Фольклор барча санъатнинг бошланиши, сарчашмаси, шу сабабли ҳам бошқа кўпгина санъатлар билан уйғунликка эга, шунинг билан бирга ҳеч бирига ўхшамаган ўзига хослиги билан ажралиб турувчи алоҳида санъат туридир. Бу соҳа ўз ичига мусиқа, рақс, ҳунармандчилик, тасвирий, бадиий ва бошқа санъатлар билан боғлиқ тасаввурларни қамраб олади. Бошқача айтсак, оғзаки ижод халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида ифода этувчи, унинг тақдири билан чамбарчас боғлиқ ижодий жараёндир. Шунинг учун ҳам алломаларимиз уни эл адабиёти деб атаган. Бирор бир халқнинг қандай халқ эканлигини билиш учун даставвал унинг фолклорига назар солиш лозим бўлади. Davomini o'qish
Bahodir Bahrom. She’rlar
Баҳодир Баҳромни юртдоши, таниқли шоир Муҳаммад Раҳмон хотирасига бағишланган шеъри орқали таниганман. Бугун уни сизга таништириш мақсадида бир туркум шеърини тақдим этар эканман, ёш шоир дўстимни яқинлашиб келаётган туғилган куни билан табриклаб, унга Муҳаммад Раҳмон шеърларининг тиниқлиги, ўзига хос оҳанги ва маҳзун ҳаяжони насиб этишини тилаб қоламан. Davomini o'qish
Ijtimoiy media fenomeni & Milliy saytlar nima uchun ommabop emas?
Сарлавҳани ўқиган газетхон, ҳойнаҳой, гап яна ўша ижтимоий медиани қоралаш ҳақида, деган хаёлга боргандир. Шошилманг. Бу гал социал тармоқларнинг тамоман бошқа жиҳатларига – эндиликда инкор этиб бўлмайдиган, XXI аср ҳодисотларида бемисл аҳамият касб этаётган бир қатор тенденцияларга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Davomini o'qish
Nozim Hikmat. She’rlar. Rafiq Saydullo tarjimalari
Бугун тилимизнинг порлоқ юзларидан бири бўлмиш Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Буюк шоир дунёси билан юзма-юз туришга уринаётган ёш ижодкорлардан бири Рафиқ Сайдуллодир. Унинг таржималарига қандай баҳо беришингизни кутиб, унинг дастлабки таржималарини сизга мамнуният билан тақдим этаман. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Iyun she’rlari
Ўтган ва янги аср ўзбек шеъриятининг атоқли сиймоси Абдулла Ориповнинг ёз фаслининг биринчи ойида қоғозга туширган шеърларини мамнуният билан тақдим этамиз ва устоз шоирга кўп минглаб мухлислари номидан энг эзгу тилакларимизни йўллаб қоламиз. Davomini o'qish
Gomer, Geyne, Gamletmi yoki Homer, Hayne, Hamletmi?

Ҳар гал китоб варақлаганда ёхуд мақола ёзиш жараёнида тил билан боғлиқ қатор муаммоларга дуч келаман. Айримларига жавоб излагандай, топгандай ҳам бўламан, бироқ кўнгил қурғур ҳеч тўлмайди-да. Балки сиз ҳам бу каби чалкашликларга тўқнаш келарсиз? Уильям Шекспирми Вильям Шекспир? Гомер, Гайне, Гамлетми Ҳомер, Ҳайне, Ҳамлет? Мао Цзедун, Ху Цзинтао, Конфуцийми Мао Зедўнг, Ҳу Жинтао, Кўнг Зи? Олижаноб, туюлмоқ, қоронғуми олийжаноб, туйилмоқ, қоронғи? Қай бири тўғри? Ахир, улардан бирини танлаш керак-ку? Тўғри, унисини танласак ҳам, бунисини танласак ҳам маънога путур етмайди. Аммо, сўздаги икки хилликка барҳам бериш, тўғрироғи, аниқлик киритиш ниятида тилшунос олим Равшан Жомонов билан шу мавзуда суҳбат қуришга ошиқдим. Davomini o'qish
O’g’uz Atay. Otamga maktub
Сизга баъзи нарсаларни айтолмагандим. Бир-икки йил яна яшаганингизда ёки бу дунёга (бир неча кунга бўлса ҳам) қайтиб келганингизда эди, ҳаммаси бошқача бўлармиди? Чорасизлик туфайли кўп нарсаларнинг маъноси йўқолиб бормоқда. Ўзингиз бўлмаганингиздан кейин сизга ёзилган мактуб нима ишга ярарди? Фақат мен ҳам бир ишнинг бошини тутдим, отажон. Ён-веримдагиларга сиз ҳақингизда гапириб берсам, “Қандай яхши” дейишади, “Бу нарсалардан бирон жойда фойдаланишинг керак” дея тавсия қилишади. Шу сабаб сиздан узр сўрайман, отажон. Сиздан “бирон жойда” масалан, мактубда фойдаланишга мажбурман. Davomini o'qish
