Artur Rembo. She’rlar

001    1985 йили Париж шаҳри марказида бир  тантанали маросим бўлиб ўтди. Шу куни Франциянинг ўша пайтдаги президенти Франсуа Миттеран узоқ йиллик орзусини амалга оширди — халқ томонидан бир зум ҳам унитилмаган, аммо эъзозланмай келаётган бир фаранг шоирига мамлакат пойтахтининг қоқ марказида тикланган ҳайкални тақдим   этди. Ҳайкал умрининг асосий қисмини қурол ва одам сотиш шуғулланган, инсоний турмуш мезонларига зид ҳаёт кечиргани билан эмас, шеърлари билан ном қолдирган, шеъриятдаги символизмнинг асосчиси Артур Рембо эди… Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Yangi she’rlar & «Xayyom chodirinda». Ruboiylar turkumi

091    Таниқли шоира  ва адабиётшунос олима  Нодира Афоқованинг янги шеърларини тақдим этиш билан баробар   сайтимизда эълон қилинган атоқли рус адиби Леонид Андреевнинг «Яҳудо Искариот» қиссасининг гўзал таржимаси учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ишончим комилки, Нодира келгусида ҳам айнан шундай бетакрор асарлар таржималари билан бизни мамнун этади. Сизга тақдим этилаётган янги шеърлар қаторида шоиранинг яна бир ҳаяжонли ва мумтоз нафасларга уланган «Хайём чодиринда» сарлавҳали рубоийлар туркуми алоҳида диққатга сазовордир. Davomini o'qish

Ikrom Otamurod. She’rlar va doston

002Шоир Икром Отамуродни  65 ёшга тўлиши билан чин дилдан қутлаймиз!

Таниқли шоир Икром Отамурод бугунги  кунга қадар миллий шеъриятимизда ўзига хос ижод намуналари, қолаверса, «Ярадор умид отлари», «Сопол синиқлари», «Изтироб» каби достонлари билан кўплаб шеърият мухлислари қалбини забт этган. Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Otamakon

033     Унинг кўз олдида ўша қишлоқ намоён бўлаверди. Қишлоқнинг мовий осмонида балиқлар тўдаси сокин сузишарди.У қишлоқнинг шовуллаб турган осмонўпар теракларини, пахса деворлару лойсувоқ томларини, кўча бошидаги кекса ёнғоқ, баққолнинг дўконини, ҳуштакчи чолнинг устахонасини, чақалоқлигида тарк этган ҳовлисини, лойсупа устига чодирдек шохларини ташлаган марвардак тутни, бари-барини кўрди, таниди…. Davomini o'qish

Yolqin Aziziy. She’rlar

077      Ўзбек ва уйғур адабий алоқаларининг сўнгги йиллардаги ривожи, энг биринчи навбатда, таржимонлар хизматига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ана шундай фидойи таржимонлардан бири ёш уйғур шоири Ёлқин Азизийдир. У қисқа муддат ичида йигирмадан ортиқ ўзбек шоирлари асарларини уйғурчага таржима қилиб, Шинжон-Уйғур ўлкасидаги адабий журналларда эълон қилди. Davomini o'qish

Xoldor Vulqon. She’rlar

0033 май — шоир Холдор Вулқон таваллуд топган кун

   Шеър бундан минг йил аввал ёзилганми, ҳозирми, бундан минг йил кейин ёзиладими, бунинг аҳамияти йўқ. Мухими, шеър ёки бошқа турдаги ҳар қандай асар фақатгина эзгулик учун хизмат қилиши керак (Холдор Вулқоннинг мақоласидан). Davomini o'qish

Osho. Hikoyatlar

005    Ҳар қанча кузат, эшит, ўқи, ўйла, сўйла, ёз, барибир суратни кўрасан, сийратни эмас. Севгининг моҳиятига қачон ета оласан? Қачонки ўзинг шу гирдобга дучор бўлсанг, ўзга тийнатга ипсиз боғланиб қолсанггина англайсан… Davomini o'qish

Loyiq. Ey, daryo dilim…

044Атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган куннинг 75 йиллиги олдидан

    Замонавий тожик шеъриятида ҳеч ким Лойиқдай кўп ошиқона куйламаган. У яратган эркин шеърдан тортиб, то ғазалларию тўртликларигача ишқ билан лиммо-лим. Лойиқ қадимий шеър кўринишига янги руҳ бағишлаган шоир эди. Davomini o'qish

So‘ylasin O’rxun xati (tilshunos olim, professor Ergash Umarov bilan suhbat)

077   Туркийлар милоднинг VII-VIII асрларида Марказий Осиёнинг кенг ҳудудларида яшаб, инсоният тарихида энг катта туркий давлатни яратган. Ҳоқонлар ўз қаҳрамонликлари ҳақида тошларда турли хил битиклар қолдирганлар. Бу тош битиклар фанда руна ёзуви, руник ёзув, Ўрхун ёки Урхун хати, Ўрхун-Енисей Ёзуви номи билан атаб келинмоқда. Davomini o'qish

Mas’ud Iso. She’rlar

055    Уйғур шоири Масъуд Исо 1978 йили туғилган. Шу пайтгача унинг бир неча шеърий китоблари нашр этилган. Туркум шеърлари учун Хонтангри мукофотига сазовор бўлган Унинг таржимасида ўзбек шоирларининг (Хуршид Даврон, Фахриёр ва бошқ.) шеърлари ҳам эълон қилинган. Бугун шоирнинг шеърларини  ёш ижодкор Дилмурод Дўст таржимасида сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Bayram Ali. Sabrning surati

005   Бу воқеа болалигимнинг олис ёдида маюс бир ўй бўлиб қотиб қолганга ўхшайди. У пайтлар мен ҳали беш-олти ёшлар оралиғидаги жўшқин ва хаёлчан гўдак эдим. Тўғрисини айтсам, Назир тоғам билан янгамнинг тўйлари қандай ўтгани эсимда қолмаган. Аммо, ҳозир сизга айтиб бермоқчи бўлаётганим — Назир тоғам ҳамда Дилафзо янгамнинг чигал тақдир кечмишлари ҳали-ҳануз хотирамдан учмайди… Davomini o'qish

Vosil Qobulov. Kundaliklardan & Qudrat Do’stmuhammad. Umr lahzalari

055Академик Восил Қобулов таваллудининг 95 йиллиги олдидан

     Мен одамлар билан қучоқлашиб кўришар эмишман. Бу менинг обрўйимга тўғги келмас эмиш. Жавоби: мен эмас, мен билан шундай кўришадилар… Davomini o'qish