Po’lat Mo’min. She’rlar & Ozod Mo’min. Dadamni eslab…

Ashampoo_Snap_2017.12.18_16h49m31s_001_.png24 декабр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пўлат Мўмин таваллудининг 95 йиллиги

   Вафотларига қадар дадамлар – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пўлат Мўмин ҳақида мақола ёзаман деб ўйламаганман. Негадир, улар камида тўқсон йил яшайдилар, деган ишончда эдим. Чунки, саксондан ўтган бўлсаларда, тиним билмай ижод қилардилар… Davomini o'qish

Nodir Normatov. Bisot & Ummon yuzidagi mavjlar & Sirojiddin Ibrohim. Giyohi behishtni qidirib…

0_15ce63_b4d280e4_orig.png24 декабрь — Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган кун

   Таниқли  ёзувчи Нодир Норматов (1950-2017) ҳам умрини тинимсиз юришда – ўша рамзий “гиёҳи беҳишт”ни қидириб ўтказди. “Гиёҳи беҳишт”га ўхшаш алафлар орасидан уни топиш осон бўлмагандир, ҳар нечук. Топдими? Қайдам, буни ёлғиз ўзи ва  Ўзи билади… Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Vatan deb shivirlar kaftlarim mening

Ashampoo_Snap_2017.10.27_22h58m04s_002_a.png23 декабрь — Шоир Шодмонқул Салом таваллуд топган кун

   Кўнгил деган дўст бор. Худо кўнгилга ёққан чироқ бор. Шунга ишонаман, буюрганини, авжимни келтирганини айтаман, бажармоққа етмиш икки томирим, ақлу юрагим билан интиламан. Одамга ишонаман, ҳаётни севаман! Йўлимга қараганларнинг ва мен йўлига қараганларнинг умиди менинг ор-номусим: шуни ҳар турфа шаклда гоҳ шоир бўлиб, гоҳ ўғил, гоҳ ота, гоҳ фуқаро бўлиб уддалашга танда жон бор экан, талпинавераман. Шунга кучим етмай қолса, юрагим тўхтаса керак (Шодмонқул Саломнинг «Сурхон ёшлари» газетаси анкетаси саволларига берган жавобларидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Mirza G’olib. G’azallar & Amir Fayzulla. Erurman Turkiston naslidan…

Ashampoo_Snap_2017.06.03_22h36m49s_001_.pngБуюк ватандошимиз Мирзо Ғолиб таваллудининг 220 йиллиги олдидан (27 декабр) 

   Мирзо Ғолибга замондош бўлган ҳиндистонлик шоир Наййар шундай деб ёзади: «Ҳиндистонда форс шеърияти Лочин уруғидан бўлган туркдан бошланиб, Ойбек уруғидан бўлган туркда ниҳоясига етди»… Davomini o'qish

Aziz Nesin. Hikoyalar & Aziz Nesin. Futbol qiroli

Ashampoo_Snap_2017.12.07_16h57m55s_001_.png       20 декабр — Атоқли турк адиби Азиз Несин таваллуд топган кун

   Дунёга машҳур турк адибининг ҳикояларини тақдим этар эканмиз, улардан бири: «Махсус топшириқ» номли ҳикояни ўзбек газетачилари ўқимаслигини маслаҳат берамиз… Davomini o'qish

Adabiy asar — til hodisasi. Yozuvchi Ahmad A’zam bilan suhbat & Ahmad A’zam. Soyasini yo’qotgan odam

Ashampoo_Snap_2015.10.08_16h50m09s_005_.png    Янги мустақиллик тузуми, мустақил давлатга чиққандаги фикр эркинлиги айни бадиий тафаккурнинг эски маҳсулларидан қониқмай, унда ҳам ўзгаришлар қилиш талабини қўйди. Бу табиий ҳол, лекин бозор талаблари, эркинлик ҳавоси деб адабиётни ўз ҳолига ташлаб қўйишда жамият ўзгариши билан бирга ўзимиз “яратган” сабаблар ҳам бор. Китоб тарқалиши, савдоси буткул издан чиқиб, бадиий адабиётни тарғиб этадиган матбуотнинг номи кўпайгани ҳолда тиражининг тамом тушиб кетгани ҳам бир омил. Davomini o'qish

Rauf Parfi, Shavkat Rahmon, Xurshid Davron. Shuhrat Abdurashidovga bag’ishlovlar

bbfd30cbb8a29bfed78d91a0fc4864d3.pngСаҳифа таниқли мусаввир   Шуҳрат Абдурашидов хотирасига бағишланади

19 декабрда Ҳайратон кўприги якинида бир саҳрода тўхтадик. Мен усти ёпиқ юк машинаси кузовида сандиққа ўхшаган металл дастгоҳ устига ўрин солиб ётдим. Икки кунлик узоқ йўлдан кейин толғин-толғин уйқуга чўмибман. Бир маҳал Уни олиб чиқаётганларини кўрдим. Юрагим қинидан чиккудай “Шуҳраааат!” дея бақириб, олиб кетаётганлар ортидан отилдим… Davomini o'qish

Begali Qosimov. Maslakdoshlar & Ozod Sharafiddinov. So’nggi jadid qissasi & Bahodir Karimov. Toza bir muallim edi & Xurshid Davron. Bugungi kun jadidi edi

0_16540b_b2b42f6b_orig.png19 декабр — Устоз Бегали Қосимов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

  Устоз ва  муаллим Бегали Қосимов халқимизнинг миллий истиқлол учун курашида ёрқин саҳифани ташкил этган жадид адабиётини ўрганишга бутун умрини бахш этди, ўзи ҳам жадидона фидойилик билан яшади, ижод қилди, улуғ маърифатчи инсонларнинг мақсади қисматига, орзулари ҳаёти мазмунига айланди.У бугунги кун жадиди эди.  Davomini o'qish

Saydi Umirov. Erkin Vohidov va ona tilimiz.

a98353b166cfa14aaf6147aa54d9c63a.pngУстоз Эркин Воҳидов таваллуд куни  олдидан

Тил, сўз ҳақида тўлиб, яйраб, ёйилиб ёзишга, дил тўрида, тил учида турган фикр-мулоҳазалар, орзу-армонлар, изланиш-кузатишларни бемалол ифодалашга кенг майдон очиб берадиган жанр илмий-бадиий публицистикадирки, Эркин Воҳидов унинг имкониятларидан унумли фойдаланиб келмоқда. Кўпчиликнинг ёдида бор, ўтган аср саксонинчи йиллар адоҚида, маънавий қадриятларимиз тақдири учун кураш қизиган кезларда, тилимизга давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги қонуннинг илк лойиҳаси матбуотда босилиб, муҳокамага қўйилганди. Ўшанда шоиримиз Эркин Воҳидов “ЎзАС” саҳифасида “Ўзбекча саломга ўзбекча алик бўлсин” деган ўткир, дадил мақола билан чиқди. Davomini o'qish