Олдингиздан икки йўл чиқди, дейлик. Ўнгга дегани – илҳом бўлди. Бу – оддий одамларга узатилган ички илҳом. Ижодкор илҳомида эса ҳол ва маъно бирлашади. Ижодкорнинг ички олами фаоллашади, тезлашади, хуш туйғулар лаззати тиғизлашади, фикр ва маънолар қуйилади, ижодкор тоқат қилиб бўлмас гўзал ҳолга кириб қолади. Ва анормал ҳолда нормал ва ҳатто комил бир ишни адо этади. Бу ҳолатни сўфийнинг жазба ҳолига ўхшатиш мумкин. Илҳом, ишқ, жазба жўш уриб инсон кўнглида кучайганда, оромбахш азоблар ёки азоббахш оромлар орқали чўққига кўтарилади. Davomini o'qish
Mash’al Xushvaqt. Kutish — ruhim bog’langan zanjir
Машъал Хушвақт 1961 йилда Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. “Ойдин ғуссалар” номли шеърий китоби нашр этилган. Ҳозирда Асака туманидаги 44-ихтисослаштирилган мактабда адабиёт фанидан дарс бериб келмоқда.
Davomini o'qish
Hamid Ziyoyev.Oqmasjitdagi jangdan Toshkentning urushib olinishigacha
Кўрсатилган хатнинг мазмуни баён этилгандан кейин шаҳар катталари ҳайрон бўлиб турган пайтда домла Солиҳбек охун додҳо шундай жавоб қилган: «Бизлар воқеа ва ҳодисаларни бекитмасдан маълум қиламизки, Тошкентдан Оқмачитгача ва бу ердан Ғулжагача бўлган шаҳар ва қалъалар Тошкентга қарар эди. Бу жойларни рус аскарлари уруш ва талаш билан қўлларига киргиздилар. Уруш тўсатдан, муҳлатсиз ва сувсиз олиб борилди. Тошкент шаҳри зулҳижжа ойининг ярмидан бошлаб сафар ойининг 12 числосигача, яъни 42 кун давомида сувсиз, озиқ-овқатсиз қолдирилди. Мулла Алимқул лашкарбоши шаҳид бўлгандан кейин сардорсиз қолди. Бухоро, Хоразм ва фарғоналиклар ёрдам бермадилар…. Davomini o'qish
Xiyonat yoxud amirlashkar Alimqulning o’limi & Xurshid Davron. She’rlar
Оқ тулпор минган аскарбоши ўз атрофидаги сараланган сипоҳийларни ўқдан олислатиб, бир оз ортга қайтишга буйруқ берди-да, ўзи бир талай удайчи билан генерал Черняевнинг олд қисмидаги кучлари йўлида тўхтади. Замбарак ўқлари чийиллаб келиб яқин орага туша бошлади. Арғумоқ пишқириб, қулоқларини чимириб, яқинлашиб келаётган бегона кишиларни сезгандай сувлиғини чайнаб, депсиниб безовта бўла бошлади. Нима учун? Davomini o'qish
Akbar Qo’shali. Bu oqshom tog’larda yomg’ir yog’ajak
Акбар ҚЎшали (Əkbər Qoşalı )– 1973 йили 3 апрелда Озарбайжоннинг Товуз туманидаги Қўша қишлоғида туғилган. 1998 йилдан Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “»Ömür qoyub gedənlər» (1998), «Nursultan Nazarbayev» (2002), «Ölümlərin ötəsi» (şeir və deyimlər 2007) номли китоблари нашр этилган. Қозоғистонда нашр қилинадиган “Оқин” журналининг Озарбайжондаги вакили. “Ёшлар мукофоти”, Шаҳмар Акбарзода номидаги Халқаро мукофот соҳиби. Davomini o'qish
Avaz Muhammad Attor Xo’qandiy. Tarixi jahonnamoyi
150 йил аввал — 1865 йилнинг 16-17 июнь кунлари миллий тарихимизнинг энг фожиали воқеаларидан бири юз берди: Тошкент босқинчи рус қўшинлари томонидан ишғол қилинди. Сайтимиз шу муносабат билан Тошкентни забт этилиши воқеаларига бағишланган тарихий асарлар ва мақолалар туркумини тақдим этишни бошлайди. Бугун ана шундай қимматли тарихий манбалардан бири бўлмиш Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандийнинг «Тарихи жаҳоннамойи» («Дунёни намоён этувчи тарих») китоби билан танишасиз. «Тарихи жаҳоннамойи»нинг бениҳоя қимматли асар эканини рад этмаган ҳолда, ундаги менга ёҳмаган бир жиҳатни айтмоқчиман. Бу муаллиф ўз ҳукмдорини «соҳибқирон» деб улуғлаб, Бухоро амирини уят сўзлар билан қоралаши билан боғлиқ жиҳат. Тўғри, бундай «маддоҳлик» нафақат Қўқон, шунингдек, Бухоро ва Хива тарихчилари асарларида ҳам учрайди. Аслида, ўша давр ҳукмдорларининг биронтасига буюк Темур бобомизга нисбатан қўлланилган «соҳибқирон»дек фахрли атамани айтишнинг ўзи уят. Уларнинг ҳаммаси рус босқинига қарши бир ёқадан бош чиқариб курашиш ўрнига бир-бирига қарши фитна қўзғаган, юртга кириб келаётган душманни рақибига гиж-гижлаган, миллат ва юртни ҳимоя қилолмаган салоҳиятсиз, фаросатсиз ҳукмдорлар эди. Уларни тарих тарозисига қўйсангиз, барчасининг иродасизлиги, қатъиятсизлиги ва нодонлиги тенг келади. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Adabiyot — tarbiya vositasimi?
