
Мактуб ёздим қаро тунлар
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…

Мактуб ёздим қаро тунлар
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиевни 64 ёши билан қутлаймизОрзулар асосини хоҳиш ташкил этади, қачонки истак-интилишингиз “кучли хоҳиш” га айлангандагина, у амалга ошади. Саҳнада, экранда роль ижро этишимдан олдин аввал ўзим унга қаттиқ ишонаман, шундагина томошабинларни ҳам ишонтиришим мумкин. Davomini o'qish
Назаримда, шеър туғилиши учун шоир руҳини ларзага соладиган куч керак. Дард, изтироб, ёруғ туйғулар лозим. Шеър изтироб бўғзингга тиқилганида ёзилади, қувонч руҳни кўкка парвоз эттирганида, завқу шавққа тўлдирганида ёзилади… Davomini o'qish
Фахриёрнинг шеърларини ўқиш ҳам, уқиш ҳам, таъсирланиш ҳам осон эмас. Лекин унинг битганлари миллий шеъриятимиз тараққиётининг шундай даражасидирки, уни билмаслик эстетик ва маънавий қиёфанинг кемтиклигига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги ойдин ўзбек Фахриёр асарларини ўқиши, ўрганиши, таҳлил қилишга эҳтиёж сезиши керак. Davomini o'qish
Бу йил атиги йигирма беш йил яшаган шоирнинг ўлимига юз йил тўлмоқда. Шаҳид шоир қўлёзмалари тўпланиб, турли йилларда нашр қилинган. “Бечора бойқуш” марсиясини шоир ўн беш ёшида ўлган амакисининг қизи Зиёда (айрим тадқиқотчиларнинг айтишича, хотини Сўнанинг вафоти)га бағишлаган. Қуйида шоирнинг илк бор ўзбекчага ўгирилган шеърлари билан танишасиз. Davomini o'qish
Бу иш даҳшатли бўлиш билан бирга ғалати ва жумбоқли, калаванинг учини топиб бўлмайдигандек кўринарди. Бир томондан, у жудаям оддийдек кўринса, иккинчи томондан – жуда мураккаб эди, бизнинг шаҳар тили билан айтганда, худди тутуруқсиз романларга ўхшарди, айни дамда эса унда чуқур маъноли бадиий асар ёзса бўладиган бир нимадир бор эди … Нима бўлганда ҳам ҳимоячи судда ҳақ гапни айтди… Davomini o'qish
2012 йил адабиёт йўналишида халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлган ёзувчи Мо Ян (Mò Yán, 1955 йилда туғилган) ҳам ўтган асрнинг 80-йилларида адабиётга кириб келган бўлиб, унинг ижоди, таъбир жоиз бўлса, икки адабий оқимга ҳам тегишли психологик роман ёхуд Европача модернизм прозаси услубини ўзида мужассамлантирган, десак тўғрироқ бўлади. Адибнинг Нобель мукофотига сазовор бўлган асари унинг сюрреалистик руҳда ёзилган “Мусаллас ўлкаси” (Цзю Го, 1992) романидир. Davomini o'qish
Модернизм – фалсафа, санъат ва адабиёт соҳасидаги ноклассик қарашлар тизимини умумлаштирувчи атама. Кунботиш мамлакатларида 19 асрнинг сўнгги чорагида юзага келган ва французча “энг янги”, “замонавий” маъноларини англатувчи модернизм ўзини ўша замон ҳамда келажакдаги ягона ҳақиқий эстетик ва фалсафий йўналиш ҳисоблаб, оламни фалсафий ҳамда бадиий идрок этиш, изоҳлаш ва тасвирлаш борасида мавжуд бўлган анъанавий ёндашувларни инкор қилиши билан ажралиб туради. Davomini o'qish
Йиллар бир-бирини қувлаб ўтаверди. Колька кўркам, чайир йигитга айланди. Энди қўлтиқтаёқлар унга халал берадиган бўлди. Тенгқурлари моҳпораларни клубдан уйларига кузатиб қўйишганда, у жонига теккан икки «ҳамроҳ»ини ғирчиллатиб, тор кўчада бир ўзи кетарди. Davomini o'qish
Зулфиқор Мусоқовнинг экран ортидаги ҳақиқатлари: «Халқни бир тийинга қиммат ғоялар билан заҳарлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Бу менинг шахсий фикрим.» Davomini o'qish
Сейид Мир Мухаммед Алим-хан (узб. Said Mir Muhammad Olimxon; 3 января 1880 — 5 мая 1944) — последний эмир Бухары, правивший до захвата Бухары Красной Армией 2 сентября 1920 года, представитель узбекской династии тюркского рода Мангыт. Davomini o'qish
Таниқли турк шоираси Ешим Ағаоғлу (Yeşim Ağaoğlu) билан икки йилча аввал Боку шаҳрида ўтказилган Шоирлар кунида танишган эдим. Ешим Ағаоғлу 1966 йили Туркиянинг қадимий пойтахти Истанбулда бир пайтлар Озарбайжоннинг Қорабоғ ўлкасидан кўчиб келган оилада туғилган. Истанбул Университети Адабиёт факултетининг археология ва санъат тарихи бўлимида, кейинчалик эса коммуникацион технологиялар факултетининг радио-телевидение ва кино бўлимида таҳсил олган. унингдек, у Нью-Йоркдаги визуал санъат мактабида ҳам таълим олган. Davomini o'qish