16-17 июнь куни миллий тарихимизнинг энг фожиали воқеаларидан бири — рус қўшинлари томонидан Тошкентнинг босиб олинганига 150 йил бўлади. Сайтимиз шу муносабат билан Тошкентни забт этилиши воқеалари аксини топган тарихий асарлар ва мақолалар туркумини тақдим этишни бошлайди. Бугун ана шундай қимматли тарихий манбалардан бири бўлмиш Муҳаммад Юнус бин Муҳаммад Амин (Муҳаммад Юнус Тоиб) қаламига мансуб «Тарихи Алиқули (Алимқули) амирлашкар» асарининг 1-4 фасллари билан танишинг. Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Bahorgi majlislar
Ташқарида илк баҳорнинг ёмғир исли совуққина ели кирланиб қолган қорларни ялаб, тарновларни тилга соларди. Кун совуққина бўлса-да, офтобли, баҳорнинг келгани энди рост, булутлар ҳам шаштидан қайтган ёвдай аллақандай майинлашган. Уй ичида, икки қават кўрпача устида Норқул домла “Тафаккур” журналининг эски сонларидан бирини мук тушганча ўқиб, печка ёнида ўтирибди. Хонада ўзидан бўлак ҳеч ким йўқ: бола-бақра мол-ҳолга қараб, келин неваралар ҳам ташқарида ўз юмушлари билан андармон юришибди. Davomini o'qish
Muhammad Yunus Toib. Tarixi Aliquli (Alimquli) amirlashkar. 1-4 fasllar
16-17 июнь кунлари миллий тарихимизнинг энг фожиали воқеаларидан бири — босқинчи рус қўшинлари томонидан Тошкентнинг ишғол этилганига 150 йил бўлади. Сайтимиз шу муносабат билан Тошкентни забт этилиши воқеалари тасвирланган тарихий асарлар ва мақолалар туркумини тақдим этишни бошлайди. Бугун ана шундай қимматли тарихий манбалардан бири бўлмиш Муҳаммад Юнус бин Муҳаммад Амин (Муҳаммад Юнус Тоиб) қаламига мансуб «Тарихи Алиқули (Алимқули) амирлашкар» асарининг 1-4 фасллари билан танишинг. Davomini o'qish
Gulzebo. She’rlar & Shoira haqida ikki xotira
..Ўтган асрнинг саксонинчи йилларининг иккинчи ярмида Боғот тумани газетасида бир муддат ишлаш тақдиримга ёзилди. Бу ўша — “ошкоралик йиллари” шабадаси эндигина бўй кўрсатаётган кезлар эди. Бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган кезларимизда таҳририят қошида ёш ижодкорлар тўгараги ташкил этиб, унда қатнашишни истаган ёш қаламкашлар билан озми-кўпми ишлашимга тўғри келган. Тўгарак аъзолари орасида Гулзебо исмли қиз бошқалардан ажралиб турарди. Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’stning “Galatepaga qaytish” qissasidagi ikki obraz tahlili
Ҳозирги замон ўзбек адабиётида ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст ижоди алоҳида ўрин тутади. Унинг “Қайдасан, қувонч садоси?”, “Бир тойчоқнинг хуни”, “Дашту далаларда” ҳикоялари, “Галатепага қайтиш”, “Истеъфо” қиссалари ҳамда “Лолазор” романи ўзбек насри бадиий тафаккуридаги жиддий ўзгаришларни ўзида мужассам этган асарлардир. Хусусан, адибнинг “Галатепага қайтиш” қиссаси шўро даврининг сўнгги йилларида ўзбек зиёлилари онгида рўй берган ижтимоий-психологик эврилишларни акс эттирганлиги билан қимматли. Қиссадаги Тошпўлат Ғайбаров ва унинг дўсти Самад образлари давр зиёлиларининг икки хил типи сифатида намоён бўлади. Davomini o'qish
