Ҳали тўртта кинода ўйнадими-йўқми чиройли йигит-қизлар телевизорга чиқади-да, «мен яратган образ», деб оғизларини тўлдириб гапиради. Устозларимиз бизга ўргатганларини, хокисорликни ёшларимизга ўргатолмаяпмиз. Образ дегани нима? Образ дея соҳамизнинг пири бўлган устозларимиз — Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Раззоқ Ҳамроев, Ёқуб Аҳмедов, Турғун Азизов, Рихси Иброҳимова ўйнаган ролларини айтишимиз мумкин. Davomini o'qish
Bozor Sobir. She’rlar
Шеър хақида тожик шоири Бозор Собир шундай деб ёзади:”Адабиёт адаб калимасидан олинган бўлиб ҳулқ-атвор, таълим-тарбия ва панд-насиҳатни билдиради. Шунинг учун панд насиҳат қилиш адабиётнинг иши, аммо шеъру шоирликнинг иши эмас. Шеър калимасининг илдизи шуур бўлиб, ақл-фаросат, идрок, завқ ва зеҳну андиша маъносини билдиради”; Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon. Yo’l esdaliklari & Sirojiddin Ahmad. Cho’lpon impressionizmi
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига
Буюк Чўлпон кўнглидаги ҳаёт ҳақиқатини қоғозга тўккан. Ўша ҳақиқатни «Йўл эсдаликлари»да Жиззахдан Самарқандга етгунча кўрган анвойи гўзаллик сайқалига жо этган «Кўнгилсиз чиқиш», «Кетиш», «Тенгизлар», «Капалаклар», «Зар афшон», «Қуёшми, умидми, севгими?», «Чин бирлик» фаслларини шунчаки оддий ҳикоялар десак, тўғри бўлмайди. Улар юрак қаъридан фавворадек отилиб чиқаётган руҳий азоблар, дардлар, сўниши исталмаган орзу-амаллар ҳақидаги мухтасар роман. Davomini o'qish
Abay. O’lanlar va nasihatlar & Tanlangan asarlar
10 август — буюк шоир ва маърифатпарвар Абай (Иброҳим) Қўнонбоев таваллуд топган кун
Ўзбек халқи Абайни яхши билади ҳамда бутун ҳаёти давомида халқининг орзу-умидлари ва интилишларини куйлаган, эзгулик ва адолат йўлида курашган халқ оқини, маърифатпарвари ва гуманисти сифатида қадрлайди.
Davomini o'qish
Erkin A’zam. Shovqin. Roman & Marhabo Qo’chqorova. “Shovqin”ning shov-shuvlari…
10 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллуд топган кун
Адибнинг бу романи бир қарашда мураккаб, аммо жиддий сиёсий-ижтимоий рамзларга ишора берувчи, кучли адабий пародияга тўлиқ асар саналади. Роман қаҳрамонлари кино оламининг одамлари, яъни, киноюлдузлар, кинодраматурглар, кинорежиссёрлар, кинотанқидчилар, киноижодкорларнинг хулқи, феъли, бетартиб, енгил-елпи ҳаёти ҳақида ёзилгандек таассурот қолдиради. Асарда Фарҳод Рамазоннинг қулоқдош ёзувчи дўстининг шарҳи асарнинг ўзак моҳиятини топишимизда калит бўлиб хизмат этади. Davomini o'qish
Nafisa Omon. Yangi she’rlar
Нафисанинг ҳар бир янги шеърини кутиб юраман. Фейсбукдаги саҳифасига тез-тез кириб бу шеърларни завқ билан ўқийман. Бундан бир неча йил аввал унинг шеърлари билан таништирган эдим. Бугун шоиранинг янги шеърларини тақдим этаётганимдан мамнунман. Davomini o'qish
O‘zbek jurnalistikasi sarosimada: O‘zbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktori kimga qarshi kurashmoqchi
Anhor.uz сайтининг бош муҳаррири, журналист Лола Исломова Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриевга очиқ хат билан мурожаат қилди. Бунга агентлик янги бош директорининг ўзбек журналистикаси борасида яқинда қилган баёноти сабаб бўлди. Шахсан мен мазкур хатдаги айрим ўринларига унчалик қўшилмасам ҳам, агентлик бош директори баёнотини ўқиб, у ўз фаолиятини маъмурий буйруқвозлик, очиқроқ айтсам, дўқ уришу қўрқитишга уриниш билан бошлагани таажжубга солган эди. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev Amerika jurnalida & Yangi she’rlar
Куни кеча Америкадан бир яхши хабар келди. Педогогика фанлари доктори Қундузой Ҳусанбоеванинг таниқли шоир Абдунаби Бойқўзиев ижодига бағишланган мақоласи Мичиганда нашр этиладиган “Америка тадқиқот журнали”да чоп этилибди. Инглиз тилидаги бу мақолани онлайн форматда тақдим этиш билан баробар саҳифага шоирнинг янги шеърларини ҳам илова этишни маъқул топдик. Davomini o'qish
Abul-a’lo al-Maarriy. She’rlar
“Берунийнинг замондоши бўлган Абул-аъло, — деб ёзган эди академик И.Ю.Крачковский, — тафаккурининг эркинлиги, фикрининг мустақиллиги, ҳаётда кўрсатган жонбозлиги жиҳатидан хивалик улуғ астраномдан қолишмаса керак. Албатта унинг дунёни кўриш доираси бирмунча торроқ эди… У азоб-уқубат билан ўтган узун умрини инсон ҳаётининг олий масалалари устида жиддий мулоҳаза ва тафаккур билан ўтказди”. Davomini o'qish
Yuriy Kazakov. Oq qog’oz bilan yuzma-yuz & Xunuk
8 август — Машҳур рус адиби Юрий Казаков таваллудининг 90 йиллиги
Ёзувчининг теварагидаги жумла олам қайноқ ҳаёт ичида тинимсиз ҳаракатланади, елиб-югуради, бутун дунё қаергадир шошади. У эса бу оламга гўё ёшлигидаёқ асир тушган, у бошқаларга қўшилиб яшаши зарур. Бундай бўладиган бўлса, унинг ёлғиз қолишига қанақа эҳтиёж бор? Жуда катта эҳтиёж бор. Davomini o'qish
Irving Shou. Yozgi ko’ylakdagi qizlar & Tungi darbon
Улар Бревутни тарк этиб, Вашингтон майдони томон яёв юриб кетаётган пайтларида бешинчи кўча сахий қуёш нурлари остида чароғон ялтираб турарди. Ҳатто ноябрь келганига қарамай, ҳали кун анча илиқ, атрофда эса доимий якшанба тонги нафаси уфурар эди… Davomini o'qish
Abdunabi Abdiyev. Ikki maqola: «Kichik janr»ning katta yuki & Ehtiyot bo’ling, «Qora qalam»!
Сарлавҳага кўзи тушган газетхон ўзи ҳаётда энг кўп ишлатиладиган ёзув қуроли – қора қалам ҳақида сўз юритилса, нега ундан эхтиёт бўлиш керак экан деб ҳайрон қолиши шубхасиз. Негаки аксаримиз кундалик ҳаётда қора рангли ёзув қуролини ишлатсак, мусаввирлар ўз ижод намуналарининг илк нусхасини шу рангда яратишади, ҳатто табиатан рангтасвир ишқибози бўлган болажонлар ҳам ой ва қуёш гардишини ажратиб кўрсатиш учун қора ранг билан чизишади… Davomini o'qish