15 июн — ёзувчи Назар Эшонқул таваллуд топган кун.
Санъат, жумладан, адабиёт тарбияламаган қалб ваҳшийликка, ёвузликка, тубанликка мойил қалбдир. Чунки адабиёт билан тўлган қалбга ёвузлик кириб олиши қийин кечади, кўнгил майли ёвузлик томонга ўтишдан олдин у ерда адабиёт бунёд этган қўрғонларни, қалъаларни бузиб ташлашига тўғри келади. Адабиёт билан тўйинган қалб, онг – пойдевори мустаҳкам бинога ўхшайди. У залолатга бошловчи кўплаб зилзилаларга дош бера олади. Адабиёт ва санъат тарбияламаган қалб “энг паст балли силкинишларга” дош беролмай, тўкилиб кетади. Бу – асрлар оша исботланган ҳақиқат. Davomini o'qish
Yasunari Kavabata. Jonsiz yuz
14 июн — Япон адиби Ясунари Кавабата таваллуд топган кун
Аёлнинг жонсиз юзида ғам-кулфат ифодаси зоҳир эди. Қуриёзган лунжлари осилиб қолган, ярим очиқ оғзидан сарғайган тишлари туртиб чиқиб турарди. Папирос қоғозидай юпқа қовоқлари кўз соққасига ёпиштирилгандай бўлиб кўринарди. Пешанасидаги бўртиб чиққан томирлари у чеккан азоб-уқубатлардан дарак берарди. Davomini o'qish
Abduvali Qutbiddin. Anbar in’om etar senga chechaklar
Абдували Қутбиддин оламни тасвирлар орқали илғаб, унинг жилвагар манзараларини чизишга интилади. Шу боис шоирнинг шеърий ифода услуби – фалсафий мушоҳада, метаморфозаларга уланиб товланади, ўқувчини сирли ва сеҳрли маъво сари парвоз қилишга чорлайди. Davomini o'qish
Gulbadanbegim: Har kimki,meni so’rsa,salomimni degil
Гулбаданбегим ўз шахсияти ҳақида сўз юритганда оқилалик билан ўзини «бу ҳақир», яъни «бу ожиз банда» деб сўз юритарди. Аслида у нафақат оддий банда, балки Ҳиндистондаги буюк бобурийлар сулоласининг асосчиси Заҳириддин Муҳамммад Бобур подшоҳ Ғозийнинг кенжа қизи эди. У эртакларда учрайдиган афсонавий қаҳрамонларга хос нафис исм — Гулбадан деган гўзал ном билан аталарди. Умрининг тўфонли ва шиддатли дамларида ҳам у ўзининг «Гулбадан»лигини сақлаб қола олган мўътабар бир инсон эди (Маргарет Румер Годеннинг “Гулбадан” номли китобидан). Davomini o'qish
Shovosil Ziyodov, G’ulom Karimov. Toshkent qozikaloni & Е. Л. Марков. Визит к Мухиддин-ходже
1869 йили Туркистон генерал-губернатори К.П. фон Кауфман (1867-1881) Тошкентда қозикалон мансабини бекор қилади ва шу йили ўз вазифасидан четлаштирилган Ҳакимхожа Эшон вафот этади. Унинг ўғли Муҳаммад Муҳиддинхожа Себзор даҳаси қозилигига сайланади. У ўз даврининг маърифатли кишиларидан бўлиб, шоир Фурқат билан дўстона муносабатда бўлган. Фурқат ўз эсдаликларида Тошкентда бўлганида Муҳаммад Муҳиддинхожа хонадонида ҳам тургани, қозининг ақраболари ва ёру дўстлари билан бирга театр томошосига борганлиги ҳақида маълумот беради. Davomini o'qish
Qutlibeka Rahimboyeva. She’rlar
Ўтган асрнинг 80-йилларида Қутлибека ижодида янги саҳифалар очилди. Айнан мана шу йилларда ёзилган шеърларида ТОНГ тимсоли кўп учрайди. Эрк, озодлик маъносини англатувчи бу сўз шоира туйғуларининг ранг-баранг жилоларини англаб етишимизга ёрдам беради. У “…тонг отса кияман хонатлас кўйлак” деб орзу қилади. Орзуси амалга ошавермагач, “Нега мен истаган тонг отмас, нега? Ўз қалбимга ўзим эмасман эга?” деб фарёд чекади. Аммо бу исёнкор руҳ ишонадики, қай бир тонг чоғи бизнинг “йигитлар мудроқ тулпорларини уйғотиб шошқин Дунёнинг қайсидир парчаларида Парчинланган эркни қутқармоқ учун Буюк курашларга” отланади. (Йўлдош Солижоновнинг «Меҳр боғида ўсган дарахт» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
