Шу нарсанинг мамнуният билан айтаманки, мен японнинг ажойиб шоири Исикава Такубоку шеъриятини ўтган асрнинг 80-йилларида устоз Хуршид Даврон таржималарида танидим ва ўшандан бошлаб маҳлиё бўлганман. Ҳалиям бу соддалик ва самимиятга қорилган ашъорлар руҳимда қадимий наволарнинг наъшу намосини уйғотгандай бўлади. Мен ҳам йигирма йиллар чамаси устоз йўлларидан тета-поя қилиб, буюк шоир шеърларидан таржима қилмакка уринганман. Уларга баҳо бериш сиздан (Таржимондан). Davomini o'qish
Hujjatdagi xato — u bizni qachongacha ta’qib qiladi?
Газетанинг навбатдаги сони чиққан куни таҳририятга қўнғироқ бўлди. Бир мақола учун интервью берган мутахассис муаллиф билан гаплашмоқчилигини айтди. Ҳамкасбим гўшакни олди, суҳбатдоши баланд овозда норозилигини айта бошлаганида бизлар ҳам беихтиёр можародан хабардор бўлдик: “Менинг фамилиям Ибрагимова! Иброҳимова эмас! Фамилиямни ўзгартириб ёзишга нима ҳаққингиз бор?!”… Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Ikki yangi hikoya
Собиқ муаллим – Раҳмон чол ғайритабиий бу қўшничиликка бошида сира кўника олмаганидек, эрта бир кун келиб уларга қаттиқ боғланиб қолишини ва ҳатто юрагида соғинчга ўхшаш ажабтовур туйғуларни туя бошлаши мумкинлигини ўшанда хаёлининг етти кўчасига ҳам келтирмаганди.Хуллас, дастлабки кезлари турқи совуқ бу жонзотлардан қанчалик ҳайиққан бўлса, эндиликда чоғроқ ҳовли кунжагидан ўрин олган эски омбортом биносига бақамти тушган пастак ҳаммомнинг атай қия очиб қўйилган эшигидан уларнинг, ҳар галгидек, бирин-сирин ўрмалаб чиқишини шунчалик илҳақ бўлиб кутмоқда эди. Davomini o'qish
Anna Axmatova. She’rlar
23 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун
Анна Ахматова шеъриятининг табиати бир қарашда содда туюлгани билан, аслида у жуда теран ва ўзи яшаган даҳшатли даврнинг бутун фожиасини ўзида намоён эта олган ҳодисадир. Унинг табиатида сокинлик ичида ҳаракатга келаётган қудратли бўрон яширин. У ўзини вазмин ва тафсилотларга бой сатрлари билан юрагининг туб-тубида вулқондай ёниб жўшаётган туйғуларни, тасвирлаётган воқеа-ҳодисалари ортида буюк муҳаббат изтироби,панжарага ўралган давр билан келишишни истамаган эрксевар шахс изтиробини кўрсата олади. Davomini o'qish
Muhabbat mushoirasi yoxud ikki buyuk qalb nidosi
23 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун
Ахматова хотираларининг бирида ҳали 15 ёшдалигида Николай Гумилёв ўзи билан қизиқиб қолганини ёзади. Бу икки ижодкорга замондош бўлган Корней Чуковский хотираларини ўқиганимизда “Николай Гумилёв Аннани ҳамиша ўз шогирди деб биларди”, деган жумлага дуч келамиз ва уларни шеъриятга, адабиётга бўлган ихлос учраштирди, деган фикрни айтгимиз келади. Davomini o'qish
Fozil Farhod. Maktub. Birinchi kitob taqdimoti
«Akademnashr» нашриёти «Истеъдод мактаби» республика ёш ижодкорлари семинарида нашрга тавсия этилган ва «Ижод» фонди томонидан молиялаштирган “Биринчи китобим” рукнидаги олти ёш ижодкор китобларини (ҳар бири 20 000 нусхадан) чоп этди. Сайтимиз уларнинг барчасини илк китоб билан муборакбод этади. Бугун ана шу китобларнинг бири — Фозил Фарҳоднинг «Мактуб» («Maktub») деб номланган ҳикоялар тўпламини сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Sovaj kampir
