кошки мен шеър ёза олсам эди, шу қитъага жавоб битардим. Шояд фарзандларим ёки набираларимдан бирортаси Аҳмад Бағдодийга жавобия қитъа ёзса”, деганида, набираси Халил Султон жавоб қитъасини ёзган экан… Davomini o'qish
Hofiz Sheroziy. G’azal va ruboiylar & Benazir Muhammad. Hofiz bashorati yoxud shoir qaysi davrga xitob qilgan edi?
Болалигимда ҳар гал бобомнинг уйига борганимда тоғаларим мен учун мўъжиза бўлган “магнитофон” деган матоҳга магнит лентасини қўйиб бир қўшиқни айлантиришарди. Қўшиқ куйлаётган кишини Қори дейишарди, яъни, қўшиқчи кўзи ожиз одам эди. “Ин чи шўраст…” деб бошланувчи қўшиқ сўзларига унчалик тушунмасам ҳам, маъносига ақл ва идроким етмаса ҳам, Қори дунёдан, одамлардан нолиётганини ич-ичимдан сезар, унга негадир раҳмим келарди… Davomini o'qish
Anna Svirshinska. She’rlar. Rafiq Saydullo tarjimasi
Анна Свиршинска шеърлари ҳаётийлиги, жонли ва таъсирчанлиги билан ажралиб туради. “Унинг “эскича урф”даги жиддийлиги, ҳаётсевар ҳазили, ҳайрат ва ҳаяжонисиз поляк шеърияти ғариб ва нурсиз бўлиб қоларди” – деб ёзганди машҳур адабиётшунослардан бири. Davomini o'qish
