9 феврал — буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги
Иброҳим Ҳаққул ва Хуршид Даврон Алишер Навоийга бағишланган «Оқшом гурунглари» телелойиҳасида. 2 қисмдан иборат адабий суҳбат. «Маданият ва маърифат» телеканали. 2014 йил, феврал /Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron Alisher Navoiyga bag’ishlangan «Oqshom gurunglari» teleloyihasida. 2 qismdan iborat adabiy suhbat. «Madaniyat va ma’rifat» telekanali. 2014 yil, fevral
Davomini o'qish



Алишер Навоийнинг ҳар бир ғазали ўзига хос ёндошиш, ўзига хос таҳлил ва тафсир усулини тақозо этади, чунки ҳар бир ғазал алоҳида руҳий ҳолат, алоҳида бадиий фикр ва ҳис-туйғулар ривожини ифодалаб келади, тасвир тарзи, санъатлар мунтазамлиги ва мутаносиблиги ҳам шунга мувофиқ. Мазкур ғазалда эса Ишқ водийсида мушкилотларга дуч келгаи ошиқнинг бир лаҳзалик ҳолати, иккиланиши, ғайрнинг сўзига қулоқ солиб, гўё вақтинча «араз», «истиғно» билан ёридан юз ўгиришга беҳуда уриниши тасвирланади.