Сизга тақдим этилаётган ҳикоя инсоният ҳаётидаги энг мудҳиш ҳодисалардан бири бўлмиш урушнинг яна бир даҳшати – жиноятга мойил бўлмаган, жиноят қилиш хаёлига ҳам келмаган одамни-да ўзи истамаган ҳолда жиноятга етаклаши ҳақида: бу мавзу дунё тобора маданийлашиб бораётган бугунги кунларда янаям долзарблашгани таассуфланарли (Таржимондан). Davomini o'qish
Bahodir Sodiqov. Xurshid Davronnning ilk kitobi — «Qadrdon quyosh» haqida (1980)
Ёш шоир Хуршид Давроннинг илк китоби “Қадрдон қуёш” узоқ соғинчлардан сўнг ўқувчилар қўлига тегди. Китоби чиққунга қадар ҳам Хуршиднинг номи тез-тез журналларда, альманахларда кўзга ташланиб, ўз ўқувчиларини топиб улгурган эди. Осмоннинг ҳамма жойда мовий эканлигини тушуниш учун бутун дунёни айланиб чиқиш шарт эмас. Лекин шоирнинг қандайлигини билиш учун унинг ҳамма шеърини ўқиб чиқиш керак бўлади. “Қадрдон қуёш”ни ўқиб чиққач, шоир билан қадрдон бўлиб қоласиз, унинг имкониятларини англаб оласиз. Davomini o'qish
Elyor Murod. Bahorimdan bir sevgi qolar…
Бир неча кун олдин таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст билан ёш ижодкорлар даврасида бўлдик. Анъанага биноан ҳар сафар даврадошларнинг бири — носир бўлса ҳикоясини, шоир бўлса шеърларини ўқиб берарккан. Кейин эса муҳокама бошланаркан. Ўша куни шоир Элёр Муроднинг навбати экан. Шоир ҳақидаги қисқача маълумотномада ёзилишича, у 1988 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битирган. Шу пайтгача иккита шеърий тўплами ҳам нашр этилган. Davomini o'qish
Odil Hotam. Umr — mangulikka atalgan qo’shiq
Шоир Одил Ҳотамовни ўзбек китобхони “Умр шами”, “Нигоҳлар”, “Юксакдаги дарахт”, “Дала йўли”, “Нафас” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Юксакдаги дарахт” насрий китоблари орқали яхши танийди. Шеърларининг ҳар мисрасида Ватан меҳри, муҳаббат тараннуми, инсоний самимий туйғулар жилваланиб туради. Ҳозирги кунда ижодкор Кармана тумани “Кармана овози” газетасида фаолият кўрсатиш билан биргаликда, газета қошида ташкил этилган “Чашма” адабий тўгарагининг раҳбари ҳамдир. Davomini o'qish
Ramazoni Sharif qutlug’ kelsin
Бу ойнинг хусусиятларидан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларида мужассамдир: “Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон кечаларининг маълум бир қисмини таровиҳ намозини ўқиш билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Қадр кечасини тоат-ибодатда ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” Davomini o'qish
Xazina qalbning o‘zidir (Shoir Yo‘ldosh Eshbek bilan suhbat)
Олдингиздан икки йўл чиқди, дейлик. Ўнгга дегани – илҳом бўлди. Бу – оддий одамларга узатилган ички илҳом. Ижодкор илҳомида эса ҳол ва маъно бирлашади. Ижодкорнинг ички олами фаоллашади, тезлашади, хуш туйғулар лаззати тиғизлашади, фикр ва маънолар қуйилади, ижодкор тоқат қилиб бўлмас гўзал ҳолга кириб қолади. Ва анормал ҳолда нормал ва ҳатто комил бир ишни адо этади. Бу ҳолатни сўфийнинг жазба ҳолига ўхшатиш мумкин. Илҳом, ишқ, жазба жўш уриб инсон кўнглида кучайганда, оромбахш азоблар ёки азоббахш оромлар орқали чўққига кўтарилади. Davomini o'qish