Zulfiya Mo’minova. Dilimdan so’z ochsam & Ayolga baxt bering, saodat bering

«Она қишлоғим Қоратов тоғининг ён бағрида жойлашгани учун бағоят сўлим ва гўзал табиатли, — деб ёзади у ўз таржимаи ҳолида,- Бу ерда халқ оғзаки ижодини яхши биладиган, яхши ижро этадиган одамлар яшайди. Шулар қатори менинг раҳматли бобомни Мўмин оқин деб аташган.Бобом бир неча соатлаб достонлар айтганлар. Орадан йиллар ўтди ва халқ қўшиқларига бўлган ҳавас менинг қалбимда шеърга бўлган интилиш уруғини сочди. Davomini o'qish
Elnazar. She’rlar
Элназар шеърларининг ўзига хос жиҳати уларнинг ўзбек халқ достонлари оҳанглари билан йўғрилганидадир. Бу ўлмас ва ҳикматли оҳанглардан узоқлашиб кетаётгандай туюлган бугунги кунда шоирнинг айни шу жиҳатларига урғу бергим, ёш дўстим шеърларида ҳали анча маромига етмаган сатрлар борлигига қарамай қўллагим келди. Бу достонларнинг мафтункор оламини, достон қаҳрамонларинининг ўзига хос инсоний қирраларини янгича кашф этиш Элназарга насиб бўлишини тилайман. Davomini o'qish
Bayram Ali. Mitti hikoyalar
Қизалоқ болалар уйида ота-онасининг юзини ерга қаратмасликка тиришарди. Улғайиб, мактабга боргач ҳам шуни ўйлади. Бир куни унга “ўғри” деб туҳмат қилишганида, энди ота-онаси ўзини ёмон кўриб қолишидан қўрқиб кетди. Йиғлади. Ота-онасига айбсиз эканини айтгиси, уларни жуда кўргиси келди… Davomini o'qish
Davlat tili to’g’risidagi qonun tahrirga muhtojmi?
Қонуннинг 15-моддасига кўра, Ўзбекистонда яшовчи шахслар ўз исм ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар. Собиқ Иттифоқ даврида ҳозирги Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудида яшаган аҳоли фамилиясига мажбуран “-ов”, “-эв” каби қўшимчалар қўшилган эди. Қонуннинг юқорида тилга олинган 15-моддаси бу каби қоидалар энди мажбурий эмаслигини белгилайди. Исмини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзишни истаган шахс энди исмини, масалан, “Айджамал Садыкова”дан “Ойжамол Содиқ” ёки “Ойжамол Содиқ қизи”га ўзгартириши мумкин. Шунингдек, рус миллатига мансуб кишининг исмини “Иван Адамов”дан “Иван Одам”га мажбурлаб “ўзбеклаштириш” қонунга зид. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Sabr daraxtida ochilgan gullar
“Ўлмасингиздан бурун ўлинг” деган машҳур ақидани рассом Файзулла Аҳмадалиев мактабда ўқиб юрганларидаёқ эшитган, бу ҳикматнинг у туғилиб ўсган Сайрам қишлоғидан чиққан буюк Ахмад Яссавийга тегишли эканлигини ҳам билган, аммо ўша замонларда бу гап мағзини чуқур тушуниб етмаган, ҳатто, бир қадар совуқ туюлган, ундан ажабланган, энсаси қотган. Бунинг устига, ўзбек адабиёти тарихида Яссавийнинг мистик, реакцион шоир ва илоҳиётчи сифатида талқин этилиши Файзуллага янада қўрқинчли туш каби таассурот қолдирар эди. Пайти келиб, ҳаётнинг мингбир хил чигалликлари ёш Файзулланинг бошига тушганида, бу иборанинг буюк қудратини ҳис қилди, сўфийлар ва қаландарлар ҳақида асарлар ярата бошлаган кезларида аста -секин унинг мағзини чақа бошлади. Унинг замирида ўлмасдан бурун ўлимни бўйинга олиш, у орқали фонийликни тушуниш, шу мақомда бу дунё ҳақиқатларини англаш, унинг ўлчовида яшаш ва ижод қилиш, ҳаёт машаққатларини енгиб ўтиш маъноси жойланган экан. Davomini o'qish