Mukarrama Murodova. Uzoqlarni qo’msaydi qalbim…She’rlar
Бундан қирқ беш йилча аввал, менинг талабалик йилларим ўзбек шеъриятида бир шоира пайдо бўлди. Талабалар тилида унинг «Мен ҳақимда ўйлар эмишсан, дўстларингга сўйлар эмишсан…», «Узоқларни қўмсайди қалбим, узоқларга қўнсайди қалбим…», «Табиат, бир кунлик ҳусн ато эт, бугун қаршисида ўтирай порлаб…», » Эшигим ортида кезади шарпа, чироқни ўчириб, қулоқ тутаман…» сатрлари тинмай янграрди. Ҳамма унинг янги шеърларини интизорлик билан кутарди. Бу шоира Мукаррама Муродова эди. Унинг вафот этганига бу йил роппа-роса 10 бўлади. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Xonlik tarixidan lavhalar
Тарихда бот-бот учраб турган ҳолат. Давлат тепасига ёш, тажрибасиз, сиёсий бошқарувга лаёқатсиз кишини чиқаради-да, ўзи унинг жиловини тутиб туради. Шу орқали беҳисоб бойликлар орттиради. Айрим сарой амалдорларининг нияти шу эди. Бундай сиёсий ўйинлар 17 аср охири, 18 аср бошларида авж олганди. Davomini o'qish
Sharifjon Ahmedov. Ikkiyoqlama shamshir ibodatxonasi
Борхеснинг «Астерий гўшаси» ҳикоясига монандликка даъво қилиш қусурларидан ҳоли бўлмаган ушбу ҳикоя ўз табиати ва хусусиятларига кўра ўзбек туркийсидан батамом ўзга тилда битилган асар оҳангларини таржима тилида сақлаб қолиш истак ва интилишлари туфайли атай йўл қўйилган бир номутаносиблик теграсидаги изланишлардан униб етилди. Davomini o'qish
Faridun Amuzoda Xaliliy. Ikki dona pishmagan xurmo
Шу чоққача Эроншаҳрнинг буюм бозорини кўрмаган эдим. Аммо отам кўрган эди. Бир сафар бўйра, хуржун ҳамда онам билан бирга каҳур дарахти ёғочидан ясаган муштак ва чилимларини, яна бир сафар эса бурама шоҳ эчкимизни сотгани ушбу бозорга келган эди. Davomini o'qish
Nodira Nazar. She’rlar
Нодира Назар 1991-йил Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Нўғайли қишлоғида туғилган. 2013 йили илк шеърий тўплами *Ҳаяжон фасли* нашр этилган. Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети талабаси. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Buxoro tarixidan ikki lavha
18 асрнинг 2 ярмида Бухоро хонлигида ижтимоий- сиёсий мувозанат бузилиб, сарой ўйинлари авж олган эди. Тахт учун курашдек сиёсат саҳнасига дам у, дам бу гуруҳ вакили чиқиб турган пайтлар. Шайбонийлар, аштархонийлар сулоласининг заифлашганидан манғит уруғига мансуб бир гуруҳ кишилар ҳокимиятни қўлга олди. Davomini o'qish
Yovuz Bulant Bakilar. She’rlar & Xurshid Davron. Yovuz Bulant Bakilar haqida
Турк шеъриятининг забардаст вакили бўлмиш шоир шеърияти умумтурк ғояларига садоқат ҳиссиётлари билан йўғрилгани билан ажралиб туради. Атоқли шоир Миразиз Аъзам таржималарини тақдим этар эканман, ўша олис йиллар сафардан қайтгач, Yalnızlık» китобига кирган шеърларнинг бир нечасини таржима қилганимни эсладим. Уларни эски дафтарларим ичидан топиб, яқин кунларда сизга тақдим этишни ўйлар эканман,кўнглимда кутубхонамда сақланиб келаётган оға шоир китобларини олиб ўқиш истаги туғилганини сездим. Davomini o'qish
